Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet205/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Адабиётлар:
1. Каримов. И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Тошкент. 1998.
2. История средних веков. Под.ред.Удальцовой.З.М. и Карпова.С.П. ч.2. М.1991.
3. История средних веков. Том 2. М., 2005.
4. Корсунский А.Р. История Испании IX-XIII вв. М. 1996.
5. Хрестоматия по истории средних веков. Москва,1980 г.
6. Ўрта асрлар тарихидан изохли луғат. Тошкент, 1979 й.
7. Всемирная история. Том 3. М., 1987

25 - Мавзу: XI-XV асрбиринчиярмидаВизантия.


Р Е ЖА:
1.ХIасрохири -ХIIасрдаВизантия. Феодалмуносабатлар. Шаҳарлар. Комнинлардавридаимперияташқисиёсати. ХIIасрохиридаВизантия. Гуруҳларкураши. Черковгақаршикураш.
2.ХIII-ХVасрбиринчиярмидаВизантия. ТўртинчисалбюришиваЛотинимперияси. ГенуяРоманияси. Греклардавлати. Византияимпериясинингқайтатикланиши.
3.СўнггиВизантиядафеодалмуносабатлар. Фуқароларурушивазилотларҳаракати. Болқонгатуркларбосқини. Византияимпериясинингқулаши.
Таянч тушунчалар:
Регресс; парик; «Ангор фалокати»; Зилот; «Олтин шох»; Стамбул;
Тўртинчи юриш. Византиянинг истило этилиши. XIII асрнинг бошларида папа Иннокентий III Европани янги Салиб юришига даъват этди. Бу тўртинчи салиб юриши эди (1202-1204) . Тўртинчи салиб юриши ўзига хос юриш бўлиб, у бошқа салиб юришларига номи жихатдангина алоқадар бўлса-да, лекин у бутун салибчилик харакатининг босқинчилик мохиятини рўйи- рост очиб берган юриш бўлди. Тўртинчи юриш қатнашчилари хатто Фаластингача ҳам етиб бора олмадилар. Салибчилар бу сафар туркларга ёки бошқа мусулмонларга қарши юриш қилмай, балки христианлар Византиясига юриш қилдилар. Тўртинчи юриш тарихида венецияликлар айниқса катта роль ўйнадилар, улар юриш маршрутининг ўзини ҳам ўзгартириб юбордилар. Салибчиларнинг феодал рахбарлари дастлаб Туркия-Миср султонига қарашли Мисрга юриш қилиши мўлжаллаган эдилар. Миср билан фойдали савдо-сотиқ олиб борган, Лекин Византияни кучсизлантиришдан манфаатдор бўлган Венеция, салибчиларни дастлабки ниятларидан қайтариб, ўзининг савдо рақиби ва конкуренти Константинопол устига юриш қилишга йўллади. Ангелларнинг янги Византия сулоласи ичидаги алғов-далғовлардан фойдаланган (Комнинлардан кейин 1185 йилдан идора қила бошлаган эди) салибчилар 1204 йилда Константинополни босиб олиб, Болқон яpим оролининг жанубий қисмида Латин империяси деган янги давлат бaрпо этдилар. Қуддус қироллиги сингари, бу давлат ҳам типик феодал давлат эди. Шимолий фран­цуз феoдали, Фландрия графи Балдуин империяга бошлиққилиб қўйилди. Империя таркибига биp нечта йирик васаллик мулклари: Фессалоника қироллиги, Афина герцоглиги, Ахейя князлиги ва бошқалар бор эди.
Византиядан кўп миқдорда еp-мулкларни Константинополнинг бир қисмини, Галлиполь шахрини, Эгей денгизидги баъзи оролларни, Ионин оролларини, Крит оролини, Пелопоннеснинг жанубий ғарбий қисмини Венеция олди. Византияни истило этишдa энг кaтта рол ўйнаган Венеция дожи Энрико Дандоло «Ромея (Византия) империясининг саккиздан уч қисмининг хокими деган расмий ном олди».
«Латин», яъни Рарбий Европа феодаллаpи Византиянинг махаллий аҳолисиии аёвсиз таладилар ва эксплуатация қилдилар. Венеция Констаптинополда, Болқон ярим оролида ва Ўрта денгиз Шарқий қисмининг кўпгина оролларидаги бутун савдо-сотиқ ишларини ўз қўлларига киритиб олди. Аммо Византиянинг баъзи мулклари уз мустақиллигини сақлаб Кичик Осиёнинг ғарбий сохилида савдo-сотиқ ишларида муҳим ўрин тутган грекларнипг Никея империяси бу мулклар орасида энг кучлиси ҳисобланарди. Кичик Осиё шимолидаги империянинг бир қисми Трапезунд мустақил бўлиб қолаверди. Балқон ярим оролида Эпир мустабидлиги (князлиги), Латин империяси назаридан ташқарида қолди.
Византиянинг истило этилмаган учта территориясидаги энг йирик Никея империясининг императори Михаил VIII Палеолог латинлар зулми остида яшаган греклaрнинг хайрихоҳлигига таяниб, 12б1 йилда Константинополни босиб олди ва у ердан европалик феодалларни ҳайдаб юборди. Византия империяси ана шу тариқа қайтадан тикланди. Лекин қайтадан тикланган Византия энди кучсизланиб қолган давлат эди. Тўртинчи салиб юриши буюк давлат бўлган Византияни йўққилди. Византия қайта тиклангандан кейин унинг Болқон ярим оролидаги ва Кичик Осиёнинг камбар қисмидаги мулкларининг анча-мунчаси чекланиб қолган эди. Тўртинчи салиб юриши бошланишидан бурунроқ, Византияга қарам ҳолда яшаган болгарлар 1186— 1187 йилларда унииг зулмидан хaлос бўлган эдилар. Сербия мулклари ҳам тахинан шу вақтларда Византиядан aжралиб чиққан эди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling