Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Халқ адабиёти.
- Италияда Уйғониш тараққиётининг ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлари
- «Илоҳий комедияси»
- «Илоҳий комедия» латин тилида эмас
Рицарлар адабиёти. Ўрта асрлар маданиятининг энг ёрқин саҳифалари рицарларнинг кейинчалик романтик тус олган адабиётлари билан бевосита боғлиқдир. Удумларга биноан рицарлар кўплаб фазилатларга эга бўлишлари керак эди. Дастлаб рицарлар жасурлик, сахийлик ва олижаноблик каби хусусиятлар ҳақида унчалик кўп ўйлашмаган. Уларнинг ҳаётидаги кўп нарсалар юзаки бўлиб, кўз-кўз қилиш мақсадида қилинган. Рицарлар ғолиб бўлиш ва шон-шуҳратга эришиш йўлида ҳеч нарсадан қайтишмаган. Уларнинг қаҳрамонликлари ва ишқий саргузаштлари ҳам гўёки ҳаммаси шундай бўлиши керакдай намойиш қилинган. Рицарлар ҳаёти тасвирланган Тристан ва Изолда севгиси ва фожиаси ҳақидаги қисса фикримизга далил бўла олади.
Халқ адабиёти. Ғарбий Европа маданий ҳаётининг маркази XI асрдан шаҳарга кўчди. Шаҳарлар эркин маданиятининг черковга қарши йўналтирилганлиги шаҳар адабиётида ўз аксини тўлиқ топди. Бу йўналишдаги асарларда ҳажв асосий усул эди. Жумладан, «Тулки ҳақида роман» асари шаҳар аҳолисининг севимли китоби бўлган. Унда топқир ва довюрак тулки Ренар, ишбилармон ва оқил шаҳарлик сиймосида, у доимо фаҳмсиз ва қонхўр бўри Изенгрининг, кучли, лекин аҳмоқ айиқ Брен — рицар ва феодалларнинг — устидан ғолиб чиқади. Тулки, шунингдек, шер Нобл (қирол) ва эшак Бодуен (руҳоний) аҳмоқликлари устидан доимо кулади. Франсияда яратилган бу асар кейинчалик немис, инглиз ва италян тилларига таржима қилиниб Европада кенг ёйилган. Ҳар қандай тарихий давр маданияти асоси меҳнаткаш халқ ижодидир. Унингсиз маданият тараққий этмайди. Халқ оғзаки ижоди: қўшиқ, эртак, қиссаларда деҳқонларнинг ҳаёти ҳақидаги фикр ва тасаввурлар ўз аксини топади. қўшиқ деҳқоннинг фақат дам олишда эмас, меҳнатда ҳам доимий ҳамдами, йўлдоши эди. Ўрта асрларда халқ оғзаки ижоди маҳсули бўлган эртак ва афсоналарда камбағаллар доимо яхшиликка, ёруғликка, эзгу ниятларга интилар ва одатда сеҳрли кучлар ёрдамида мурод-мақсадларига етардилар. Италияда Уйғониш тараққиётининг ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлари. XIV—XV асрларда Италияда шу вақтдаги Европанинг бошқа мамлакатларига нисбатан шаҳарлар анча гуриллаб ўсди. Италия шаҳарларида саноат жуда ривожланган бўлиб, унинг бир қисми мануфактура шаклида ташкил этилган эди; бу шаҳарлар Европанинг қолган мамлакатлари ва хусусан Яқин Шарқ билан савдо қилувчи йирик савдо марказлари эди; бу шаҳарларда энг йирик банклар мавжуд бўлиб, уларнинг ишлари (операциялари) кенг халқаро характерга эга эди. Бу шаҳарларнинг саноат, савдо ва судхўр буржуазияси жуда катта маблағ ишлаб, маблағларининг бир қисмини маданиятни ривожлантиришга сарфлай оларди. Буржуазия аниқ фанларни, табииёт ва математикани ривожлантиришга муҳтож эди. Буржуазиянинг хўжалик фаолияти тобора мураккаблаша бориши муносабати билан бу фанларни равнақ топтириш унинг учун зарур.эди. Мануфактура техникасининг ривожланиши, навигация иши, мураккаб коммерция ва банк ҳисоб-китоби — буларнинг ҳаммаси табиий фанларни ва математикани ўрганишни талаб қилди. Айни замонда буржуазия ва Италия шаҳарларида истиқомат қилиб, шаҳар таъсирига тушиб қолган дунёвий ва руҳоний феодаллар ҳашаматли, ҳузур-ҳаловатли ҳаёт қуришга интилар ва шу боисдан санъат асарларига талаблари катта эди. Таркиб топаётган ғоятда бой итальян буржуазия гуруҳи билан бир қаторда Италия шаҳарларида ақлий меҳнат вакилларининг ҳамда адабиёт ва санъат билан шуғулланган кишиларнинг кўпдан-кўп гурухи: кўпдан-кўп адабиётчилар, шоирлар, публицистлар, врачлар, ўқитувчилар, инженерлар, «эркин касб усталари», яъни рассомлар, ҳайкалтарошлар, архитекторлар ва бошқалар ўсиб бормоқда эди. Янгидан туғилиб келаётган ижтимоий табақанинг — интеллигенциянинг бу барча вакиллари Уйғониш маданияти ёки гуманизм деб ном олган янги маданиятнинг бевосита арбобларига айландилар. Италия халқ оммаси янги прогрессив, илғор маданиятнинг равнақига жуда катта таъсир кўрсатди. Халқ оммасининг кундалик қаттиқ меҳнати, ҳали ўз аҳамиятини йўқотмаган юксак даражадаги ҳунармандлик, шу халқ оммасининг ҳоким (плутократия) бойларга қарши жуда қаттиқ баъзан жон-жаҳди билан олиб борган кураши, умумий ҳаётий оптимизм ва бардамлик Уйғониш маданиятининг энг яхши вакилларини руҳлантириб юборди, гуманистлар ижодига шундай чуқур халқ-демократик хусусиятларни киритдики, бу хусусиятлар пировардида уларнинг асарларини жуда ҳам жозибадор қилиб юборди. Илк итальян Уйғониши. Уйғониш термини (французча «Ренессанс») янги маданиятнинг антик маданият билан алоқа-дорлигини кўрсатади. Шарқ билан, хусусан Византия билан та-пишиш, салиб юришлари даврида ва ундан кейинги даврда Левант билан мунтазам алоқа қилиш натижасида итальянлар қадимги грек қўл ёзмалари, антик тасвирий санъати ва архитектурасининг турли хил ёдгорликлари билан танишадилар. Бу барча қадимий ёдгорликларни қисман Италияга олиб кела бошладилар, бу ерда улар коллекция қилинди ва ўрганилди. Аммо Италиянинг ўзида ҳам анча-мунча антик Рим ёдгорликлари бўлиб, Италия шаҳар интеллигеициясининг вакиллари уларни ҳам синчковлик билан ўргана бошладилар. Италия жамиятида қадимий классик тилларга, қадимий фалсафа, тарих ва адабиётга чуқур қизиқиш пайдо бўлди. Флоренция шаҳри бу ҳаракатда айниқса катта рол ўйнади. Флоренция шаҳридан янги маданиятнинг бир қанча атоқли арбоблари етишиб чиқди. Қачонлардир иқтисодий жиҳатдан энг гавжум ва ўзининг сиёсий тузуми жиҳатидан энг демократик бўлган қадимий шаҳарларда вужудга келган антик идеологиядан фойдаланиб, туғилиб келаётган янги буржуазия қадимий маданиятни оддий пассивлик билан ўзлаштирмай, балки уни ўзича қайтадан ишлаб чиқди, феодализмнинг бунгача ҳукм сурган дунёқарашига қарама-қарши ўлароқ янги дунёқарашни шакллантирди. Янги итальян маданиятининг иккинчи номи, яъни гуманизмҳам худди шундан далолат беради. Ўрта аср идеологияси диққат марказига илоҳийни, охиратни қўйган бўлса,гуманизм маданияти инсоннинг ўзини ўз дунёқарашининг диққат марказига қўйди. Гуманистик дунёқарашда аскетизмга энди ўрин қолмади. Инсон танаси, унинг завқ-шавқи ва эҳтиёжи гуманистлар томонидан бостириш ёки азоблаш керак бўлган қандайдир гуноҳ бир нарса деб эмас, балки ҳаётдаги энг асосий муддаодир, деб қаралди. Ер юзидаги ҳаёт бирдан-бир реал ҳодисадир, деб тан олинди. Табиат билан инсонни эътироф этиш фаннинг моҳиятидир, деб эълон қилинди. Ўрта аср схоластлари ва мистикларининг дунё-қарашида ҳукм сурган пессимистик оҳангларга зид ўлароқ, Уйғониш даври кишиларининг дунёқараши ва кайфиятида оптимистик оҳанглар устунлик қиларди, бу кишилар учун инсонга, инсониятнинг ёруғ келажагига, инсон ақл -заковати ва маърифатнинг келгусида тантана қилишига ишониш характерли бир ҳол эди. Бу янги буюк ақлий ҳаракатда атоқли шоирлар ва ёзувчилар, олимлар ва ҳар хил санъат арбоблари гуруҳи қатнашди. Ўрта аср билан янги замон чегарасида турган энг йирик сиймо («Ўрта асрнинг сўнгги шоири ва шу билан бирга янги замоннинг биринчи шоири») флоренциялик ДантеАлигьери (1265— 1321) эди. Данте замонидаги бошқа ҳеч қандай асар унинг «Илоҳий комедияси» дагидек ўрта асрларнинг бутун идеологиясини акс эттирмаганди. «Дўзах», «Машхар» ва «Жаннат» унинг поэмасининг уч қисмини ташкил этади. Оламнинг тузилиши ҳақидаги ўрта аср тушунчаси Данте асарида равшан қилиб ва поэтик тарзда ифодаланган. Аммо шу билан бир вақтда Данте поэзиясида янги, чуқур реалистик оҳанглар сезилиб туради. Унинг қаҳрамонлари якка ҳолда бўлиб, улар чуқур ва кучли завқ-шавққа эгадирлар. Данте туғилиб ўсган Флоренция шаҳридаги ижтимоий курашнинг ўзи поэмада худди ойнадагидек тиниққилиб акс эттирилган. Қонкрет тарихий шахслар ўқувчи кўзи олдидан кўплаб ўтиб туради. Поэма саҳифаларида сиёсий эҳтирос ниҳоят даражада жўш уриб туради, ўрта аср Италияси коммуналари тўлқинли тарихининг энг йирик сиёсий воқеалари абадийлаштирилади. Шуниси характерлики, «Илоҳий комедия» латин тилида эмас, балки Италия миллий адабий тилининг негизи бўлган тоскана тилида ёзилган. Флоренциялик бошқа иккита ёзувчи: Франческо Петрарка (1304—1374) ва ЖованниБоккаччо (1313— 1375) Уйғониш даври адабиётининг атоқли вакиллари эдилар. Биринчиси — ўз маҳбуби Лаурага бағишланган ишқий сонетала-ри билан, иккинчиси — кўпроқ Флоренциянинг шаҳар ҳаётини мавзу қилиб олган 100 новеллалик тўплами, яъни ўзининг машҳур «Декамерони» билан гуманистик адабиётга асос солдилар ва бу адабиётни фақат Италияништина эмас, балки бошқа мам-лакатларнинг мутолаачи халқлари орасида ҳам жуда кенг ёйишга ёрдам қилдилар. Бу асарларнинг қилинган кўплаб таржималари Ғарбий Европанинг барча мамлакатларида пайдо бўлди. Данте билан биргаликда Петрарка ва Боккаччо Италия адабий тилининг чинакам асосчилари бўлиб, улар ўзларининг классик асарлари билан дунё адабиётида бу тилга мустаҳкам ўрин ҳозирлаб бердилар. XIV—XV-асрларда Флоренциядаги гуманизмнинг бошқа арбобларидан гуманистик руҳдаги янги педагогик тизимни яратган Леонардо Брунини (1369—1444) кўрсатиш керак. Бруни «руҳнигина эмас, балки танани ҳам, тарбиялашни талаб қилди; у аеллар маорифини ташкил қилишпи биринчилардан бўлиб талаб этди. Бруни ўзининг 12 китобдан иборат «Флоренция тарихи» номли асарида XIII ва айниқса XIV асрларда бу шаҳарда юз берган ижтимоий ҳаракатларга катта эътибор берди. Йирик танқидчи, файласуф, тарихчи ва филолог, Эпикурнинг мухлиси ЛоренцоВалла (1407—1457) Флоренция гуманистлари билан боғланган эди. Лоренцо Валла папа куриясининг бир қанча ҳужжатлари (шу жумладан, машҳур «Константин армуғони») сохта эканлигини иебот қилди, бир вақтлар у папа куриясига- қаттиқ нафрат билан қарарди, ҳатто бутун папа давлатини секуляризацияқилиш лойиҳасини ҳам ишлаб чиққан эди. Валла таврот текстини илмий жиҳатдаи танқид қилишни ҳам бошлаб берди. XIV—XV асрлардаги бошқа тарихчи гуманистлардан Флавио Биондо (1388—1463) энг кўп ном қозонган бўлиб, у «Рим империясининг қулашидан бошланадиган тарих» (410 йилдан 1410 йилгача бўлган давр) номли умумлаштирувчи характерда катта асар ёзди. Бу асарнинг энг қимматли томони-шундаки, Биондо асл маънодаги ўрта аср давриии энг кейинги даврдан (XV аср ва ундан кейинги) очиқ-ойдин фарққилиб, энг кейинги ўрта асрни янги тарихнинг алоҳида даври деб қаради. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling