Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Европанинг буюк ёзувчи гуманистлари. Илк гуманизм.Янги маданият дастури
- Жованни Бокаччо
Галилео Галилей. Католик черкови машҳур астроном ва физик Галилейни (1564—1642-йиллар) ҳам бутун ҳаёти давомида таъқиб қилди. Пиза шаҳрида туғилган Галилео 1589-йили университет профессори унвонига сазовор бўлди.Само илми билан фаол шуғулланиши натижасида бошланган тазйиқлар уни аввал Падуя университетига, 1610-йили эса Флоренцияга кетишга мажбур қилди. Олим ўзи кашф қилган оддий, 30 марта катталаштириб кўрсатадиган телескоп ёрдамида кўплаб юлдузларни, Ой устидаги тоғга ўхшаш жисмларни, Юпитернинг 4 та йўлдошини, Венеранинг фазаларини, қуёш доғларини кашф қилди. Венетсия ибодатхоналаридан бирининг устига ўрнатилган Галилей телескопидан истаган киши осмондаги жисмларни томоша қилиши мумкин эди.
Галилей ўз асарларида Коперник ва Жордано Бруно кашфиётларини тўлиқ тасдиқлади. Рим папаси 70 ёшли олимни инквизатсия судига берди. Суд эса Галилейни ўз маслакларидан воз кечишга мажбур қилди. Олим гуноҳкорлар кийимида тиз чўкиб «тавба-тазарру» қилдирилди. У умрининг охирига қадар черков назоратида қувғинда яшади. Рим папаси Иоанн Павел II томонидан 1979— 1980-йиллари Галилейни суд қилган инквизиция суди ҳужжатлари қайта кўриб чиқилди ва олим гуноҳсиз деб топилди. Шундай қилиб католик черкови ўзининг кўпсонли «хатолари»дан бирини тан олишига уч асрдан кўпроқ вақт керак бўлди. Европанинг буюк ёзувчи гуманистлари. Илк гуманизм.Янги маданият дастури. Илк уйғониш ва гуманизмнинг дастлабки вакили шоир Франческо Петрарка (1304—1374-йиллар) эди. У Флоренциялик пополанлар оиласидан бўлиб, кўп йилларини Авиньондаги папа куриясида, умрини қолган қисмини Италияда ўтказди.Шоир «Африка» поэмаси, «Қўшиқлар китоби»(“Канцоньере”), «Шеърий мактублари» каби лирик шеърлар тўпламларида ва «Менинг сирим» диалогида ўзининг юксак даражадаги инсонпарварлик ғоялари билан янги маданиятнинг яратилишига асос солди.Петрарка 1341 йилда Римда Италиянинг атоқли шоири сифатида лавр(дафна) гулчамбарига бурканди. Петрарка янги маданият дастурининг ижодкори бўлса, унинг дўстлари ва давомчилари — Бокаччо ва Салютати ижодиёти билан XV асрнинг бошларида Италияда илк гуманизм даври якунланди. Жованни Бокаччо (1313—1375-йиллар) савдогарлар оиласидан келиб чиқиб, унинг ҳаёти Флоренция ва Неапол билан бевосита боғлиқ кечади. Янги услубдаги новеллалар муаллифи бўлган Бокаччонинг «Декамерон» асари замондошлари орасида бениҳоя катта муваффақият қозониб, кўп тилларга таржима қилинган. Гуманистик ғоялар мужассамлашган «Декамерон» асарида инсон фазилати ва олижаноблиги унинг номдор оилада туғилганидан эмас, балки маънавий қиёфасида, амалда қилган мардона ишларида эканлиги ўзининг бадиий ифодасини топган.Унга бу китобини гулханда куйдиришни таклиф этишганда, у рад этиб ўз принципларига содиқ қолди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling