Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet203/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Арагон федерацияси. Арагон, ўз-ўзича Пиреней ярим оролида (агар ҳатто Арагоннинг Каталония билан бирлашганлигини қўшиб ҳисоблаганда ҳам) кичик.бир территорияни эгаллар эди. Аммо Ўрта денгизда унинг кўпдан-кўп мулклари: Сицилия,. Сардиния, Неаполь қироллиги, Балеар ороллари ва бошқалар бор эди. Кастилиянинг аксича, Арагон катта денгиз давлати эди. Лекин бу ерда қирол ҳокимияти заиф эди. Шаҳарларнинг заиф ўсганлигидан (Арагонда), дворянлар бутун ҳокимиятни ўз қўлларида сақлаб қолган эдилар. Арагон деҳқонлари энг оғир. крепостной қарамликда яшардилар. Арагон феодаллари ўз крепостнойларига ҳатто ўлим жазоси бериш ҳуқуқига ҳам эга эдилар. Кўпроқ феодаллардан иборат бўлган Арагон кортеслари қиролни тўла назорат қиларди, кортеслар дам олган пайтларида қиролнинг ишларини кузатиб бориш учун «депутация» номи остида алоҳида комиссия белгилаб қўйиларди. Арагон дворянларини махсус сайлаб қўйиладиган судья, яъни Буюк хустисия суд қиларди. Уни ўрнидан бекор қилишга қиролнинг ҳаққи йўқ эди. Дворянлар қиролга қарши уруш эълон қилиб, у билан уруш олиб борар ва чет эл фуқаролигига ўтиб кета олардилар ва ҳ. к. Арагон зодагонларининг эркинлиги «Уния имтиёзлари» (1287 й.) деган алоҳида муборакномада ёзиб қўйилган эди.
Каталонияда деҳқонларнинг қўзғолонлари. Арагондаги деҳқонлардан ташқари, Каталониядаги деҳқонлар ҳам айниқса оғир аҳволда кун кечирардилар. Каталонияда ҳам, «ярамас одатлар» деб аталган нарса мавжуд бўлиб, крепостнойларни мутлақо чидаб бўлмайдиган аҳволга солиб қўяр эди. Фарзандсиз деҳқон вафот қилгудай бўлса, помешчиклар унинг барча молу мулкини тортиб олар ва борди-ю, вафот этган деҳқоннинг боласи бўлса, унга қарашли молу мулкнинг анчагина қисмини босиб олардилар. Биринчи кеча ҳуқуқи ҳукм сурарди. Деҳқон-ларни ерсиз қул қилиб сотиб юборардилар. Бироқ Арагоннинг акси ўлароқ Каталония шаҳар мамлакати эди. Деҳқонлар бу ерда кўпроқ бозор билан алоқадор эдилар. Бу деҳқонларнинг кўпи крепостной чўриликдан Барселонага ва бошқа шаҳарларга қочиб кетган эди. Пировардида Каталония деҳқонлари бирлашиб, феодалларга қарши қаттиқ кураш бошлаганлар ва бу кураш узоқ давом этган деҳқонлар уруши характерини олган.
Каталония деҳқонларининг қўзғолонлари ўн йилга чўзилган, яъни 1462 йилдан 1472 йилгача давом этган. Қўзғолонлар Шимолий Каталония районини (Барселонанинг шимолидан то Пиренеqгача бўлган жойларни) ўз ичига олган эди. Деҳқонлар кўзғолонига майда дворян (идальго) Вернтальят бошчилик қилди. Феодаллар қўзғолонни бостира олмадилар. Деҳқонларнинг феодаллар билан олиб борган курашига Арагон қироли Хуан II аралашди. Қирол Хуан II бу маҳалда Арагон ва Каталония феодаллари билан ҳамда мустақил бўлиб ажралиб чиққан Барселона билан жанг қилаётган эди. Хуан II Вернтальят билан музокарага киришди ва қўзғолончиларга ёрдам бераман, деб катта ваъдалар қилди. Исёнчи феодалларга қарши деҳқонларнинг кучларидан фойдаланган ва Барселонани ўзига тобе қилиб олган Хуан II 1472 йилда крепостной ҳуқуқни қисман енгиллаштириш йўли билан деҳқонларни феодаллар билан «яраштирмоқчи» бўлди. Шунда Вернтальят Хуандан виконт ун-вони ва кўпдан-кўп ер-мулклар олди. Аммо Каталония деҳқонлари Вернтальятнинг қирол билан қилган битимидан қаноатланмай, 1484 йилда иккинчи марта қўзғолон қилдилар.
Бу сафар қўзғолончиларга деҳқон ПедроХуан Сала бошчилик қилди. Деҳқонларнинг иккинчи қўзғолони ғоят даражада шиддатли қўзғолон бўлди. Феодаллар Салани асир қилиб олиб, уни қатл этдилар, лекин деҳқонлар Саланинг вафотидан кейин ҳам партизан урушини давом қилдирдилар. Ниҳоят, 1486 йили Арагоннинг янги қироли Фердинанд фармон чиқариб, ҳақ тўлаб қутулиш шарти билан барча «ярамас одатлар»ни бекор қилди. Деҳқонлар ўзларига қарашли участкаларнинг меросхўр ижарачиларига айландилар. Крепостной ҳуқуқни бекор қилиш ҳақидаги фармонни қирол тез орада Арагонга ҳам ёйди, Каталония деҳқонлари сингари Арагон деҳқонлари ҳам қўзолон кўтариш хавфини солмоқда эдилар.
Каталония деҳқонлари ҳаракати билан бир вақтда, XV аср давомида шаҳарлардаги, шунингдек, Арагонга тобе бўлган Балеар оролларидаги қўзғолонлар билан қўшилиб кетган кенг деҳқонлар ҳаракати юз берди. 1450 йилги Мальорка оролидаги ҳаракат, айниқса кучли ҳаракат бўлиб, у ҳам феодалларнинг халқ оммасига қисман ён бериши билан тамом бўлди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling