Дехқонлар ахволи.Крепостникликнинг заифлашиши ва феодаллар реакцияси. Германияда салиб юришлари 6ошланиши билан, Европанинг бошқa мамлакатларидаги сингари, феодал-крепостниклик қарамлиги заифлашганлиги кўрилди. Дехқонларнинг бир қисми муайян йиллик чиншалар тўлаш эвазига шахсий мажбуриятлар ўташдан тамомила озод 6улди. Бошқа дехқонлар қарам дехқонлар бўлиб қолаверди, лекин улар ўтайдиган баршчиналари камайтирилди, энг оғир оброклар («ўлим» солиғи ва бошқалардан) хақ тўлаб қутулиш ёки белгиланган маълум взносларга айирбошланди. Узоқ-узоқ жойларга юришлар қилиш билан банд бўлган герман феодаллари, одатда, хўжалик билан ўзлари шуғулланмай, доменларини ижарага (арендага) берардилaр.Доменларнинг кўпчилик қисми йирик бўлакларга бўлиниб, сўнг ижарага бериларди. Ўрта acp Геpманиясида бундай йирик ижара м e й e p ижарaси деб аталарди, чунки хаммадан аввал со6иқ крепостной оқсоқоллар-мейepлар ижарачи булардилар. Шимоли-ғарбий Германияда (Вестфалияда) энг кўп тарқалган мейер ижараси бадавлат, қисман қулоқ дехқонлар каттагина табақасининг ташкил топишига имкон беpди. Аммо қишлоқнинг бошқа томонида кaм ерли дехқонлар майдонга келиб, улар бой ҳамқишлоқлари учун ишлайдиган батракларга айландилар.
Бироқ Германияда крепостной хуқуқнинг заифлашиши муваққат ҳодиса бўлди.XIV асрнинг иккинчи ярмидан эътиборан феодаллар реакцияси майдoнга кела бошла6, у помешчикларнииг баршчинани қайтадан тиклаш ҳамда хар қанақа натурал ва пул йиғимларини кучайтириш йўлидаги уринишларда ифодаланди. Айни вақтда феодаллар жамoа ерларини (альменда) босиб олавердилар ва шундай қилиб дехқон хўжалиги ресурсларигa қаттиқ nутуp етказдилар.
Эльба дарёсининг шарқ томонидаги колонизация қилинган славян ерларида истиқомат қилувчи немис декконларининг ахволи aнчaқулай эди. Дехқон-колонистларнинг катта чек ерларга эга бўлиши ва махаллий территориал князларга белгила6 қўйилган тўловларнигина тўлашни Эльба дарёсининг бу томонидаги дехқонларга иқтисодий мустақилликни ва шахсий эркинликни узоқ вақтгача сақлаб колиш имкониятини берди.Бироқ дехқонлар билан бир қаторда уларнинг қўшниси - помешчик (рицарь ёки дворянлик унвонини олган шульц; Щульц-Эльба дарёсининг бу томонида майда суд хуқуқларига эга бўлган қишлоқ оқсоқоли бўлиб, кўрсатган хизмати бадалига одатда икки ва уч хисса ортиқ чек ер оларди) яшар ва хўжалик билан шугулланарди, шульц қишлоқкa аста-секин ўз таъсирини кучайтира борди.
Помешчиклар дехқонлардан солиқлар ундириш хуқуқини князлардан сотиб олардилар, кaм қувват деҳқонларнинг хўжалик(рўзғор) қийинчиликларидан фойдаланар ва турли йўллар билан ўз ер-мулкларини кўпайтирар эдилар. Дастлабки пайтда 4—б деҳқон гуфига тенг келадиган рицарлик чек еpи XV асрга келганда ўрта хисобда 20 гуфгача етди. Шунинг ўзи билан Эль6а дарёсининг бу томонида ҳам крепостной хуқуқнинг aвж олиши учун шаpт-шароит яратилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |