Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Германияда гуманистик харакатнинг бошланиши


Download 0.98 Mb.
bet194/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Германияда гуманистик харакатнинг бошланиши. XV асрда Германияда гуманистик адабиёт майдонга келди. Бу адабиёт қисман немисларнинг қўшни Италияга қилган саёхатлари таъсиpи остида юзaгa келиб, у acocaн, Германиянинг иқтисодий ва ижтимоиий тараққиёти сабабли рўй берган кайфият ва ғояларни aкс эттирар эди.Жумладан,бирлашмасдан ва марказлашмасдан қолган катта мамлакатнинг сиёсий зиддиятлари (мамлакатдаги буржуа шахар элементлари ўзларини хўрланган деб хис қилардилар) немис гуманист ёзувчиларига ғоят катта фош қилувчи материал берди. Кўп сонли герман университетлари антик ада- биётни ўргандилар, баъзи бир университетларда табиий фанларга қизиқиш зўp бўлди.Университетлар немис гуманизми туғилиб вояга етган асосий марказлар эди.
Немис гуманист адабиётининг прогрессив озодлик характери тунғич йирик немис ёзувчиси-сатириги С е б а с т и а н Б р а н т (1457-1521) нинг немис тилида ёзилиб, 1494 йилда Базелдa нашp этилган «Ахмоқлар кемаси» номли асарида ифодаланди. Брант ўз сатирасида феодал-князлар, католик рухонийлари ва монахлари, талончи рицарларни масхаралаб кулди. Ўзининг антифеодал йуналиши ва кескин фош қилувчилик тенденцияси(ғоялари) жихатдан Брант XVI асрнинг биринчи ярмидаги буюк немис гуманистларининг бевосита отахони хисобланарди.
Адабиётлар:
1. Каримов. И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Тошкент. 1998.
2. Хрестоматия по истории средних веков. Часть-1. Москва. 1980.
3. Майер В.Е. Деревня и город Германии в XIV-XVI вв. Ленинград. 1979.
4. Смирин М.М. Очерки истории политической борьбы в Германии перед Реформацией. М. 1982.
5. Стоклицкая-Терешкович В.В. Очерки по социальной истории немецкого города в XIV-XV вв. М. 1986.
6. Ўрта асрлар тарихидан изоҳли луғат. Тошкент, 1979 й.
7. Виппер Р.Ю. История средних веков. Курс лекций. Санкт-Петербург. 2001.
8. История средних веков. Том 2. М., 2005.
9. История Италии. В 3-томах. Т-1. М., 1990 г.
10. Всемирная история. Т 3. М., 1987.

23-Мавзу:ХI-ХVасрлардаИталия.


Р Е Ж А:
1.Италияшаҳарлармамлакати. Шаҳарларнингфеодалсенорларбиланкураши. Шаҳаркоммунаси. Шаҳарвақишлоқ. Қишлоқкоммунаси. Папавилояти. ЖанубийИталия. ИталияшаҳарларинингГерманфеодалларигақаршикураши.
2.ХIII-ХVасрлардаИталия. Деҳқонларниозодқилиш жараёни. Долчиноқўзғолони. Илккапиталистикмуносабатларнингпайдобўлиши. Шаҳарларнингсиёсийтузуми. Ёлланмаишчиларҳаракати. Римреспубликаси. ЖанубийИталияваСицилия.
3.ХVасрдаИталия. СенориМедичиФлоренцияда. Савонорола. ПланоКарпинимиссияси.
Таянч тушунчалар:
Вальвассор; капитан; пополан; цех; мануфактура; банк.
Ривожланган ўрта асрлар даврига Италия шаҳарлар мамлакати сифатида кеирди, 300 дан ортиқ епископлик марказлари шаҳар статусига эга бўлган, шунингдек кўплаб шаҳар аҳоли пунктлари – бурглар ва қалъалар ҳам мавжуд эди.XI асрдан шахарларда демографик ўсиш жадаллашди: XIII аср бошларига келиб уларнинг кўпчилигида аҳоли сони ўртача 5 – 6 дан 30 – 40 мингга қадар ўсди. Ҳунармандлар ва савдогарлар “цех”лар бўйича ўрнаша бошладилар. Қишлоқ округларидан шаҳарларга, хунармандларни сафини тўлдирган деҳқонларгина эмас, балки феодаллар ҳам кўчиб келиб ўрнашдилар. Рицар(вальвассор)лар шаҳарликларга ўз ҳарбий хизматларини таклиф этишган ва баъзида уларнинг савдо – молиявий фаолиятига аралашиб кетишган. Йирик феодаллар – нобиллар ва грандлар кўпинча ўзлари хохламаган тарзда шахар аҳолисига айланишган.
Шахарларнинг иқтисодий қудрати ўсиб боргани сари, феодал сеньорлар уларнинг тинч хаётига жиддий қаршилик кўрсата бошлади. Улар савдогарларга мажбурий божлар солиб, бўйсунмаганларига куч қўллаганлар. XI асрда кўплаб йирик шахарлар феодал “қасрлари билан уруш”ни бошладилар. Масалан, Флоренцияга, атрофдаги нобилларни ўзбошимчалигига барҳам беришлари учун деярли 200 йил керак бўлди. Қалъаларни эгалари билан кураш мақсадга йўналтирилган сиёсат тусини олиб, турли усуллар билан – феодал сеньорлардан уларнинг суд – маъмурий ва солиқ йиғиш хуқуқлариниқисман ёки тўла сотиб олиш, шунингдек ерларни сотиб олишдан то ҳарбий юришларгача амалга оширилган, бунда қалъалар вайрон этилган ва уларнинг эгалари шаҳарлрга мажбуран кўчириб жойлаштирилган. Масалан, 1125 йилда, Флоренция учун жиддий хавф солган қудратли Фьезоле истехкоми бузиб ташланган. Флоренция коммунаси ҳам амалда мустақиликка эга бўлди, епископнинг таъсири чекланди – у фақат диний вазифаларинигина бажарадиган бўлди.
XII аср охири – XIII аср бошларида нобилларни шахарларга кўчиб ўрнашиши энг чўққисига етди, бу эса иқтисодий ва сиёсий куч тўплаган шахарларни қасрлар устидан ғалабасини англатган. 1098 йилда Миланда коммуна вужудга келди, 1117 йилда эса шахарда хокимиятни консуллар коллегияси ўз қўлига олди.XII аср охирига келиб шахар – коммуналар мустақил шахар республикаларига айланди, улар эндиликда ўз қонунлари ва маъмурияти, ҳарбий қўшинига эга бўлиб, танга пуллар зарб этиш, савдо божлари ундириш ҳуқуқларига эга бўлишди. Шахар республикаларнинг ижтимоий тузилиши турлича бўлган. Бир нечта гуруҳларга ажралган: округда йирик ер – мулкларга эга бўлган феодал зодагонлар, ўрта (капитанлар) ва майда(вальвассорлар) феодаллар, савдогар – хунарманд ахоли(пополанлар) ҳам икки гуруҳга бўлинган – ўзига тўқ аҳоли(бой савдогарлар,хунарманд усталар, судхўрлар ва сарроф(пул майдалайдиган ёки алмаштирадиган)ларга ҳамдаоддий ахоли – хунармандлар ва майда савдогарлардан иборат бўлган.
XI – XII асрлар – Шимолий ва Марказий Италиядаги кўплаб шахарларни савдо фаоллигини қизғин ўсиши даври бўлиб, бунга Салиб юришлари ҳам имкон берди. Биринчи салиб юриши қатнашчиларини Шарқ томон юришини, Пиза, Генуя ва Венеция шахарлари пул, қурол-яроғ ва кемалар билан таъминладилар. Бунинг мукофоти сифатида бу шахарлар харбий ўлжаларни бир қисмини олишди ва салибчилар давлатлари хукмдорларидансавдо имтиёзларга эга бўлишди. Иқтисодий қудратли ва сиёсий мустақилшахар – коммуналар учун эндиликда қишлоқлар шахар ахолисини озиқ-овқат ва хунармандчиликни хом ашё билан таъминлаш манбаига айланди.XII асрда майда деҳқон ижарачилиги кенг тарқалди, бунда ижарачи 5 – 7 йил муддатга олинган ерни эгасига хосилнинг тўртдан бир қисмидан то ярмигача тўлаши шарт эди.
XI асрнинг иккинчи ярмида, келиб чиқиши Шимолий Франциянинг Нормандия герцоглигидан бўлган норманнлар, Жанубий Италия ва Сицилияни босиб олиш туфайли, Италия шахарларини эркинликларини кенгайтириш йўлида янги тўсиқлар юзага келди. 1130 йилда норманн хукмдори
РожерII Жанубий Италия ва Сицилияни бирлаштириб, Сицилия қиролигини барпо этди. Норманнлар даврида Жанубий Италия ва Сицилияда феодал муносабатларни шаклларниши жараёни якун топди.XII аср охирларида Сицилия қироллиги марказлашишни юқори даражасига етди. Хокимият кенг тармоқланган амалдорлар аппаратига таянган. Сицилия қироллари папанинг тўғридан – тўғри вассали хисоблансаларда, улар ўз мулкларида епископлар ва аббатларни тайинлаш ҳуқуқини сақлаб қолишган.Сицилия қироллигининг пойтахти Палермо гуллаб – яшнади.XII асрнинг 80 –йилларида Вильгельм II даврида шахарда улкан собор(черков) ва қирол саройи барпо этилди.
Италияни айрим минтақаларини аграр ривожланишидаги тафовутлар, деҳқонларнинг ижтимоий курашини характерида ҳам намоён бўлди. Яриморолнинг шимоли – ғарбидаги Пьемонт вилоятидаги Монферрат ва Салуццо маркизликларида деҳқонларнинг шахсий қарамлигини ўта оғир шакллари сақланиб қолган бўлиб, 1303 – 1307 йилларда бу жойда монах – францискан Дольчино бошчилигидаги шаҳар ва қишлоқ камбағалларининг уюшган қўзғолони бўлиб ўтди. У мулкий ва рухий тенглик ғояларини тарғиб қилди, кўплаб бойликларга кўмилиб фаолият юритаётган католик черковиниқоралади. 1304 йилда қўзғолончилар махаллий феодаллар қўшини устидан ғалаба қозонди. Папа Климент V қўзғолончиларга қарши салиб юриши эълон килди. Дольчино юқори тоғли худудга чекинди, Цебелло тоғида мустаҳкамланганлагерь барпо этади, бироқ узов давом этган қамал ва очарчилик туфайли қўзғолончилар қўшини 1307 йилнинг баҳорида тор – мор этилади, Дольчино эса қийноқлар остида ўз ғояларидан воз кечмаган холда вафот этди.
XIII – XV асрларда италия шахарлари европа мамлакатларининг савдо – саноат ва молиявий тадбиркорлигида пешқадамлик қилишган. XIII асрдаёқ хунармангдчиликни ривожланишида янги касб-хунарлар юзага келиб, ихтисослашиш жараёни янада намоён бўла бошлади. Хунармандчиликда цех корпорациялари вужудга кела бошлади. Италия шахар – давлатларида цехлар нафақат иқтисодий, балки сиёсий вазифаларни ҳам бажаришган. Хунармандчилик корпорациялари хокимият органларида ўз вакилларига эга бўлишган. Цехлар ўз хуқуқларига эга бўлган мустақил корпорациялар бўлиб, ўз маъмурияти, молияси, харбий лашкари ва бпйроғига эга бўлишган. Кўпинча цех ўнлаб хунармандчилик касбларини бирлаштирган. Масалан, Флоренцияда XIII асрнинг охирларида, 21 та цех шаклланиб, масалан атторлар корпорацияси таркибида 30 ихтисосликдаги хунармандларни бирлаштирган, “врачлар ва аптекачилар” цехи эса 50 тага яқин касбларни қамраб олган.
Италиялик савдогарларни савдо фаолияти одатда банк операциялари билан биргаликда, қўшиб олиб борилган. Савдогарлар компаниялари филиалларини сочилиб жойлашганлиги, махсулотларни олди-сотдиси ва пул муомалаларини йирик хажмда олиб борилгани банк ишини такомиллаштиришга туртки бўлган. Айнан Италияда дастлаб вексель(пул қарз олганлик ҳақида тилхат) ва иккиламчи бухгалтерия(дебет ва кредитни, барча ҳисоботларни, ўлчовларни унификациясини ва бошқаларни қатъий қайд этиш)пайдо бўлди. Италиянинг танга пуллари – Флоренцияда зарб этилган олтин флоринва венециянинг олтин дукатлари – халқаро валюта ролини ўйнаган, Флоренция, Сьена, Болонья, Миланнинг банкирлари эса мамлакат ичида ва ундан ташқарида қатта мавқега эга бўлишган, Франция, Германия, Испания ва бошқа европа мамлакатларини феодал зодагонлари, савдогарлари ва хукмдорларига кенг равишда қарз беришган.
Мануфактура(лотинча манус – қўл ва факуре – тайёрламоқ) ишлаб чиқаришида ташкилотчи савдогар – тадбиркор бўлиб, Европада биринчи бўлиб мануфактура йирик италия шахарлари - Флоренция, Сьена, Лукка, Болоньяда XIV аср бошларида вужудга келди.XIIIасрда Флоренцияда шаклланган мовутчилик ишлаб чиқариши 28 та операциядан иборат бўлган.
XV асрнинг иккинчи ярмида Флоренция республикасида яшаган доминикан монахи Жироламо Савонарола Флоренцияни бошқарган Медичилар хонадони вакили Лоренцо ва кейинчалик уни ўғли Пьерони молиявий сиёсатини, республика тартибларини бузилишига йўл қўйганликда танқид қилади. Савонарола илк христианлик тартибларини тиклашга чақиради. Натижада Савонарола черковдан четлатилади, ва дахрийликда айбланиб 1498 йилда дахрий сифатида гулханда ёндирилади.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling