Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Вилям Шекспир.
Франсуа Рабле. Француз ҳажвий ёзувчиси (1494—1553-йиллар) Рабле жаҳон адабиёти дурдонаси «Гаргантюа ва Пантагрюэл» асарининг муаллифидир. Унинг романини болалар ҳам, катта ёшдагилар ҳам бир хил қизиқиш билан ўқишади. Асар қаҳрамонлари улкан одамлар ҳаёти, халқ афсоналари ва эртакларидан олинган. Лекин Рабле ҳажвий асарида қирол ва дворянларнинг уришқоқлиги ва еб тўймаслиги, руҳонийларнинг ичкиликбозлиги масхара қилинади. Уни ўқиган одамлар асарда замондошлари тасвирланганлигини тушунганлар.
Рабле романида халққа мусибатлар келтирувчи феодал урушлари қораланади. Роман қаҳрамонларидан бири: «Илгари дабдабали қилиб, қаҳрамонона ишлар деб аталган нарсаларга, энди тўғридан-тўғри босқинчилик деб ном берамиз!» дейди. Рабле дунёга ҳукмрон бўлиш орзусида уруш олиб бориб, фуқароларнинг қонини тўкаётган истилочи — қиролни масхаралайди. Роман муаллифи дворянларнинг мақтанчоқлиги ва аҳмоқлигидан нафратланиб уларни ҳажв қилади. Романда папага садоқатли католиклар яшаган Папамания мамлакати тасвирланган. «Улар бу ерга келганда қилтомоқдай ингичка, озғин эдилар, бу ерда эса бирданига чўчқадай семириб кетдилар», чунки уларга дунёнинг ҳамма томонидан даромад келиб туради. Папаменлар ўз фикрларига қўшилмаган ҳамма одамларни йўқ қилишга тайёр эдилар. Улар Папафиг оролларидаги аҳоли папанинг суратини масхаралагани учун оролни босиб олиб, талон-торож қиладилар. Романда тасвирланган бу воқеалар ҳаётдаги католиклар билан протестантлар орасидаги курашнинг ўзгинаси эди. Вилям Шекспир. XVI асрнинг иккинчи ярмида Англия бадиий адабиётида драматургия соҳаси айниқса машҳур эди. Бу пайтда мамлакатда сайёҳ актёрлар труппалари жуда кўп бўлган. Лондонда 1599-йили очилган «Глобус» театри кейинчалик бутун жаҳон маданиятида чуқур из қолдирди. В. Шекспир (1564—1616-йиллар) бу театр ташкилотчиларидан бири эди. У 1590—1612-йилларда театрда дастлаб актёр, кейинчалик муаллиф сифатида ишлади. Шекспир ўзининг 37 та драматик асарини шу эрда яратган ва шу театрда саҳнага қўйган. Унинг асарларида Италия Илк Уйғониш даври на-мояндаларининг таъсири яққол сезилиб туради. Хусусан, «Ромео ва Жулетта», «Венера ва Адонис» драмалари худди шу таассурот остида ёзилган. Шекспир жамиятдаги барча ёмон иллатларни қоралайди. Ёзувчи ҳамма жойда ёвузлик ҳукм суришини, унинг заҳри ҳис-туйғуларда, ҳақ ва ноҳақликда, ҳатто севгида ҳам бор эканлигини ўз асарларида тасвирлайди. Шекспир инсоннинг улуғлигини чуқур ҳис қилади. Унинг буюк трагедияси қаҳрамони Гамлет: «Инсон нақадар саўаткорона яратилган-а! Ақли жуда соғлом, ҳар бир ишни аниқ ва моҳирона бажаради. У бутун оламнинг кўрки!» деб хитоб қилади. Шекспир ўзининг «Гамлет», «Отелло», «қирол Лир», «Ромео ва Жулетта» ва бошқа ўнлаб трагедияларида пок виждонли ва довюрак кишиларнинг яхшилик ва адолат ҳақидаги орзулари пучга чиқаётганлигини кўрсатиб берди. У кучли ва жасур қаҳрамонларни, улардаги юксак ҳис-туйғуларни: муҳаббат ва дўстликни, вафодорлик ва мардликни улуғлади. Монтекки ва Капулети оилаларининг душманлиги ёш Ромео ва Жулетта севгисига халал бера олмайди. Севишганлар тақдирга бўйсунмай, соф муҳаббатлари йўлида ҳалок бўладилар. Шекспир қаҳрамонлари тўрт асрдан буён жаҳон театрлари саҳналаридан тушмай миллионлаб кишиларни соф муҳаббатга, вафодорликка ва яхшиликка чақириш билан биргаликда ёвузликдан, разолат ва ёлғондан жирканишга ундаб келмоқда. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling