Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


XIV—XV асрларда халқаро майдонда кучлар нисбатидаги ўзгаришлар


Download 0.98 Mb.
bet212/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

XIV—XV асрларда халқаро майдонда кучлар нисбатидаги ўзгаришлар.
XIV—XV асрларда халқаро майдонда кучлар нисбати жиддий равишда ўзгарди.Герман империяси Гогенштауфен (1254)лардан сўнг халқаро сиёсатда сезиларли мавқега эга бўлмай қолди. XIII аср охири —XIV аср бошларида папаликнинг ҳам сиёсий қудрати заифлашди.Бу вақтга келиб энг марказлашган ғарбий европа давлатлари бўлган – Англия, Франция, Кастилия, Арагон ўртасидаги муносабатлар ва низолар эндиликда халқаро сиёсатда асосий ўрин эгаллай бошлади.
Бу вақтдаги халқаро тўқнашувлардан энг йиригиФранция ва Англия ўртасидаги Юз йиллик (1337 - 1453) уруш бўлди. Англо – француз тўқнашувига аввал бошиданоқ кўплаб европа мамлакатлари тортилган эди. Францияни папа, Шотландия, Сицилия, Кастилия қироллари,Фландрия графи қўллаб – қувватлашди. Англия тарафида эса герман императори Людвиг Баварский, кейинроқ Бургундия герцоги, бир қатор нидерландия ва немис князлари туришган.
Охир – оқибатда Франциянинг ғалабаси билан тугаган Юз йиллик уруш, муҳим халқаро оқибатларга эга бўлди. Унинг натижасида Франциянинг сиёсий бирлашиши(консолидация) якун топди, ва шу вақтдан бошлаб у европадаги халқаро сиёсатда биринчи даражали ролни эгаллади.
Юз йиллик урушда харбий харакатларни олиб боришни янги усуллари ва харбий кучларни тузиш ҳамда ташкил этишни янги принцип(қонун-қоида)лари ишлаб чиқила бошланди, булар кейинчалик кенг қўлланила бошланди.
Феодал лашкари анча даражада ўз ўрнини ёлланма қўшинларга бўшатиб берди. Оғир қуролланган рицарлар отлиқ қўшини ўрнига пиёда қўшин олдинга чиқади, улар дастлаб узоқ масофадан нишонга теккизадиган катта камонлар билан, сўнгра эса, порох кашф этилгач, - ўқ отувчи қурол билан қуролланишди. XIV асрда артиллерия пайдо бўлгач уруш харакатлари тактикаси ўзгарди. Агарда илгари қўшин қалъа ва истеҳкомларни қалин деворлари ортида панада яшириниши мумкин бўлса, артиллерия пайдо бўлгач эса, қалъа деворлари ўтиб бўлмас тўсиқ бўла олмай қолди, бу тактика эндиликда кам самарали бўлиб қолди. Ҳарбий харакатлар янада кўпроқ қамал эмас, балки очиқ майдондаги жанг, яъни манёврли уруш характерини касб эта бошлади.
Бироқ, шуни эътиборга олиш лозимки, ўқотар қуролни, айниқса артиллерияни пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлган ҳарбий тактикани бу эволюцияси(узлуксиз ўзгариш, ривожланиш жараёни) бир юз йилни ўз ичига олмасдан, балки Юз йиллик тугаганидан сўнг ҳам давом этган.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling