Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet215/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Адабиётлар:

  1. Каримов. И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Тошкент. 1998.

  2. Грановский Т.Н. Лекции по истории средневековья. М. МГУ. 1986.

  3. Гуревич А.Я. Проблемы средневековой культуры М. 1981.

  4. Культура эпохи возрождения. М. 1986.

  5. Очерки истории техники и науки XVI-XIXв. М. 1987.

  6. Типология и периодизация культуры Возрождения. М. 1987.

  7. Всемирная история . том 3., 1957.

8.История средних веков. В 2 томах. Том 1-2. Москва., 2005.
27 - Мавзу:Ўртаасрлардахристиандини, черковваунгақаршиҳаракат. ХI - ХVасрлардаҒарбийЕвропанингўртаасрмаданияти.
Р Е ЖА:
1.Ўртаасрбошларидачерков. Европанингхристианлашиши. Европадафеодалмуносабатларшаклланишҳидавридачерков. Пападавлати. Черковдаажралиш(1054 йил). Клюнийислоҳоти. Черковважамият. Монахлик. Инквизиция. ХIV -ХVасрлардачерков.
2.Ўртаасрмаданиятинингшаклланиши. Маорифмактабвауниверситетлар. Дунёқараши. Ўртаасрдунёқарашидатарихнингроли. Рицармаданияти. Шаҳармаданияти. ДантеАлигьери. Халқмаданияти. Бадиийфикр. Илмийбилимларнингривожланиши. Маориф. Тарихийасарлар. Санъатваархитектура.
3.ХIV-ХVасрлардаилкуйғонишваИталиядаинсонпарварлик. Илкинсонпарварлик. ДжованиБоккаччо. Фуқароликинсонпарварлиги. ЛеонБаттистаАлберти. Флоренция неоплатонизми. Илкуйғонишсанъати. Фаннингривожланиши.
Таянч тушунчалар:
Публицист; секуляризация; ренессанс; «эркин касб усталари»; «Илоҳий комедия»; «Декамерон»;
Клюнийчилик харакати ва Григорий VII ислоҳотлари.XI асрнинг ўрталарида католик черкови алоҳида бир холатда эди. Бир томондан, бу вақтда черков (церков-христианларнинг диний ташкилоти) ўз таъсирини бутун Ғарбий Европага ёйган эди. XI асрда Скандинавия халқлари, Венгрия, Польша христианликни ўзил-кесил қабул қилди; Пиреней ярим оролининг анчагина қисми мусулмон-арабларнинг ҳукмронлигидан халос бўлган эди. Черковнинг Европадаги турли мамлакатларда жуда кўп ерлари бор эди. Уни бир марказдан туриб Рим папаси бошқарар эди. Католик черковининг идеологлари IX асрдаёқ, черков яъни папа ҳокимияти дунёвий ҳокимиятдан яъни император ва қирол хокимиятидан юқори туради, деб очиқдан-очиқ баён қилган эдилар. Бироқ ҳақиқатда эса папалик бундай ҳокимиятга эга эмас эди. Папалар одатда Рим рухонийлари ва Рим дунёвий зодагонлари томонидан сайланар эди. Папа сайлашнинг қатъий бир тартиб - қоидаси йўқлиги натижасида бу сайловлар узлуксиз ўзаро урушларга айланиб кетар ва бу нарса императорларнинг Рим курияси ишларига аралашишига имкон берар эди. Католик черковининг ерлари кўп эди, лекин бу ерлар дунёвий ҳокимиятнинг лен(мулк)и деб ҳисобланар эди. Германияда эса императорнинг дунёвий вассаллари қўлидаги ерлардан кўра, черков ерлари кўпроқ император ихтиёрида эди («Оттон I нинг епископлик системаси»). Император черков ерларини давлатга қарашли қирол ерларининг кўп турларидан бири, деб қарар эди.Герман императори Генрих III(1039 - 1056) империяга қарашли черковлар тизимини мустаҳкамлаш мақсадида черков ислоҳотлари ўтказиш тарафдори бўлди. У 1046 йилда Римдаги рухонийларнинг турли гуруҳлари томонидан сайланган учта папани бирданига четлатиб, ислоҳот тарафдори бўлган немис епископини папа этиб тайинлади. 1046 йилдан 1058 йилгача бўлган муддатни немис папалиги даври деб аташади. Бу йилларда рим черковини келиб чиқиши немис бўлган папа бошқариб, у черковни ислоҳ этиш ишида императорга таянган. Ислоҳотнинг мақсади биринчи навбатда руҳонийларнинг никоҳга киришларини тақиқлаш бўлган. Айнан XI асрнинг ўрталарига келиб ғарбий черковда руҳонийларнинг никоҳга кирмаслик тўғрисида қасам ичиши тартиби(целибат) ва черков рухонийларининг унвонлари ва даражаларини сотишни тақиқланиши одат тусига кирди. Целибат черков мулкларини бўлиниб кетмаслигига ва черковнинг иқтисодий қудратини ўсишига имкон берган. Папаликнинг Ғарбий Европадаги епископликлар ва монастирлар билан алоқалари янада мустаҳкамланди. Черков устидан папа ҳокимиятини амалга оширишнинг алоҳида механизмларини амалга ошириш бошланди. Бу ҳаракатлар биринчи навбатда понтификат Лев IX (1049 - 1054) билан боғлиқдир. У папа маҳкамасини қайта тузди, бу тез орада Рим курияси деб ном олди. Маҳкамага ёзишмалар олиб борадиган мирзалар ва нотариуслардан ташқари, черков ислоҳчилари қаторида бўлган Лев IX нинг сафдошлари ҳам бор эди. Бу маслаҳатчилар кардиналлар коллегиясини ташкил этишди. Лев IX кардиналларни черковни бошқаришда ва ислоҳотни ўтказишда папаликни таянчи деб қараган. Кардиналлар коллегиясига турли мамлакатларнинг руҳонийларининг аъзо бўлиб киргани папа хокимиятини бутунжаҳон характерида эканлигини таъкидлаган.
1054 йилда папалик ва шарқий черков ўртасида бўлиниб юз берди, шундан рим-католик(грекча бутунжаҳон) ва православ черковлари алоҳида фаолият кўрсата бошлади.
Черков доираларида бир харакат вужудга келиб, бу xаракат юқорида кўрсатиб ўтилган зиддиятларни ҳал қилишни, папанинг черков устидан бўлган ҳокимиятини кучайтиришни ва черковнинг ўзининг дунёвий ҳокимиятдан мустақиллигини оширишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Бу кайфиятларнинг ифодачиси Клюний монастирининг монах(роҳиб)лари бўлди, бу монастир Бургундияда энг катта монастир(монахлар истиқомат қилиб, диний удумлар амалга ошириладиган жой) эди. Франция таркибига кирган қисмида, Макон шаҳрига яқин бир жойда 910 йилда Аквитания герцоги асос солган бу монастирга у ўз эгалик ҳуқуқидан умрбодга воз келиб, рим папаси хомийлигига берган. Клюний монастири X асрнинг охирларидаёк катта ва жуда бой монастир эди. XI - XII асрларда Клюний монахлари қора матога ўралиб юришган, бу билан бутун дунёвий нарсалардан воз кечганликларини билдиришган. Улар Франция, Германия ва Италияда ўнлаб янги монастирлар очиб, алоҳида бир юзлаб монастирларнинг федерациясини туздилар, Клюний аббати раҳбарлик қилган бу федерация папанинг маxcуc ҳомийлиги остида эди. Монахларни епископларнинг ёки дунёвий сеньорларнинг таъсиридан озод этиш клюнийчиларнинг ислоҳчилик дастурининг негизини ташкил этиб, улар фақат Рим папасига бўйсунишар эди.Клюнийчилардан бири, Гильдебранд номли итальян (тосканалик) бир гуруҳ ҳамфикрлари билан биргаликда 25 йил давомида папа куриясида бир нечта папа даврида рахбарлик мавқеини эгаллаб келди. Пировардида Гильдебранднинг ўзи папа бўлиб, Григорий VII (1073-1085) деган ном олди. Григо­рий VII ҳар қанақа келишишни ҳам ёмон кўрадиган, мустаҳкам иродали, ўжар фанатик, жуда кескин киши бўлиб, теократик идеяларни батамом ўзлаштириб олган эди. У папалар ўз ҳукми билан қироллар ва императорларни тахтдан тушириши мумкин, лекин ўзи (папа) устидан бу дунёда ҳеч ким ҳеч қандай ҳукм чиқара олмайди, деб ҳисоблар эди. Императорлар билан қироллар - папанинг вассали, папа эса уларга нисбатан сеньор, яъни ҳукмдор, дер эди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling