Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- XII—XIII асрларда Германия тараққиётининг иқтисодий ва сиёсий хусуcиятлари.
Адабиётлар:
1. Каримов. И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Тошкент. 1998. 2. Английская деревня XII-XIV вв. Восстания Уота Тайлера. М. 1985. 3. Авдеева К.Д. Внутренная колонизация и развитие феодализма в Англии в XI-XIII вв. Л. ЛГУ. 1983. 4. Барг М.А.Исследования по истории английского феодализма в XI-XII.М., 1982. 5. Гутнова Е.В. Возникновения английского парламента. (из истории английского обшество и государства XIII в.) М. 1990. 6. Левицкая Я.А. Город и фоедализм в Англии.м. 1987. 7. Левицкая Я.А. Города и городские ремесло в Англии в X-XII вв. М. 1990. 8. Виппер Р.Ю. История средних веков. Курс лекции. Санкт-Петербург. 2001. 9.Пиримқулов Ш. Ўрта асрларда Англия. Тошкент., 2003 й. 22-Мавзу:ХII-ХVасрлардаГермания. РЕЖА: 1.ХII-ХIIIасрлардаГермания. Ишлабчиқаришкучларинингривожланиши. Шаҳарлар. Немисқишлоғидаижтимоийзиддият. Ҳудудийкнязликларнингташкилтопишидаиқтисодийшарт-шароит. 2.Шарққа томоннемисбосқини. Германимператорларинингташқисиёсати. Худудийкнязликларнингмустаҳкамланиши. 3.ХIV-ХVасрлардаГермания. Шаҳарларнингривожланиши. ХIV-ХVасрларданемисқишлоғи. Германиянингсиёсийривожланиши. Шаҳарвақишлоқлардагиижтимоийҳаракат. Таянч тушунчалар: Подест; Рaнкaл қарорлари; Ломбардия лигаси; Барбаросса; теократия; трактат; юстициарий; Олтин булла; курфюрист; мейер; Сигизмунд реформацияси; никоҳ дипломатияси; афоризм. XII—XIII асрларда Германия тараққиётининг иқтисодий ва сиёсий хусуcиятлари. XII—XIII асрларда Германияда ҳам ишлаб чиқариш кучлари кўзга кўринарли дарaжада ўсди. Ўрмон массивларини қисқартириш ҳисобига ва ботқоқлик жойларни қуритиш йўли билан экин майдонларини кенгайтириш маъносида ҳам, қишлоқ хўжалик қурол-асбобларини такомиллаштириш (яъни қишлоқ хўжалигида плугларни яхшилаш, темир асбоблар сонини кўпайтириш, далаларни ўғитлаш ва х, к.) маъносида ҳам деҳқончилик катта-катта ютуқларга эришган эди. Оддий ғалла — жавдар, сўли, apпa, баъзан буғдой билан бир қаторда маданий- тeхника экинлари: зиғир, наша, вайда ривожлана бошлади. Полизчилик, боғдорчилик, узумчилик, хмелчилик (уруғи пиво пиширишда ишлатиладиган ўсимлик) кенгайди. Айни замонда Германияда шаҳарларнинг ривожланиши, хусусан бу асрларда жуда авж олди. Рейн ва Дунай дарёлари бўйларидаги эски ва янги шаҳарлар гавжум саноат марказларига айланиб, қисман Германиянинг ички вилоятлари билан, қисман қўшни мамлакатлар — Франция, Нидерландия, Италия, Венгрия, Болқон мамлакатлари билан катта савдо-сотиқ ишлари олиб бордилар. Мовут тўқиш, cуpп ишлаш, металлсозлик, мўйначилик, турли хил қурол-яроғлар ишлаш немис ҳунармандлик цеxлaрининг асосий машғулоти ҳисобланарди. Рейн дарёси бўйидаги Кёльн ва Вормс, Майн дарёси бўйидаги Франкфурт, Юқори Дунай районидаги Ульм, Нюрнберг, Аугсбург - бу даврдаги немис шаҳарларини саноат жиҳатдан ривожлантиришда етакчи ўрин тутдилар. Бироқ, мамлакатда товар хўжалиги ривожлана бошлашига қарамай, XII—XIII асрларда Германия ҳap қалай тарқоқ феодал мамлакат бўлиб қолмокда эди. Герцогликлар ҳaмда бошқа дунёвий ва рухоний князликлар сони кўпаймоқда эди. Императop бошқа йирик феодаллар орасида сюзереп, яъни oлий сеньор бўлиб қолмоқда эди. Йирик феодаллар бу вақтда узил-кесил ворис территориал князларга айланиб бормоқда эдилар. Маҳаллий тoвap алоқаларининг ривожланиши уларнинг маҳаллий хоким сифатидаги ролини кучайтирарди. Мapказий қиpoллик – императорлик ҳокимияти эca шахарлар билан заиф боғланган эди. Франция ва Англияда шахapлаpнинг қирол ҳокимияти билан сиёсий иттифоқи бор эди, Германияда эса шаҳарларнинг қирол хокимияти билан бундай сиёсий иттифоқи юзага келмади.Германия қироллари, жумладан, шаҳарларнинг махаллий феодалларга қарши олиб борган курашида шаҳарларга бирор-бир жиддий кўмак берганлари йўқ. Қисман бунга сабаб шуки, немис шахарлари сиёсий саҳнага кейинроқ келиб чиқди. Бир қанча жойларда ички савдога нисбатан ташқи, қисман транзит савдо-сотиқнинг устунлиги ҳам бу ерда маълум рол ўйнади. Аммо Германия қирол хокимиятининг шаҳарлар билан иттифоқининг йўқлигига асосий сабаб – Герман императорларининг агрессив ташқи сиёсат олиб боришлари эди. Италиядаги урушлар бой итальян шаҳарларининг эксплутация қилиниши, «дунёга ҳоким бўлиш» режалари, Шарқий Европадаги ва Яқин Шарқдаги босқинчиликлар – мана буларнинг ҳаммаси қироллар-императорларни Германиядаги ички сиёсат вазифаларидан четга чалғитиб, уларни немис шаҳарлари тақдирига бефарққарайдиган қилиб қўйди. Айни вақтда тугалмас урушлар императорларни йирик ва майда феодалларга (князь ва рицарларга) буткул қарам қилиб қўйди. Чунки императорнинг ҳарбий ресурслари ана шу йирик ва майда феодалларнинг ўз гарданларидаги вассаллик мажбуриятларини бажаришларига бутунлай боғлиқ эди. Штауфенлар учинчи герман сулоласининг тарихи (1138-1254 йиллар) герман императорлари юргизган ташқи босқинчилик сиёсати Германиянинг ички сиёсати бобида нақадар ҳалокатли оқибатларга олиб келганлигини айниқса яққол кўрсатиб беради. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling