Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Араблар Испанияда.
Испания реконкистасининг моҳияти. Испан халқининг араблар билан узоқ давом этган, кўп асрлик кураши Испания давлатининг ташкил топишида жуда катта роль ўйнади. Пиреней ярим оролининг араблардан қайтариб олиниши .тарихий адабиётда реконкиста деб ном олган. Испан халқларининг араб-маврларга қарши олиб борган озодлик кураши бўлган кенг маънодаги реконкиста VIII асрдан бошлаб, араблар ярим оролни истило қилганларидан кейиноқ, яъни VIII асрдан, то XV аср охиригача давом қилди. XV аср охирида арабларнинг Испаниядаги сўнгги йирик мулки ҳисобланган Гранада қўлдан бой берилди. Энг тор маънода реконкиста сўзидан одатда, XI—XIII асрлар даври тушунилади. XI—XIII асрлар даврида испан халқлари зўр бериб ярим оролнинг жанубига томон силжиб борган эдилар.
Араблар Испанияда. X аср бошларида Испанияда араблар ҳукмронлиги энг кучли эди, бу вақтда Кордова амирлиги Кордова халифалигяга айланган эди. Испан арабларига — маврларига Пиреней ярим оролидан ташқари, яна қўшни Шимолий Африкадаги кўп сонли барбар қабилалари ҳам бўйсунар эдилар. Араблар даврида Пиреней ярим оролида ишлаб чиқарувчи кучлар зўр бериб ривожланган эди. Шарқнинг юксак маданияти билан боғланган араблар Испанияда сунъий суғориш тизимини кенг қўлладилар. Улар Пиреней ярим оролида бир қанча янги ва қимматли қишлоқ хўжалик экинларини жорий қилдилар, улар орасида шоли, шакар қамиши, тут дарахти, апельсин, лимон ва бошқалар бор эди. Араблар даврида турли ҳунармандчилик жуда ҳам юксалган эди. Металл, чарм, жун, ипак, ойна ва заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш юксак даражада такомиллашган эди. Кордова халифалиги Шимолий Африка орқали Шарқдаги бутун мусулмонлар мамлакати билан савдо-сотиқ алоқалари боғлаган эди. Испан араблари Европанинг турли мамлакатлари билан, айниқса қўшни Франция ва Италия, билан, шунингдек, Византия билан ҳам қизғин савдо-сотиқ олиб бордилар. Қисман римликлар даврида мавжуд бўлган, вестготлар даврида бир қадар ривож топган Испания шаҳарлари араблар замонига келиб йирик саноат марказларига айландилар. Улар орасида Андалузия шаҳарлари ва Испаниянинг жанубидаги: Кордова, Севилья, Гранада, Валенсия шаҳарлари айниқса ажралиб турарди. Халифаликнинг пойтахти бўлган Кордова шаҳари — XI асрда Европанинг энг йирик шаҳари ҳисобланарди. Кордованинг (теварак-атрофи билан бирга) қарийб 500 минг аҳолиси бор эди. Испанияда ҳозиргача сақланиб қолган араб архитектурасининг энг йирик ёдгорликлари — Кордова масжиди (VIII асрда қурилган), Гранададаги Альгамбра саройи (XIII асрдан), Севильядаги Алькасар қасри (XIII асрдан), Испанияда араб маданияти юксак ва оригинал маданият бўлганлигидан яққол далолат беради. Аммо испан-араб жамияти, ҳар ҳолда типик феодал жамияти бўлган. йирик шаҳарлар билан бир қаторда, ярим оролнинг ички қисми маҳаллий князларнинг хўжалик мустақиллигини сақлаб қолишда давом этган. Бу ҳол халифаликни сиёсий жиҳатдан тараққий эттиришда ҳам акс этди. XI аср ўрталарида халифалик қисман йирик, қисман майда феодал давлатлардан иборат бўлган 23 бўлакка бўлиниб кетди (уларнинг баъзилари шаҳар республикаларидан иборат эди). Айни замонда Испаниядаги араб феодализми маҳаллий аҳоли учун ғоятда оғир бўлди, вақт ўтиши билан феодал эксплуатациясини тобора кўпроққўллади, бунинг ёнига кучайиб борувчи миллий зулм ва ҳуқуқ жиҳатдан тенгсизлик қўшилди. Халифаликдаги аҳолининг катта кўпчилиги араб бўлмаган халқлар эди. Маврлар нисбатан жуда озчиликни ташкил этардилар. Пиреней ярим оролининг истило қилинган халқлари гарчи қисман араб тилини ўрганиб олган (мосараблар), баъзилари ҳатто мусулмон динини қабул қилган (ренегатос) бўлсаларда, лекин улар бари бир, маврларга келгинди истилочилар ва золимлар деб қарардилар. Табиийки, улар ярим оролда истило этилмай қолган ва Пиреней ярим оролининг шимол ва шимоли-шарқдаги тоғли областлардан жанубга томон аста-секин ҳужум бошлаган қисмини қўллаб-қувватлар эдилар. Вестгот давлатининг собиқ пойтахти бўлган Толедо шаҳари арабларга сира бўйин эгмади. IX—XI асрлар давомида Толедо аҳолиси Кордова халифалигига қарши бир неча бор қўзғолон қилди. Шимолда Астурия (бош шаҳри Овиедо), Наварра ва Испан маркаси территориялари араблар томонидан истило қилинмаган эди. Ярим оролнинг шарқидаги Испан маркасини бир вақтлар Карл Буюк истило этган эди. Маврларга ҳужум ҳам худди ана шу ердан бошланди. Реконкиста бундан буён кенг миллий-озодлик ҳаракатига айланиб, унда таркиб топаётган испан халқининг турли хил тоифалари: феодаллар ҳам, шаҳарликлар ҳам, деҳқонлар ҳам қатнашдилар. Реконкиста испан халқларининг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт шарт-шароитлари тақозоси билан келиб чиққан зарурий қонуний жараён эди. Тоғ-тошларга суриб чиқарилган, деҳқончилик учун зарур бўлган ер майдонлардан маҳрум этилган, Ўрта денгиздан кесиб қўйилган испанлар бир замонлар ўз ота-боболари истиқомат қилиб, кейин араблар томонидан истило этилган ва сиқиб чиқарилган жанубга томон силжиб боришлари керак эди ёки бўлмаса, ўз ишлаб чиқарувчи кучларининг бундан буёнги ўсишидан ва ўз миллатларининг равнақ топишидан воз кечишлари лозим эди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling