Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet208/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Константинополнинг қулаши. Амир Темур Туркия давлатини йўққилиб юбормади. Унинг флоти бўлмаганлиги учун Европага бормай, Марказий Осиёга қайтиб келди. 1405 йилда Амир Темур вафот этди, шундан кейин унинг давлати тезда тарқалиб кета бошлади.
Ангор мағлубияти натижасида турк феодаллари лагерида узоққа чўзилган ўзаро урушлар бошланди. Узоқ вақтгача султоннинг ягона ҳокимияти бўлмади. Боязиднинг ўғиллари ўртасида султонлик тахти учун қуролли кураш бўлди. 1415—1418 ййлларда Қичик Осиёда (Анатолияда) турк деҳқонларининг қўзғолонлари юз берди. Буларнинг ҳаммаси турклар-эътиборини Византиядан четга тортди. Аммо Туркия давлатининг сиёсий қризиси муваққат кризис эди. Туркларда бирор-бир жиддий янги ташқи душман йўқ эди. Византия аввалгидек кучсиз давлат булиб қолаверди. XV асрнинг 20- йилларида турклар яна қаддиларини ростлаб олдилар. Улардаги ички низолар барҳам топди. Кичик осиёлик деҳқонлар ҳаракати бостирилди. Туркия ҳарбий ташкилоти яна анча кучайтирилди, жумладан, турклар бу вақтда ўзларининг ҳарбий тизимларига артиллерия жорий этган эдилар. Ўз рақибларини енгган султон Мурод II (1421—1451) 20-йилларнинг бошларида истилоддрни яна қайтадан бошлади 1422 йилда у Константинополни уч марта қамал қилса-да, лекин уни қўлга ололмади. 1430 йилда Солунь олиниб, унинг барча аҳолиси қулларга айлантирилди.
Флоренция (унияси) иттифоқи. Византия мулклари фақат Константинопол шаҳари ва уига туташган кичик округ билан чегараланган зди. Туркия мулклари ҳалок бўлиб бораётган империяни зич ҳалқа билан ўраб олган эди. Византия ҳукумати туркларга қарши зўр бериб католиклар Европасидан ёрдам ахтарди. Императорлар грекчерковини папа ҳокимиятига бўйсундиришга тайёр эдилар. Папалар бу таклифга қаттиқ ёпишиб олдилар. 1439 йилда Флоренция соборида папа ҳокимияти остида шарқий ва ғарбий черковлар иттифоқи эълон қилинди. Аммо грекларнинг ўзлари иттифоққа кескин қаршилик кўрсатди. Грек флотининг бошлиги Лука Нотара, Константинополда папа бош кийимидан кўра, турк салласини кўришни аълороқ кўраман, деб ошкора айтган эди. Шу сабабли унинг фикрига юқори табақа гуруҳлар орасида ҳам, қўйи грек аҳоли оммасн ичида ҳам кўплар қўшилган эди. Қуйи грек аҳоли оммаси салиб юришлари ва Латин империяси замонларидан бошлабоқҒарбий Европа феодалларига нафрат кўзи билан қарарди.
1444 йилда туркларга қарши янги салиб юриши уюштирилиб, унда поляклар, чехлар, венгрлар, немислар, қисман французлар ва бошқа Ғарбий европалик рицарлар қатнашган эди. Аммо салибчиларнинг бу сафарги юриши ҳам муваффақиятсиз бўлиб чиқди. Варна ёнидаги жангда (1444 й. 10 ноябрь) рицарлар яксон қилинди. Шунинг ўзи билан Константинополнинг ҳалокати олдиндан ҳал қилиб қўйилди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling