Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
ХШ—XV асрларда Пиреней ярим оролидаги давлатлар
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кастилия қироллиги
ХШ—XV асрларда Пиреней ярим оролидаги давлатлар. Наварра ва Португалия. Ярим оролдаги тўртта христиан давлатларидан Наварра ва Португалия алоҳида-алоҳида ривожландилар. Наваррада французлар таъсири жуда кучли эди. Атрофни тоғлар ўраб олган бу кичик мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши секинлик билан борди. Шу сабабли XIII—XV асрлар даврида Наварра, умуман, катта рол ўйнагани йўқ.
Атлантика океани соҳили бўйлаб узун тор полоса бўлиб жойлашган Португалия жадалроқ ривожланди. XV асрга келгнда Португалия катта денгиз флотига эга бўлган савдо-сотиққиладигап мамлакатга айланди. Ярим оролдаги маврлар билан олиб борилган кураш уни Шимолий Африкадаги араблар билан урушлар қилишга ҳам тортди. Португалияликларнинг Шимолий Африкадаги мулки бўлмиш Сеута, кейин португалияликларнинг XV асрдаги географик кашфиётларида катта роль ўйнади. Аммо Ўта денгиз соҳилидаги мамлакатлар билан, Англия, Нидерландия ва бошқа мамлакатлар билан зўр бериб олиб борилган ташқи савдо-сотиқ алоқалари Португалияни Пиренейярим оролидаги бошқа давлатлардан ажратиб қўйди. Реконкиста Португалияни қўшни Кастилия билан боғлаши лозимдек кўринса-да, лекин Португалия ўзининг мустақиллигини рашк билан сақлаб келди. Кастилия қироллиги. Кастилия ва Арагон Пиреней ярим оролининг иккита асосий давлати бўлиб, пировардида улар ягона қиролликка бирлашдилар. Бу бирлашган давлатларнинг ўрта асрлар давридаги тарихи ўзининг бир қанча хусусиятларига эгадир. Кастилия қироллиги ярим одолда энг катта территорияни эгаллаган эди. Ярим оролдаги территориянинг деярли бешдан уч қисми унинг ҳиссасига тушар эди. Реконкистада ҳам Кастилия энг фаол қатнашган эди. Кастилия тили кейинчалик испан миллий адабий тилига асос бўлди. Ўрта аср давридаги Кастилиянинг ижтимоий тузуми ўзига хос кўпгина хусусиятларга эга эди. Кастилиянинг урушқоқ дворянлари мамлакатда катта таъсирга эга эдилар. Араблар билан курашда қатнашиш дворянларнинг эртароқ тоифа бўлиб таркиб топишига ва дворянлар кўпчилигининг бевосита қирол билан алоқа ўрнатишига ёрдам берди. Кастилияда католик черкови ҳам жуда катта таъсирга эга эди, реконкиста натижасида католик черкови кўп ер олди. Кастилияда реконкистанинг бутун оғирлигини ўз зиммасига олган ўнлаб эркин шаҳар-коммуналар бор эди. Ҳунармандлар ва майда савдогарлардан иборат бўлган шаҳарликлар бутун асрлар давомида мунтазам ҳарбий хизмат ўтадилар. Кастилия шаҳарлари шаҳарларнинг алоҳида ҳарбий иттифоқларига — эрмандиларга бирлашдилар. Кастилия деҳқонлари ҳам реконкистада жуда фаол қатнашганликлари сабабли крепостной қарамликдан эртароқ халос бўлдилар. Кастилия феодаллари деҳқонлар билан ҳисоблашишга ва уларга жиддий ён беришга мажбур бўлдилар. Эски ва янги Кастилиянинг кўпчилик деҳқонлари эркин жамоачилардан иборат бегетериялар бўлиб, феодаллар ҳомийлигида кун кўрардилар ва уларга одат бўйича битим билан белгиланган кичик миқдорда оброк тўлардилар. Кастилия шаҳар ва қишлоқ жамоаларининг сиёсий аҳамияти Кастилияда умумтоифа вакиллиги, яъни кортесларнинг эртароқ вужудга келишида очиқ-ойдин намоён бўлди. Кортеслар ўз фаолиятини 1188 йилдаёқ (инглиз парламенти ва француз Генерал штатларидан анча олдин) бошлаган эди, шу билан бирга учинчи тоифа вакиллари таркибига шаҳарликлар билан биргаликда деҳқонларнинг ҳам баъзи бир вакиллари кирган эди. Кастилиядаги қирол ҳокимияти шаҳарларга таяниб туриб, XIIIасрдаёқ ўз обрў-эътиборини кучайтиришга ҳаракат қилди ва йирик феодаллар билан қаттиқ кураш олиб борди. XIII асрнинг иккинчи ярмида қирол Альфонс X (1252— 1284) «Етти қисм» деб аталадиган қонунлар тўплами чиқарди, бу қонунлар тўплами Рим ҳуқуқи ғоялари билан суғорилган бўлиб, ўрта аср Европасидаги қонунларнинг биринчи умумлаштирувчи тўплами эди. Альфонс X ўзидан сал олдин Саламанка шаҳарида таъсис этилган университетта ҳомийлик қилиб, давлат маблағлари ҳисобига шу шаҳарда обсерватория (расадхона) қурдирди. Унинг даврида қирол ҳокимиятининг обрўси анча ортди. Аммо феодаллар ҳали тиниб-тинчимаган ва ўзларининг имтиёзларига қаттиқ ёпишиб олган эдилар. Юз йиллик урушда инглизларнинг иттифоқчиси бўлган қирол Педро I Золим (1350—1369) XIV асрда феодаллар билан қаттиқ кураш олиб бориб, кўпдан-кўп феодалларни қатл эттирди ва уларнинг молу мулкларини мусодара қилдирди. Кастилия грандалари француз феодалларининг кўмагига таяниб, Педрони енгдилар ва тахтга унииг рақиби Генрих II Трастамарани ўтказдилар. Генрих II Трастамара 1369 йилдан бошлаб янги сулолага асос солди. XV аср ўрталарига келганда Кастилиядаги қирол ҳокимияти эришган ютуқлар, умуман олганда, ҳали у қадар катта эмас эди. Кортесларнинг қўллаб-қувватлашига қарамай, қироллар қудратли грандаларнинг куч-қудратига шикаст етказа олмадилар. XIV ва XV асрларда кортесларнинг ўзи онда-сонда йиғиладиган бўлиб қолди. Кастилия қироллари кўпинча феодалларнииг душман гуруҳларини шу феодалларнинг сарой билан алоқадор бошқа қисми ёрдамида, шунингдек, католик черкови кўмагида енгишга умид боғлаб, шаҳарлар билан ҳар доим иттифоқ бўлишни изчил амалга оширавермасдилар. Бунинг натижасида қирол ҳокимиятининг ўзи турли феодал тўдаларининг кураш қуролига айланиб қоларди. XV асрнинг иккинчи ярмида Кастилиядаги қирол ҳокимиятининг ночор аҳволига яққол мисол қилиб қирол Генрих IV (1454—1474) ни кўрсатиш мумкин. Генрих IV нинг бутун ҳукмронлиги даври феодал ўзаро уруш-жанжаллари билан тўлиб-тошган эди. Зодагонлар қиролнинг қизи Хуананинг тахт ворислиги ҳуқуқини тан олмай, қиролнинг синглиси—малика Изабелланинг номзодини қўйдилар. Зодагонлар келажакда Изабеллани ўзларига ром қилиб олиб, ундан итоатли қурол сифатида фойдаланмоқчи эдилар. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling