Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet252/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

4-масала. Султон хокимияти инқирозини ўзи ўтказган икки муваффаиятсиз тадбири хам тезлаштирди. У мамлакатнинг барча худудларига бир хил масофада жойлашган шаҳарга пойтахтини кўчирди. Қадимги Девагири шахрини Давлатобод(ғалаба шаҳри) деб номини ўзгартирди, унга сарой ахли билан бирга Дехлининг кўплаб хунармандлари ва савдогарларини кўчишга мажбур қилди. Иккинчи муваффақиятсизлик унинг пул сохасидаги ислохоти эди. Мухаммаднинг мўлжали бўйича олтин ва кумуш пуллар билан тенг муомалада бўлиши мўлжалланган мис пуллар тез орада қадрсизланиб мамлакат молиясига катта зарар етказди.Муҳаммад Туғлуқ даврида Декан яримороли бой берилди: 1335 йилда Тамилиядаги мусулмон ноиби пойтахти Мадураи шаҳри бўлган Мадуристон султонлиги ажралиб чиқди.Бир йил ўтгач Ҳиндистоннинг жанубида,Кришна ва Тунгабхадра дарёлари ортида қудратли Вижаянагар давлати юзага келди.Султонликда Бенгалия ва Орисса ажралиб чиқди. 1347 йилда декан армиясида қўзғолон кўтарилди, унинг ҳарбий бошлиқлари мустақил давлат тузишди, улардан бири хукмдор бўлди. Унинг номи Бахман бўлиб, давлатни Бахмани давлати деб номлашди. Муҳаммад Туғлуқ ҳаётининг сўнгги йилларида қонга ташналиги тутиб, домий қатл қилишлар ва азоб беришлар унинг кундалик ишига айланди, шунинг учун халқ унга “Қонхўр” лақабини берди.
Кейинги султон Ферузшох Туғлуқ даврида(1351-1388) солиқларни камайтириш, давлат ерларини дехқонларга ижарага бериши натижасида қишлоқ хўжалиги, хунармандчилик ва савдонинг бирмунча юксалишига эришилди. Давлатнинг иқтисодий асоси бўлган қишлоқ хўжалигини тиклашга қаратилган кенг чора- тадбирлар қўллади. У умумдавлат аҳамиятига эга бўлган суғориш иншооти – иккита канални барпо қилди, бу Деҳлидан шимолда ва шимоли-ғарбда жойлашган вилоятларни сув билан таъминлаган. Қайта тикланган ҳолатда бу каналлар ҳозирда ҳам мавжуд бўлиб, улардан бирининг узунлиги 200 км дан ортиқни ташкил этади. Ферузшохнинг иқтисодий сиёсати унга халқ раҳнамоси сифатида шухрат келтирди.
Аммо бу тадбирлар султонлик таркибига кирган кўпчилик вилоятларни ХIV асрнинг ўрталаридан бошлаб ундан ажралиб, мустақил давлатга айланиши жараёнини тўхтата олмади.
Дехли султонлиги 1398—1399-йиллари Амир Темур қўшинлари хужумига қарши кураш олиб борди. Лекин тажрибали саркарда Амир Темур катта қаршиликсиз Дехлини қўлга киритди. Бу ердан ўлжа олинган бойликлар билан малакали хунарманд-усталар Самарқандга жўнатилди. Шундан кейин Дехли султонлиги майда князликларга бўлиниб кетди. Орадан ўн йилча вақт ўтиб сиёсий майдонга янги сулола Сайидлар (1414—1451-йиллар) сулоласи келди.Қайта тикланган султонлик фақат Деҳли вилояти ва Шарқий Панжобни ўз ичига олган. Кейинчалик Дехли шимолидаги афғонлар қабила бошлиғи Бахлул Лоди (1451 — 1489-йиллар) XV- аср ўрталарида сайидларни хокимиятдан четлатди. У ўз ҳокимиятини ижтимоий таянчини барпо этишга интилиб, Ҳиндистонга ҳарбий хизматга афғон қабилаларини таклиф этди.Султон Бахлул Лоди феодал зодагонларни ўз иродасига бўйсундирди, Жаунпур давлатини босиб олди ва Шимолий Ҳиндистондаги энг улкан ва кучли давлат сифатида Деҳли султонлигини қайта тиклади. XV-аср охирига келиб, Лоди мулкларига Панжоб ва Ганг водийсини Бенгалиягача бўлган худудлари кирган. Лоди сулоласи Деҳлида 1526 йилга қадар хукмронлик қилган. Марказий Осиёдан борган Бобур Мирзо қўшинлари унинг ўғли Иброхим Лодига (1489— 1526-йиллар) қарши уруш олиб борган.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling