Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
Китоб босишнинг бошланиши.Китоб босишнинг ихтиро қили-ниши янги, буржуа маданиятининг ривожланиши учун катта аҳамиятга эга бўлди. XV аср бошлариданоқҒарбий Европа диний-оммавий адабиётни (ибодат ва дуолар тўплами ҳамда бошқаларни) тарқатиш учун.алоҳида ксилографик усулдан фойдаланилди. Тахтага расм ва ёзувларни ўйиб ёзиб, кейин уларни қоғозга босардилар (XIV асрдан зътиборан Европада ёзув қоғози қўлланиладиган бўлди). Ксилографик усул билан китоб босиш китоблар тарқатиш масаласини ҳал қилмади. Иш секинлик билан борди, тахтадан ўйиб ёзилган дўнг ҳарфлар, китоб тексти қоғозга босиб бўлингандан кейин кераксиз бўлиб қоларди. Майнцда туғилиб, кейин Страсбургга кўчиб келган И о г а н н Гутенберг(1400—1468) нинг китоб босиш ишини ихтиро қилишда кўрсатган хизмати шундаки, у, ҳаракатланадиган ҳарфлар ихтиро қилиб, улар бошда ёғочдан ясалди, кейин эса бу ҳарфлар металл ҳарфлар билан алмаштирилди. Бундан ташқари, Гутенберг қоғознинг иккала томонига текст босиш имкониятини берадиган алоҳида пресс-дастгоҳ ихтиро этди. Бу ихтиро, тахминан, 1445 йилда қилинган бўлиб, дастлабки пайтда у қаттиқ сир тутилди. Аммо, орадан 15 йил ўтгач, бу ихтиро ошкора бўлиб, у Германиядан бошқа мамлакатларга ёйилди.
1490 йилда ўз босмахонасини қурган венециялик нашриётчи гуманист Альд М а н у- ц и й, (1448—1515) XV аср охирида Европада жуда катта шуҳрат қозонди, бу босмахонада у кўпгина антик авторларнинг асарларини, шунингдек, италиялик энг йирик гуманист ёзувчиларнинг — Данте, Петрарка, Боккаччонинг асарларини босди. XV аср охирида Францияда Этьенларга қарашли Париждаги нашриёт фирмаси халқаро шуҳрат қозонди. Бу фирмага асос солган. Анри Этьен (1460—1520) фалсафа, математика ва астрономияга доир 120 асар нашр этди, бу асарлар асосан латип тилида, қисман француз тилида босиб чиқарилди. Китоб босишнинг ихтиро қилиниши жуда катта аҳамият касб этди. Китоб босиш китоб тайёрлашни кўп марта тезлаштирди ва айни замонда уларнинг нархини арзонлаштирди. Шунинг ўзи билан, янги замондаги маорифини равнақ топтириш учун на қадимги дунёда, на ўрта аср даврида сира кўрилмаган жуда қулай техника шарт-шароитлари вужудга келтирилди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling