Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


XVI-XVII асрнинг биринчи ярмида Ғарбий Европа халқлари маданияти. Янги фан соҳаларининг тараққиёти


Download 0.98 Mb.
bet228/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

XVI-XVII асрнинг биринчи ярмида Ғарбий Европа халқлари маданияти. Янги фан соҳаларининг тараққиёти.
Табиатшунослик фанларининг ривожланиши. XVI—XVII асрларда табиатшунослик фанларининг кескин юксалиши бошланди. Ишлаб чиқариш, жумладан, лехниканинг ўсиши илмий тараққиётга кенг йўл очди.Табиатдаги воқеа-ҳодисаларнинг амалий томонларини тадқиқ қилиш йўлга қўйилди.
Физика фанининг механика соҳаси саноатнинг баъзи соҳаларида оддий механизмлардан фойдалана бошла-нилиши, қурилиш техникасининг такомиллашуви, чуқур шахталарнинг пайдо бўлиши, артиллериянинг йилдан-йилга кенгроқ қўлланилиши натижасида анча ривожланди.
Мураккаб сув иншоотларининг пайдо бўлиши, гидростатика ва гидродинамиканинг ўрганилишига, узоқ денгиз саёҳатлари, астрономия фанининг ривожи ва компаснинг қўлланилишига, бўёқчилик ва тиббиётнинг ютуқлари кимё соҳасидаги билимларнинг такомиллашувига олиб келди.
XVI—XVII асрларда ҳунармандчилик техникасининг ривожланиши натижасида кўплаб асбоб-ускуналар ихтиро қилинди. Жумладан, микроскоп ва телескоп, термометр, симобли барометр, гидрометрлар кашф қилинди.
Табиатшуносликнинг ўсишида буюк географик кашфиётларнинг роли катта бўлди. Бу соҳадаги кашфиётлар ернинг шар шаклида эканлигини тасдиқлабгина қолмай балки астрономия, ботаника, зоология фанларини янгиликлар билан бойитди.
Астрономия. Фандаги бурилиш энг аввало астрономия соҳасида рўй берди. XVI асрга қадар Ғарбий Европада, шунингдек Шарқ мамлакатларида ҳам антик даврда яратилган геотсентрик ғоя ҳукмрон эди. Унга кўра коинот марказида доира шаклида ҳаракатсиз Ер турарди. Ернинг атрофида, маълум масофада Ой, қуёш ва бошқа сайёралар, юлдузли осмон айланиб туради. Бу ғоянинг асоси Аристотел, Гиппарх ва Птоломей даврида ишлаб чиқилган эди.
Ернинг ҳаракатдаги фазовий жисм эканлигини тан олиш аввалги фаразларга, кашфиётларга зид эканлигидан катта тўсиқларга учради. Сабаби: «Инжил»да «худо Ерни ва одамларни йўқдан бор қилган, қуёшни ва йўлдошларни эса Ернинг атрофида айланадиган қилиб қўйган» деган оятни руҳонийлар бошгача тарғиб қиладиган таълимот йўққа чиқиши керак эди.Ушбу асрларда кишиларнинг олам ҳақидаги тасав-вурларини тубдан ўзгартирган истеъдодли астрономлардан бутун бир гуруҳи етишиб чиқди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling