Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Штауфенларнинг идора қила бошлаши


Download 0.98 Mb.
bet179/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Штауфенларнинг идора қила бошлаши. Франкон сулоласини идора қилиш бефарзанд Генрих V билан тамом бўлгандан кейин, Германияни бир оз вақт Лотарь Саксонский (1125-1137) бошқарди. У кучли император эмас эди ва, шу важдан, Штауфенлар хонадони билан Вельфлар ҳонадони ўртасида ҳийла ишлатишга мажбур бўлди, чунки Штауфенлар Швабия герцоглари бўлиш билан бирга, Франконияда ҳaм кучли таъсирга эга эдилар вa Бавария гepцоглари эса Вельфлар хонадонига мансуб кишилар эдилар. Лотарь Бавария герцоги Генрих Maғpуp билан яқинлашиб, унга ўз қизини никоҳлаб берди. Лотарнннг ўғиллари булмаганлигидан, у вафот этгандан сўнг, Вельфлар айни замонда Саксониянинг xaм герцоглари бўлиб олдилаp. Вельфларнинг кучайиб кетаётганлигидан бетоқат бўлган князлар Конрад Штауфенни император қилиб сайладилар. Конрад III (1138— 1152) иккинчи салиб юришида қатнашган эди. У ўз ҳукмронлигининг қолган вақтини Вельфлар билан курашга бағишлади. Генрих Мағрурнинг ўғли Генрих Шернинг ёшлигидан фойдаланган (Генрих Мағруp 1139 йилда вафот этди) Конpад Вельфлардан Баварияни тopтиб олиб, уларга фақат Саксонияни қолдирди. Конраднинг тахт вориси Фридрих I Барбаросса даврида Штауфенлар сулоласи энг зўр қудратга эга бўлди.
Фридрих I Барбаросса ва унинг Италияга қилган юришлари. Фридрих I Барбаросса (Сариқ соқол) 38 йил императорлик қилди (1152-1190). У шафқатсиз, тажовузкор, ғоят шуҳратпараст ва мaккop сиёсатчи эди. Фридрих Баварияни Вельфларга қайтаpиб бериб, уларни тинчитгач, салиб юришлари натижасида бойиган Италияга ўзининг бутун диққат-эътиборини қаратди. Фридрих Римда тож кийиш пайтидаёқ (1154-1155 йилларда) Итальян шаҳарларининг бойиб кетганлигига вa айни замонда Италиянинг сиёсий жиҳатдан заифланиб қолганлигига ишонган эди. Бунга сaбаб шуки, Италияда папа, феодал территориал князлар ва шу вақтга келиб aмалда шаҳар-реcпубликaларга айланган шаҳарлар бир-бировлари билан душманлашиб юришарди. Фридрих I дастлабки пайтда папа билан дўстона муносабатда бўлишга интилди. Рим шаҳарликларининг демократик рахбари бўлиб, Рим республикасига acoc солишгa xapaкaт қилган (1143 йилда) ва папани дунёвий ҳокимиятдан маҳрум қилмоқчи бўлган Арнольд Брешианскийни Фридрих I дабдурустдан папага тутиб берди. Арнольд Брешианский папа зиндонига ташланди, унинг жасади эса гулханда куйдирилдн (1155 й.). Рим республикаси тугатилди.
Аммо, орадан сал вақт ўтмай, императорнинг папа билан муносабатлари жуда ёмонлашди. Икки орада душманлик пайдо бўлди. Папа куриясида, Римда император папа қўлидан «бенефиций» тарзида тож олди ва шу сабабдан у папа айтганларига қулоқ солмоғи лозим, деб баён қилинган эди. 1157 йили Безансондаги рейхстагда папа вакили (легати) aнa шу ҳақда очиқдан – очиқ гапирган эди. Иккинчи томондан, Барбароссанинг ўзида Италияни батамом тобе қилиш ва уни қулоққоқмай бўйсунадиган вилоятга айлантириш режаси вужудга келди. Фридрих I ўшa замонда ғоят кўп ҳисобланган қўшин билан 1158 йилда Италияга кириб келди (воқеанавислар, муболаға қилиб бўлса кepaк, Фридрих 100 минг кишилик қўшин бошлаб кeлгaн дейдилаp). Амалда бу юриш Италияни янгидан истило қилиш эди. Фридрих Италия шаҳар-коммуналаридан императорнинг ноиби (итальянча подести) тайинланишига розилик беришларини талаб этди. Буйруқни рад этганликлари учун Милан ва Ломбардиянинг бошқа бир қанча шаҳарлари оғир контрибуция тўлашга мажбур бўлдилар. Барбаросса 1158 йилнинг 11 нoябрида Ранкаль водийсида (Пьяченца шахрига яқин жойда) катта сейм чақириб, унга Италиянинг барча энг йирик феодалларини ва Италия шаҳарларининг вакилларини таклиф этди. Aнa шу сеймда Рaнкaл қарорлари деб аталган қарорлар қабул қилиниб, улар императорнинг Италиядаги ҳокимиятини чекланмаган ҳокимиятга айлантирди. Жиноий ишлар суди, танга-чақа зарб этиш ҳуқуқи, ер-мулкларини тақсимлаш, шаҳар подесталарини тайинлаш ва ҳоказолар тамомила Фридрих қўлига ўтди. Юстиниан кодекси (қонунлар мажмуаси) руҳида тарбия топган Италиянинг Болонья мактаби юристлаpи император хизматига кириб, унинг учун трактатлар туздилар. Улар бу трактатларда Фридрих xoкимияти абсолют ҳокимият эканлигини ва бу хокимият унга Рим цезарларидан мерос бўлиб ўтганлигини даъво қилиб чиқдилар. Бу трактатларда, император «ердаги жонли қонундир» деб ёзилган эди.
Сиёсий мустақилликка кўникиб қолган Ломбардия шаҳарлари Барбароссага қарши қўзғолон кўтардилар. Ломбардиянинг энг йирик саноат шаҳри бўлган Милан қўзғолончиларга бошчилик қилди. Қўзғолонга жавобан Барбаросса Миланни босиб олиб (1162 й.), уни жуда қaттиқ жазолади, Милан шахари теварагидаги қўрғон деворлари ва кўп бинолар вайрон қилиб ташланди. Шаҳар аҳолисига саккиз кун ичида шаҳарни ташлаб чиқиб, қишлоқларга кўчиб бориб жойлашиш таклиф қилинди. Милан шахарини чўлу биёбонга айлантириш мақсадида, унинг марказий майдонини қўш солиб ҳайдаб, сўнгра унинг пушталарига туз сепилди. Немис рицарлари Милан ёнидаги ўз лагерларида қатл этилган ломбардияликларнинг кесилган каллаларини кoпток қилиб ўйнашарди.
Шафқатсиз жазолар Италия шаҳарларининг қаддини вақтинчагина букди. Тез орада Ломбардия лигаси номи остида немисларга қарши Ломбардия шаҳарларининг иттифоқи ташкил топди. Бу иттифоққа 15 та шаҳар кирди. Шу вақтга келиб ўзининг қаддини ростлаб олган ва саноат ҳaм савдо-сотиқ ишларини янгидан йўлга қўйган Милан шахари 60-йилларнинг ўрталаридан бошла6 бу иттифоқда яна асосий рол ўйнади. Штауфенларнинг ютуқларидан безовта бўлган папа Александр III (1159— 1181) ҳам лигага кирди.
1167 йилда Барбаросса Италияга яна катта қўшин тортиб келиб, Римни олди. Папа Александр III қочиб кетишга мажбур бўлди. Император Ломбардия шаҳарларини тинчитмоқчи бўлди, лекин тўсатдан бошланган ўлат касали унинг қўшинларининг сафини хароб этди (25 минг киши ўлди) ва шундан кейин у Гepманияга қайтишга мажбур бўлди. Барбароссанинг узоқ вақт бўлмаганлигидан фойдаланган Ломбардия лигаси, у билан янгидан тўқнашмоқ учун етарли даражада ҳарбий кучларни тайёрлай олди. 1174-1176 йилларда Барбаросса яна Италияда пайдо бўлди, лекин бу сафар унинг унчалик омади келмади. 1176 йил бахорида Леньяно деган жойда (Миландан сал узоқроқ) у лига қўшинлари томонидан батамом мағлубиятга учратилди. Қизиғи шундаки, немис рицарларини енгган қўшиннинг бир қисминигина италиялик рицарлар, асосий қисмини эса Миланнинг ва Ломбардиядаги бошқа шахарларнииг хунармандлари ва халфалари ташкил қилар эди. Леньяно ёнидаги мағлубият Фридрих I ни Ломбардия шахарларига ён беришга мaжбуp этди. Ҳақиқатда Шимолий Италияда Штауфенлар келмасдан аввалига аҳвол қайтадан тикланди. Шахарлар эркин коммуна ҳуқуқини олдилар, бу эркин коммуналар ўз сюзерени сифатида императорнинг олий хокимиятини тан олдилар, холос. Айни замонда Фридрих I папа давлатининг ишларига хар қанақанги аралашувидан воз кечиб, пaпага ҳам ён беришга мажбур бўлди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling