Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet217/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   213   214   215   216   217   218   219   220   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Каносса. Бироқ императорнинг папага қарши кураш олиб бориши осон бўлмади. Императорнинг тарафдорлари кўп эди, уни йирик феодалларнинг бир қисми (бирор жиҳатдан сарой билан боғланган феодаллар), епископларнинг кўпчилиги, монастирларнинг бир қисми, рицарлар, Рейн бўйидаги шаҳарлар қўллаб-қувватлар эди, лекин императорнинг душманлари ҳам оз эмас эди, йирик феодалларнинг кўпчилиги (булар орасида Генрих IV дан, айниқса, қаттиқ ғазабланган сакс феодаллари бор эдн), монахлик қилувчи рухонийларнинг кўпчилиги, итальян ва қисман немис епископлари, Италия шаҳарларининг бир қанчаси унга душман эдн. Императорнииг папага қарши, кураши феодалларга қўл келиб, императорга қарши яна исён кўтариш учун яхши бир бахона бўлди. Генрих IV жуда хатарли ҳолга тушиб колди. Унда папа билан муросага келишдан бошқа илож қолмади. Император 1077 йили Италияга келиб, бир нечта мулозимлари билан бирга 25 январда Тоскана вилоятидаги Каносса қасрига борди. Григорий VII ўша вақтда шу қасрда эди. Тавба-тазарру қилувчи гунохлар либосида, яланг оёқ ҳолда император уч кунгача, Каносса дарвозаси олдида турди. Шундан кейиигина, нихоят, папа уни ўз хузурига киритди ва унинг гунохини бир қанча танбеҳ ва писандалар билан «кечирди». Шундай қилиб, Каносса дунёвий ҳокимиятнинг черков ҳокимияти олдида ер ўпиб бош эгиш тимсоли бўлди.
Лекин Каносса мустаxкам тинчлик ўрната олмади. Генрих IV феодаллар лагеридаги келишмовчиликлардан фойдаланиб, орадан кўп вақт ўтмай, папа билан яна кураш бошлади. Шундан кейин Григорий VII князларни императорга содиқлик қасамидан халос қилиб, уларга дарҳол янги император сайлаб олишнн таклиф этди. Феодаллар томонидан сайланган Рудольф Швабский Генрих IV га қарши уруш бошлади, лекин сал вақт ичида жанглардан бирида,1080 йилда халок бўлди. Шундан кейин Генрих IV ўзи хужумга ўтди. У катта қўшин билан Италияга бостириб кириб, 1084 йилда Римни эгаллади. энди Григорий VII қамал холатига тушиб қолди. Папа вассаллари бўлган Сицилия норманлари ёрдамга келиб, Григорий VII ни асир тушишдан қутқариб қолди. У норманлар билан бирликда Италиянинг жанубига, Солерно шаҳарига қочди ва орадан кўп вақт ўтмай (1085 йилда) ўша ерда вафот этди. У ўз ворисларига, императорга қарши курашни давом эттиришни васият қилиб кетди.
XI аср охирига келиб папа ҳокимиятини кучайиши салиб юришлари вақтида унинг барча иштирокчиларга гуноҳлардан воз кечиш ёрлиғи – индульгенция беришни, XII аср охиридан бошлаб эса Рим куриясига пул эҳсон қилган ҳар қандай кимсани гуноҳидан ўтилгани ҳақида ёрлиқ бериладиган бўлди.
XI аср охирларида аскетик(зоҳид, тарки дунё қилган киши) кайфиятдаги бир гуруҳ монахлар ўз монастирларини ташлаб кетиб, Бургундиядаги Сито(лотинча Цистерций) деган чекка жойга бориб ўрнашдилар. Шу номдан келиб чиқиб цистерцианлар ордени ташкил топди. Бу орден монахлар ташкилотининг янги шакли бўлиб, унинг аъзолари оқ матодан руҳоний кийимини танлашган. Бу орденнинг олий ҳокимияти бош капитул – цистерциан монастирлари аббатларининг ҳар йилги йиғилиши ҳисобланган. Улар ўз монахларининг турар жой манзили учун инсон томонидан ўзлаштирилмаган овлоқ жойларни танлашган. Монахлар дастлаб ўрмонликларни тозалаб, дарахтларни кесишган, ботқоқликларни қуритишган, монастир хўжалигини яратишган. Жисмоний меҳнатни монахлар хизматини асоси деб ҳисоблашган. Улар кўпроқ вақтларини далада, чорва ховлисида ёки узумзорда меҳнат қилиб ўтказишган.
XII-асрнинг иккинчи ярми – XIII асрда шаклланган йирик дахрийлик харакатлари - вальденслар ва катарлар бўлган. Дастлаб булар Франциянинг жанубидаги шаҳарларда юзага келган ва ўша жойдан бутун Европага ёйилган. Бу оқимлар тарафдорлари, черковнинг қўлида дунёвий ҳокимиятнинг ва молиявий қудратнинг ўсишига қарши чиқишган. Бой католик черкови, авлиёларнинг фақирлик ҳақидаги панд-насиҳатларини аллақачон унутиб, Исога эмас, балки мамонга(яъни ер юзидаги айш-ишрат, кайфу-сафога) хизмат қилаётганини таъкидлашган. Вальденслар оқимининг асосчиси Лионлик савдогар Пьер Вальдо бўлиб, у ўзининг бутун мол-мулкини қашшоқларга тарқатиб бериб, апостоллар(Исонинг ўн икки шогирдларидан бири) каби дарбадар ҳаёт кечириб Евангелие( яъни Инжил - христианларнинг диний китоби)ни тарғиб қилиб, ҳалқни итоатгўй бўлишга даъват қилган. Катарлар оқими (катар грекча-тоза, покиза) эса католикларни хоч(крест)га чўқинишларини шайтон(махлуққа)га сиғиниш деб қоралаб, фақат Худонинг ўзига итоат қилишга даъват қилганлар. Катарлар черкови айниқса Тулуза ва Альби шаҳарлари ўртасидаги худудларда кенг тарқалган. Уларга шахарликларнинг кенг қатламигина эмас, балки ўрта ва юқори унвонли дворянларнинг вакиллари ҳам қўшилишган. Катарларнинг марказларидан бири – Альби шаҳри номидан келиб чиқиб уларни альбигойчилар деб атай бошлашган.
Ғарбий Европанинг кўплаб мамлакатларида дахрийлик харакатларининг ёйилиши, уларнинг оммавий тус олиши, католик черковини уларга қарши фавқулотда чораларни кўришга ундади. XIII аср бошларида альбигойчиларга қарши салиб юриши эълон қилинди ва шу асрнинг 30-йилларида папа инквизицияси тизими жорий этилди. Инквизиция - Рим католик черкови душманларини таъқиб этадиган яширин ташкилот ҳисобланади. Эндиликда барча епископликларда папа инквизитори алоҳида лавозими жорий этилиб, улар якка ўзи дахрийликка оид барча ишлар бўйича тергов-суриштирув(лотинча inquisitio – тергов, яъни инквизитор-терговчи) ишларини юритишиб, хукм чиқаришган. Папа инквизиторининг дахрийларнинг иши бўйича чиқарилган қарори ижро этиш учун топширилган ҳар қандай маҳаллий епископлар ва дунёвий хукмдорлар хукмни сўзсиз ижро этишлари лозим бўлган. Гулханда куйдириш(португалча aymodaфе - имон, эътиқод айбномаси) дахрийларни қилган хатоларидан халос этишнинг усули бўлган.
Рим папаси Иннокентий III католик черковининг ягона бирлигини сақлаб қолиш ва дахрийларга қарши курашни давом эттириш мақсадида XIII аср бошларида диний монахлик – доминиканлар ва францисканлар – орденларини ташкил этди. Испан монахи авлиё Доминик(1221 йилда вафот этган) Франциянинг жанубида, альбигойчиларнинг ғоялари тарқалган худудда фаолият олиб бориб, дахрийларга қарши курашиб, католик черковини бирлигини сақлаб қолиш учун тарғибот олиб борган. Доминиканлар илоҳиётни чуқур ўрганган ва бир нечта тилни билган рухонийларни тайёрлашга кенг эътибор бериб, бу орденнинг маркази Париж ва Болонья университетларининг теология(илоҳиёт) факультетлари бўлган. Католик илоҳиётининг атоқли арбоби бўлган авлиё Фома Аквинский(1247 йилда вафот этган) ҳам авлиё Доминик орденига мансуб бўлган. Инквизиторларнинг кўпчилиги доминиканчилар орасидан тайинланган.
Авлиё Франциск(1226 йилда вафот этган) Италиядаги Ассизи шахрида туғилган бўлиб, у бой савдогарнинг ўғли бўлган. Ёшлигиданоқ оиласи ва меросдан воз кечиб, тарки дунё қилиб, ўзини худога бағишлаган. Бу орден аъзолари ҳам доминиканлардан кескин фарқ қилмаган, улар кўпроқ қашшоқ, дарбадар хаёт кечиришга даъват этган.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   213   214   215   216   217   218   219   220   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling