Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet201/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Реконкистанинг асосий босқичлари. Реконкистанинг асосий босқичлари қуйидагичадир. Астурия қироллиги VIII—IX асрларда ярим оролнинг бутун шимолига ва шимоли-ғарбига ўз таъсирини ёйди. X аср бошларида астурияликлар жанубга ҳам силжиб бордилар, Леон шаҳри эса уларнинг асосий маркази бўлиб қолди ва бутун Астурия қироллиги Леон номи билан Леон қироллиги деб атала бошлади. X асрнинг иккинчи ярмида — XI аср бошларида Леон жанубгача кенгайиб, Дуэро дарёси ҳавзасигача чўзилиб кетади. Бу ерда жуда кўп қасрлар-қалъалар — бурглари бўлган чегара область ташкил топади. Ана шу қасрлар номидан олиниб, янги мамлакат Кастилия деб аталди. Бургос шаҳари Кастилиянинг асосий шаҳари ҳисобланарди.
1037 йилда Леон қироли Кастилиянинг ҳам қироли деб атала бошлади. XI асрнинг иккинчи ярмида Кастилияликлар Таҳо дарёси ҳавзасини босиб олдилар. 1085 йили қирол Альфонс VI Толедо шаҳарини истило қилди. Бу янгидан истило қилинган территория, яъни Таҳо ҳавзаси Янги Кастилия деб атала бошлади. Бироқ XI асрда Янги Кастилиянинг аҳволи ҳали анча номустаҳкам эди. 1086 йили, яъни Толедо истило қилингандан кейинги йили Альфонс VI нинг ўзи Заллак шаҳрига яқин жойда араблардан қаттиқ зарба еди.
Шимоли-шарқда жойлашган Наварра қироллиги IX асрда жуда катта аҳамиятга эга эди. Бундан кейинги асрларда у унча кенгаймади. Аммо унинг жанубида анча-мунча сиёсий ўзгаришлар бўлиб ўгди. IX аср охирида Испания маркасидан янги мустақил мулк, Арагон графлиги ажралиб чиқиб, сўнг XI асрда қиролликка айланди. 1118 йили арагонликлар араблардан Сарагоса шаҳарини тортиб олиб, уни Арагоннинг пойтахти қилдилар. 1137 йили Арагон Испания маркаси билан бирлашди, Испания маркаси бу вақтда Каталония ёки Барселона графлиги деган янги ном билан юрарди. Ниҳоят, ярим оролнинг ғарбида Португалия жанубга томон чўзилиб кетган эди. Дастлаб бу ҳам графлик эди (тахминан 1095 йилларда ташкил топган эди), 1116 йилга келиб у ҳам қироллик бўлиб олди. Португалиянинг пойтахти бошда Дуэро дарёсининг мансабидаги Опорто шаҳри эди, кейин 1147 йилдан — Тахо дарёсининг мансабидаги Лиссабон шаҳри пойтахт бўлиб қолди. Леон қироли ҳокимиятидан халос бўлган Португалия қироли Рим папасига қарам бўлиб қолди. Аммо бу қарамлик номигагина бўлиб, аслида бошқача эди.
Шундай қилиб, XII аср бошларига келганда Пиреней ярим оролида унинг тахминан ярмисини эгаллаган тўртта христиан давлати: Кастилия, Наварра, Арагон ва Португалия бор эди. XI асрнинг охири ва XII асрнинг ҳаммаси реконкистанинг энг авжга чиққан даври эди. Кастилия халқ эпосида худди ана шу давр ўз аксини топган, халқ эпосининг қаҳрамони машҳур Сид Кампеадор эди. Шарқдаги салиб юришлари сингари, Пиреней ярим оролида маврлар билан олиб борилган курашга ҳам муқаддас уруш туси берилган эди. Христианлар билан мусулмонлар илгариги пайтларда диний масалада баъзан бир-бирлари билан ишлари бўлмасди, реконкиста жараёнида улар бир-бировларига нафрат кўзи билан қарайдиган бўлдилар. Маврлар Шимолий африкаликларни, барбарларни ва бошқа мусулмон қабилаларни ўзларига ёрдамга чақирдилар. 1086 йили Испанияга Ғарбий Саҳройи Кабирдан алмуравийлар, 1125 йили Атлас тоғларидан (Шарқий Марокашдан) алмуғалар келдилар. Испанияликларга ёрдам бериш учун Франция, Англия, Германия ва Италиядан рицарлар келишди. Шарқдаги сингари, Испанияда ҳам маврлар, билан курашиш учун бир қанча махсус диний-рицарлик орденлари Сант-Яго, Алькантара ва Калатрава орденлари барпо этилди.
XII аср мобайнида кастилияликлар араблар Андалузиясига бир неча марта бостириб кириб, уни пайҳон қилдилар. 1212 йили Лас Навас де Толос ёнида ҳар иккала томон ўртасида энг катта ҳал қилувчи жанг бўлди. Бу жангда Кастилия (Аль-фонс VIII), Наварра ва Арагон қироллари иттифоқчилар сифатида биргаликда уруш қилдилар. Барбарлар, негрлар ва Шимоли-Ғарбий Африканинг бошқа кўпгина қабилалари маврлар томонидан туриб жангларда қатнашдилар, Араблар қаттиқ мағлубиятга учраб, ўзларининг барча бой лагерларини ғолибларга ўлжа қилиб қолдириб чиқиб кетдилар.
Шундан кейин Кастилия тез орада Андалузия билан Мурсияни эгаллади. 1236 йили у Кордовани, 1248 йили — Севильяни қўлга киритди. 30 ва 40-йилларда Арагон Валенсияни ва Балеар оролларини босиб олди. Португалия жанубга томон то Гвадиана дарёси мансабигача силжиб борди. Маврлар ихтиёрида биргина жанубий Гранада қироллиги (ёки Гранада амирлиги) сақланиб қолган эди. Гранада қироллиги мустақил давлат сифатида узоқ вақт, яъни 1492 йилгача яшаб келди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling