Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Олтин Шоҳ гавани
- Константинополни истило қилишнинг иктисодий ва сиёсий оқибатлари.
Константинополнинг қулаши. Константинопол 1453 йил 29 майда қулади. Сўнгги Византия императоря Константин XI (1448—1453) эди. Султон Мурод II нинг тахт вориси— султон Муҳаммад (Меҳмед II) (1451—1481) Константинополни забт зтди. Константин XI ихтиёрида арзимаган миқдорда ҳарбий кучлар 10 мингдан камроқ киши бўлиб, бу кучлар ҳам ёллаиган аскарлардан, кўпроқ генуялик солдатлардан ташкил топган эди. Муҳаммаднинг 200 минг аскари бўлиб, унинг 15 мингини танланган яничарлар ташкил қиларди. Константинопол қамали икки ойча давом этди. Қамалда қолганлар денгиз орқали бир оз вақт мадад қўшиилари, қурол-яроғ ва озиқ-овқат олиб турдилар. Константинополни қуруқликдан ҳам, денгиздан ҳам ўраб олиш учун Муҳаммад II ёғланган махсус ёғоч тўшамалар ёрдамида турк кемаларини Олтин Шоҳ гаванига судраб олиб ўтишни буюрди, чунки гаванга кириш йўли улкан занжирлар билан тўсиб қўйилганлиги сабабли, унга бошқача йўл билан ўтиб киришнинг иложи йўқ эди. Император Константин ўлдирилди, шаҳар ҳимоячиларининг кўпчилиги қириб ташланди. Истилочилар Византия пойтахтини беармон таладилар. Аммо Константинополни Туркия империясининг пойтахти қилишга қарор берилгани учун, султон шаҳар биноларига зиён-захмат етказилмасин, деб буйруқ берди. Юстиниан замонидан қолган машҳур ёдгорлик, яъни аё София собори сақлаб қолдирилди, лекин кейин у «Аё София» номи остида султоннинг асосий масжидига айлантирилди. Константинополь янги ном — Стамбул номини олди(«Стамбул» деган ном «Ис тин полин», яъни «шаҳар ёнида» ёки «шаҳарларда» (Константинополда) деган грекча иборанинг турклар томонидан бузиб айтилгани. Турклар аввалги Византия пойтахти Истинполинни — Истамбул — Стамбул деб қабул қилганлар.).
Шу тариқа эски Рим қулагандан кейин, орадан минг йил ўтгач, иккинчи (Янги Рим), яъни Константинопол ҳам қулади. Жануби-Шарқий Европада узоқ вақтгача ошкора мустабид ҳарбий феодал зулми ва энг оғир миллий зулм режими ўрнатилди. Константинополни истило қилишнинг иктисодий ва сиёсий оқибатлари. Византияни турклар томонидан истило қилиниши Европа халқлари учун ғоят катта оқибатларга сабаб бўлди. Кон-стантйнополнинг қулаши билан Левантиядаги савдо-сотиқ ишлари орқага кётди. Турклар босиб олган мамлакатлар билан савдо-сотиққилиш шароитлари кескин ёмонлашди. Турклар осиёлик ва европалик савдогарлардан жуда катта ҳақ ундириб оладиган бўлдилар. Савдо йўллари хавфли бўлиб қолди. Туркларнинг бетўхтов олиб борган урушлари Ўрта денгиз бўйида мунтазам савдо-сотиқ ишларини олиб бориш имкониятидан маҳрум этди. Бундан шу ҳолни кўрамизки, турк истилоси европалик савдогарларни ва денгизчиларни Туркия мулкларини четлаб ўтиб Шарққа, Ҳиндистонга борадиган янги денгиз йўлларини ахтариб топиш ҳаракатини кучайтирди. Туркларнинг Константинополни истило қилиши Марказий ва Шарқий Европа учун, шу жумладан, славян мамлақатдари учув ҳам айниқса катта сиёсий аҳамиятга эга бўлди. XVI асрда Туркия Польша, Чехия, Венгрия, Австрия, Украинага қарши агрессия қилди. Турклар 1526 йилда Мохач ённдаги жангда Ғарбий Европа салибчилари устидан янги ғалаба қозонганларидан кейин, Туркия Венгриянинг катта бир қисмини эгаллади ва Габсбургларнинг мулкларига бевосита хавф-хатар солди. Туркия солган хавф-хатар, пировардида, Габсбурглар бошчилигида Ўрта Дунай бўйида яшаган халқлардан иборат кўп миллатли Австрия давлатининг вужудга келишига имкон берди. Аммо турклар Ғарбий Европага ҳам маълум даражада хавф солмоқда эдилар. XVI аср бошларида Европа ва Осиё туташган жойда ўзининг таркибига Мисрдан тортиб то Испаниягача барча шимолий Африка соҳилини ҳам киритган ғоят катта тажовузкор давлатнинг ташкил топиши бутун Европани туркларнинг бостириб кириш ва пайҳон қилиб ташлашдек.жиддий хавф-хатар остида қолдирди. Лекин Европа Туркия масаласида бир фикрга келолмади. Европа давлатларинииг бир қисми турклар томонига ўтдн. Баъзи бир Ғарбий Европа ҳукуматлари, Европадаги ўз рақиблари бўлган бошқа давлатларга қарши курашда Туркия империясига янги иттифоқчи майдонга келди, деб қарадилар. Европада аввало Франция Туркия масаласида ана шундай дўстона мавқени эгаллади, чунки Франция Габсбургларга қарши курашда Туркиядек бир иттифоқчига муҳтож эди. XVI асрнинг иккинчи ярмида Яқин Шарқ бозорларини босиб олишга интилаётган Англия ҳам Туркия билан яқинлашмоқчи бўлди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling