Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Ғарбий Европа ва шарқий мамлакатлар
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
Ғарбий Европа ва шарқий мамлакатлар.
XI—XIII асрларда нафақат турли европа мамлакатлари ўртасида, балки Европа ва Шарқ мамлакатлари ўртасида ҳам иқтисодий, сиёсий ва маданий алоқалар кенгайди ва мустаҳкамланди. Европаликларни, сиёсий, диний ва савдо мақсадларида(Гильом Рубрук(РУБРУК, Рубруквис Биллем (1215 ва 1220 йиллар ораси — 1293) — фламанд сайёҳи, роҳиб. 1253—1255 йилларда француз қироли Людовик IX томонидан Мўғулистонга юборилган элчиларга раҳбарлик қилган. Рубрук Франциядан Фаластинга йўл олган, сўнгра Константинопол, Қрим, Дон даштлари, Ўрта Осиё, Марказий Мўғулистондан ўтиб 1254 йилдаҚорақурум шаҳрига етиб борган; қайтишда Кавказ ва Кичик Осиёда бўлган. Рубрукнинг ўз саёҳати ҳақидаги ҳисоботида у босиб ўтган мамлакатлар тарихи, этнография ва географияси ҳақида қимматли маълумотлар бор. Ас: Путешествие в Восточные страны, М., 1957.), Джованни Плано Карпини(КАРПИНИ Жованнн да Плано (1182-1252) — италиялик сайёҳ ва рохиб. Мўгулларнинг гарбга килган истилосидан сўнг Рим папаси Иннокентий IV томонидан (1245 й.ги Лион соборитопширигига кўра). жосуслик максадида юборилган элчиларга бош бўлган (1245— 47). Лиондан сафарга чикиб. Жан.Россия, Хоразм, Еттисув, Тарбагатой оркали хокон ўрдасига. Қоракурумга келган. Бу ерда у мўгул зодагонларининг буюк хокон сайлаш маросими — курултойида катнашади ва Ўктойхоннинг ўгли Гуюкхонни тахтта ўтириш маросимида катнашган. К. ватанига кайтаётганда Ботухон кабулида бўлган. 1247 й. Гуюкхон хати б-н кайтиб келган. Сафар хисоботини «Либелус хисториус» асарида баён килиб, унда К. кўрган жойлари. Хусусан, Мовароуннахрнинг географияси. халклари хакида маьлумотлар тўплаган. Хоразм, Қизилкум, Амударё, Сирдарё, Тяньшан тоглари хакида умумий тушунчалар берган. Европаликлар Шарк маданиятига оид маьлумотларни биринчи марта К. асарларидан олган.), Пикколо, Маффео и Марко Поло ва бошқалар) шарқ мамлакатларига томон амалга оширган сафарлари, деҳқончилик ва хунармандчилик маҳсулотлар айирбошлаш Ғарб учун нихоятда фойдали бўлган. Бу сафарлар европаликларни география бўйича дунёқарашини бирмунча кенгайтирди; европаликлар Шарқ халқларидан бир қатор техникавий ютуқларни, шу қатори шамол тегирмони ва такомиллаштирилган сув тегирмонини ўзлаштирдилар. Шарқ мамлакатларидан айрим қишлоқ хўжалик экинлари ҳам ўзлаштирилди: шоли, гречиха(маржумак), тарвуз, лимон, шафтоли, Европага Суриядан келтирилган шакарқамиш ҳам истеъмол қилина бошланди. Айрим матолар шарқча андозадатайёрланадиган бўлди – муслин(ипакли юпқа газлама тури Месопотамиядаги Мосул шаҳри номидан олинган), Дамашқ (Дамашқ шаҳрини номидан олинган), атлас (арабча “чиройли, кўркам, кўзга ёқадиган”). Шунингдек, Сицилия ва Испания араблари орқали Шарқнинг таъсири, маиший турмушдаги янгиликларда ҳам намоён бўлди – соқол қўйиш, иситиладиган ҳаммом қуриш, ички кийимларни тез – тез алмаштириш ва бошқалар. XIII асрнинг 40 – йилларида Марказий Европа мўғуллар босқини хавфи остида қолди. Ботухон қўшинлари 1237—1240 йилларда рус ерларини босиб олиб, 1241 йилнинг баҳорида Польшава Венгрия томон ҳарбий юришни давом эттирди. Асосан, поляк ва немис отрядларидан иборат катта қўшин, Силезияда татар – мўғул қўшинини тўҳтатишга уринди, лекин батамом тор – мор этилди. 60 минг кишилик венгер қўшини ҳам мажақланди. Олдинги мўғул – татар отрядлари Адриактика денгизи соҳилларигача етиб боришди. Салиб юришлари ва ички низолар туфайли холдан тойган Ғарбий Европа яқинлашаётган даҳшатли хавф билан юзма - юз қолди. Бироқ, шу пайтгача олиб борилган уруш харакатларида батамом силласи қуриган мўғул – татарлар кутилмаганда йўлни Қора денгиз бўйи ва Волга бўйи чўллари томонга ўзгартиришди. Бу орада немис рицарлари Швеция, Норвегия ва Дания билан иттифоқчиликда, рим папасининг маъқуллаши билан рус князликларидаги оғир вазиятдан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга интилишди. Улар мўғуллар билан бир вақтда Шимоли – Ғарбий Рус ерларига салиб юриши уюштиришди, бироқ бу юриш, новгород князи Александр Ярославич (Невский) нинг Нева(1240) ва Чуд кўли(1242) жангларидаги тўла ғалабаси билан якунланди. XIII асрнинг 40 – йилларида рим папаси Иннокентий IV мўғул – татарлар билан иттифоқ тузишга уриниб кўрди, уларга католик маҳзабини қабул қилишликни таклиф этди, бу билан папа Лотин империясига хавф солаётган сарацин(араб)ларга қарши ва ўзининг душмани, герман императори Фридрих II га қарши мўғул – татарлар билан иттифоқ тузмоқчи бўлди, шунингдек мўғул – татарлар хокимияти остида бўлган рус ерларини ҳам рим куриясига бўйсундириш мақсадини кўзлаган эди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling