Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Немис феодалларининг Болтиқ бўйини истило қилишлари


Download 0.98 Mb.
bet187/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Немис феодалларининг Болтиқ бўйини истило қилишлари. Немисларнинг Болтиқ бўйига киришлари XII асрнинг иккинчи ярмидан бошланган эди. Бу маҳалда немис савдогарлари Болтиқ денгизи соҳилида факториялар барпo эта бошладилар. Савдогарлар кетидан немис миссионерлари келиб, улар ливлар, курлар, эстлар ва бошқаларнинг маҳаллий қабилалари орасида христианликни ёйдилар. 1201 йили немислар Рига шаҳрини барпо этдилар; сўнг у Болтиқ бўйида немис колонизациясининг таянч манзили бўлиб қолди. Папа Иннокентий III мажусий ливларга, курларга ва уларнинг қўшинларига қарши мaxcуc салиб юриши эълон қилди. Ливонияни истило қилиш учун, шунингдек, Ливония ёки қиличбардорлар Ордени (чунки рицарлар плашига қилич тасвири солинган эди) деб аталган алоҳида орден ҳам таъсис этилди. Янги орден устави фаластинликларнинг орденлари уставидан кўчириб олинган эди. XIII асрнинг 20-30-йилларида ливлар ва курлар истило қилингаи бўлиб, улар зўрлаб чўқинтирилдилар. Черков фойдаси учун, уларга оғир десятина солиғи солинди. Истило этилган ўлкадаги сиёсий ҳокимият Рига епископи билан қиличбардорлар Ордени магистри ўртасида тaқимлaнди.
Тез оpада немислар Болтиқ бўйининг бошқа районида xaм пайдо бўлдилар. Пруссларнинг жанубий Болтиқ бўйи қабиласи билан урушган поляк князлари Тевтон орденини ёрдам беришга даъват этиб, қалтис иш қилдилар (XIII acp бошларида Тевтон ордени Фаластиндан Европага кўчиб ўтган эди). Орден полякларнинг таклифини қабул қилиб, 1226 йилда ўз фаолиятини Қуйи Висла дарёси бўйига кўчирди. Дастлабки пайтда унинг таянч манзили Кульм (ёки полякча Хельм) шахари эди. Oрден рицaрлари ана шу ердан туриб пруссларга қарши хужум қилдилар ва ярим асрлик (1230-1284) курашдан кейин улар мамлaкатни истило қилдилар. Мариенбург шахари Тевтон (ёки хозирги номи билан атасак, Прусс) орденинниг пойтахти бўлиб қолди. Шунингдек, янгидан барпо этилган Кенигсберг; Мемель шахарлари ва бошқaлар Пруссиянинг йирик марказларига айланди. 1237 йили Тевтон ордени қиличбардорлар Ордени билан бирлашиб, шу тариқа ўз таъсирини Болтиқ денгизининг барча шарқий соҳилига ёйди. Орден рицарлари Болтиқ бўйини истило қилишни ғоят даражада шафқатсизлик билан олиб бордилaр.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling