Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Герман шахарларининг ўсиши. Шимолий Ганза, Швабия ва Рейн иттифоқлари


Download 0.98 Mb.
bet189/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Герман шахарларининг ўсиши. Шимолий Ганза, Швабия ва Рейн иттифоқлари. Шимолий ва Болтиқ денгизларида савдо-сотиқ ишлари олиб бoрган ва ғарбий Европа мамлакатларининг Шимоли-Шарқий Европа 6илаи олиб борган савдо ишларида воситачи бўлган Шимолий Германия шахарларининг ривожланиши немисларнинг Болтиқ бўйини истило қилиш оқибатларидан бири бўлди. XIVacpўрталарига келиб Шимолий Германия шахарлари кудратли Ганза иттифоқига бирлашдилар. Ганза иқтисодий иттифоқ 6ўлибгина қолмай, у сиёсий иттифоқҳам эди. Любекда иттифоқка кирган шахарлардаги вакилларнинг вақт- вақти билан съездлари бўлиб турарди. Ганза савдосини ўз назорати остига олишга уринган Дания қиролига Ганза жиддий зарба eтказa билди. Ганза шахарларининг Дания билан олиб борган уч.йиллик урушини бартараф этган 1370 йилги Штраль- зунд сулх шартномасига кўра, Дания қироли Ганза иттифоқининг ишларига бирор йўл билан аралашишдан воз кечди вa Дания буғозларида Ганзага каpашли товарлардан ундириладиган савдо божларини анча камайтирди. Амалда Дания бўғозлари Ганза иттифоқи томонидан монополия қилинди.
Ганза шахарлари билан савдо қиладиган мамлакатлар — Анг­лия, Швеция, Россия ва бошқалар хусусий савдо-сотиқ ишларини ривожлантириб, немиcларнинг савдо воситачиси бўлишларини истамаганлaридан кейин, яъни XV асрнинг иккинчи ярмига келиб Ганзанинг иши oрқагa кета бошлади. Аммо Ганза XVI ва XVII асрларда xaм қисман ўз аҳамиятини сақлаб қолган эди.
Шимолий шахарларнинг иттифоқидан ташқари, XIII—XV асрларда Германияда жанубий ва ғарбий шахарларнинг йирик иттифоқлари бор эди. Швабия иттифоқи Юкори Дунай дарёси pайонида жойлашган қарийб 90 та шаҳарни ўз ичига олган эди. Уларнинг тепасида саноати (мовут, суpn, ип газлама тўқиш ва металлургия саноати, қурол-яроғ ишлаб чиқариш) анча-мунча ривожланган марказлар — Аугсбург, Ульм ва Нюрнберг шахарлари турарди.
Бу шахарлар эса Италия савдоси билан чамбарчас боғланган эди. Венецияда катта немис саройи бўлиб, немис моллари билан савдо-сотиққилиш ишларининг ҳаммаси шу саройга тупланган
ғарбдаги Рейн иттифоқи саноат ва айни замонда савдо шахарларининг xaм худди шундай иттифоқи эди. Рейн дарёси бўйида жойлашган ва мовут тўқиш хамда металл ишлаб чиқаришнинг ривожланганлиги билан фарққилган Кёльн, Вормс, Страс6ург ва бошқа шахарлар шу Pейн иттифоқига кирган эдилар. Бу шаҳарлар Нидерландия,Франция ва Италия билан қизғин савдо олиб бордилар.
Германияда сиёсий марказлашиш заифланиши муносабати билан тобора катта куч-қувватга эга бўлган махаллий феодалларга қарши немис шахар иттифоқининг қаттиқ кураш олиб боришига тўғри келди. XIII acp ўрталарида Шва6ия ва Рейн иттифоқлари юзага келишининг ўзи феодал тарқоқликнинг оқибати эди. Феодал бошбодоқлигини чеклаш ва Германия ички савдо йўлларини таъминлаш учун баъзи бир шарт-шароитларни яратиш шахарларнинг ана шундай иттифоқлар тузиш харакатида очиқ намоён бўлди. Герман князь-феодалларига қарши бирлашган икки шаҳар иттифоқи ўртасида 1381 йилда чинакам уруш бошланди. Бироқ хap иккала иттифоқ, яъни Швабия иттифоқи билан Рейн иттифоқи умумий душман бўлган шахарликларга қарши курашra вақтинча жипслашган феодаллардан 1388 йилда енгилдилар. Немис шахарларининг енгилишига асосий сабаб — бу шаҳарларда махаллий, ўлка манфаатларининг устун бўлганлиги эди. Немис шшахарлари ташқи (ички эмас, албатта) бозорлардан кўпроқ манфаатдор эдилap, 6у бoзорлар Ганза, Рейн, Швейцария Ва Юқори Дунай шахарларида турлича бўларди. Герман императорларининг тутган мавқеи хам шаҳарларнинг енгилишида кaттa ахамиятга эга бўлди. Герман императорлари ўз хокимиятларининг заифлиги туфайли шахарлар тарафини олишга ва уларга бирор- бир жиддий ёрдам кўрсатишга журъат эта олмадилар.
Бу жихатдан герман императорлари феодаллар билан курашда хусусан шахарларга таянган француз, инглиз ва кастель (Испания) қиролларининг сиёсатига тамомила қарама-карши сиёсат тутдилар.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling