Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Кастилиянинг Арагон билан бирлашуви


Download 0.98 Mb.
bet204/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Кастилиянинг Арагон билан бирлашуви. Келиб чиқиши ва тил жиҳатдан қон-қариндош бўлган, юз йиллар давомида ташқи душман бўлмиш арабларга қарши биргаликда курашиб келган, иқтисодий масалада азалдан бир-бирови билан алоқа қилган Кастилия ва Арагон бирлашиш учун етарлича тарихий шарт-шароитларга эга эдилар.
Кейинги ўрта асрлар даврида товар-пул муносабатларининг ривожланиши иқтисодий жиҳатдан қандайдир ўзаро биров-бировини тўлдирувчи ҳар иккала мамлакатнинг — қуруқликдаги Кастилия ва Ўрта денгиз билан боғланган Арагоннинг бирлашишини айниқса зарурий вазифа қилиб қўйди. XV асрнинг иккинчи ярмида Пиреней ярим оролининг ижтимоий ва сиёсий шароитлари ҳам ана шу бирлашувни зўр бериб тақозо этган эди.
Кастилияда ва Арагонда кескинлашган ижтимоий кураш, шунингдек, реконкистанинг тамом бўлмаганлиги (ярим орол жанубидаги Гранада қироллиги) ҳар иккала мамлакат феодалларини икки қиролликни ягона Испания давлатига бирлаштириш тўғрисида бир битимга келишға мажбур этди. Иккала қўшни давлат ўртасидаги уния (иттифоқ) сулолавий никоҳқилиш йўли билан амалга оширилди. Малика Изабелла Кастильская 1469 йили шаҳзода Фердинанд Арагонскийга турмушга чиқди. 1474 йили Изабелла Кастилия қироличаси бўлиб олди, 1479 йили Фердинанд Арагон тахтига ўтирди. Бирлашган иккала мамлакатнинг ҳар бири ўзининг бурунги қонунлари, урф-одатлари ва алоҳида-алоҳида кортесларини сақлаб қолди. Шундай қилиб, мамлакатни бошқариш ҳали икки тусдалигича қолавсрди. Шундай бўлса ҳам, ягона Испанияни вужудга келтириш учун асос солинган эди. Кастилияда ҳам, Арагонда ҳам қирол ҳокимияти мустаҳкамлана бошлади. Бирлашиш Фердинанд билан Изабелланинг ички ва ташҳи сиёсатларида ижобий акс этди.
Шаҳар коммуналарининг кўмагига таяниб иш кўрган Изабелла Кастилия феодаллари оппозициясини тинчитди. Изабелла ёрдамида «муқаддас эрманда» номи остида ташкил этилган шаҳар иттифоҳчи милицияси талончилик ҳилиб юрувчи рицарларга қақшатғич зарбалар берди. Католик черкови Фердинанд билан Изабеллага катта ёрдам кўрсатди. Католик қироллар (папа Фердинанд билан Изабеллага ана шундай унвон берган эди) ўзларига қарашли даҳшатли инквизицияни католик черкови манфаатларига хизмат қилдирар эди. Чўқинтирилган маврлар (мотискалар)нинг ишларини назорат қилиш мақсадида 1477 йил Испанияда вужудга келтирилган инквизиция амалда, олий сиёсий судга айланган эди. Кастилия ёки Арагондаги бирорта феодалнинг давлатга хиёнат қилганлиги гумон қилинган тақдирда, у инквизициянинг қаҳр-ғазабидан ҳеч қаёққа қочиб қуту-ла олмасди, албатта.
Изабелла Кастилиядаги савдо-сотиқ ва саноатни жонлантириб юборган бир қанча иқтисодий тадбирларни амалга оширди. Мамлакатдаги қимматбаҳо металларни сақлаб қолиш мақсадида ҳамда мамлакат ичкарисида фаол савдо балансини таъминлашга (яъни ташқаридан мол келтиришга қараганда мол чиқа-ришни кўпайтиришга) интилиб, қиролича меркантилизмғояларини амалга ошира бошлади. Изабелла чет элларга озиқ-овқат маҳ-сулотлари ва хом ашё (ғалла, жун ва бошқалар) чиқаришни ман қилди, жун Испаниянинг ўзида қайта ишланмоғи керак, деб буйруққилди. Изабелла машҳур Христофор Колумбга ҳомийлик кўрсатди, Христофор Колумб Ҳиндистонга бориладиган «ғарбий йўл»ни ахтариб, Испания кемаларида саёҳатга жўнаб кетди.
Фердинанд ва Изабелла Испанияси тез орада буюк давлатга айланди. 1492 йили улар Гранадани истило қилдилар. 1512 йили Испания Наваррани ўзига қўшиб олди. Шундай қилиб, Португалиядан ташқари, барча Пиреней ярим ороли Испанияга бирлаштирилди. Колумбнинг саёҳатлари Испания учун Янги Дунёдаги жуда кўп мустамлака мулкларни босиб олиш имконини яратиб берди. Фердинанд ва Изабелла Испанияни Европанинг энг йирик давлатлари билан сиёсий иттифоқлар боғлашига сабабчи бўлган муҳим сулолавий никоҳларини амалга оширдилар. Уларнинг тўнғич қизи Екатерина Тюдорлар хонадонига мансуб инглиз шаҳзодасига турмушга чиқди. Кичик малика Хуана Габсбургларнинг австрогерман хонадонига мансуб шаҳзодаларнинг бирига хотин бўлди. Испания Европа халқаро сиёсатининг муҳим омили бўла борди.
Руи Гонсалес де Клавихо (? — 1412.2.4) — Кастилия клроли Генрих III (Энрико III)нинг Амир Темур ҳузурига иккинчи элчилиги (таркибида олим А.Паэс ва сарой шоири Гомес де Саласар хам бўлган) раҳбари. Клавихо бадавлатхонадонда туғилган. Элчилар 1403 йил 22-майда Кадис шаҳридан йўлга чиқиб, 15 ойдан сўнг Самаркандга етиб келган. Клавихотомонидан ёзилган элчилик кундалиги (1403—1406) босиб ўтилгаи манзиллар (Кадис, Балеар ороллари, Гаэта, Мессина, Родос, Хиос, Константи- нополь, Трапезунт, Арзирум, Табриз, Техрон, Нишопур, Машхад, Балх, Бухоро, Самарканд)нинг батафсил баёни ва этнографик маълумотлардан ташқари, Амир Тсмур салтанатининг мукаммал сиёсий-иқтисодий тафсилотидан иборат. Клавихонинг сафар хотиралари биринчи марта 1582 йилда Аргонте де Молина шаҳрида «Буюк Темур тарихи» номи билан нашр этилган. Асарда Амир Темурнинг Самарқанддаги Боғи Дилкушода ўтказгаи қабул маросими,ушбу боғтавсифи, шунингдек, Амир Темурнинг ободончилик сохасида олиб борган сиёсати батафсил баён этилган. У Яқин Шарқ ва Ўрта Осиё халқлари тарихи бўйича кимматли манба ҳисобланади.(Руи Гонсалес де Клавихо. Самарқандга – Амир Темур саройига саёҳат кундалиги(1403 – 1406 йиллар). Тошкент, “ўзбекистон”, 2010.)

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling