Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


XVII асрнинг 30—40- йилларида Хитойдаги дехқонлар уруши


Download 0.98 Mb.
bet350/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   346   347   348   349   350   351   352   353   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

XVII асрнинг 30—40- йилларида Хитойдаги дехқонлар уруши. Дехқонлар ҳаракатининг бошланишига 1628 йилдаги очлик туртки булди. Шэньси билан Шаньси вилоятларида бу очлик айниқса кучли булди. Бу вилоятларда бошланган харакат 1632 йилда Марказий Хитойнинг бошқа вилоятларига тарқалди. Қўзғолон Хуанхэ билан Яндзи дарёлари оралиғидаги хамма ерларгаёйилган эди. Хэнань, Хубей, Анхой, Шаньдун, Сичуань ви­лоятларида бу қўзғолон айниқса кучли бўлди. Дехқонларнинг қуролли отрядларида бир неча ўн минглаб қўзғолончи борэди.
Лекин қўзғолон тарқоқ холда бўлганлигидан ҳеч қандай натижа бермади. 30-йилларнинг иккинчи ярмида қўзғолон бир қадар пасайиб ҳам кетди. Қўзғолончи отрядлардан бир қисмини ҳукумат қўшинлари тop-мор келтирди.
Хукумат қўшинлари Маньчжуриянинг шимолидаги урушда банд эканида дехқонлар қўзғолонининг янги тўлқини 1641 йилда яна бошланиб кетди. Собиқ оддий қишлоқ темирчиси Ли Ц з и-чэ н дехқонларнинг йўлбошчиси эди. 1639 йилдаёқ Ли Цзи-чэн қўзғолончиларнинг катта қўшинини ташкил қила бошлади, 1640—1643 йилларда у бир қанча йирик шаҳарларни босиб олди ҳамда Монголиядан денгиз соҳилларигача, Хуанхэ дарёси водийсидан Янцзи дарёси водийсигача бўлган жуда катта худудларни назорат қилиб турди, қўзғолончиларнинг пойтахти Сиань (со­бик. Чанъанъ) шахри бўлди. Ли Цзи-чэн ўзини император деб эълон қилди. 1644 йилда Ли Цзи-чэн шимолга юриш ташкил цилиб Пекинни олди. Мин сулоласининг охирги императори ўзини-ўзи ўлдирди. Буюк Щимолий пойтахтни эгаллаган Ли Цзи-чэн Мин зодагонлари ва юқори лавозимдаги амалдорларининг вакилларидан қаттиқ ўч олди. Кўпгина феодаллар, шу жумладан, им­ператор хонадонининг бош махрамлари қатл этилди, уларнинг мол-мулклари эса мусодара қилинди.
Янги хукумат дехқонлардан солиқ олмади, армияни ва давлат бошқарув аппаратини сақлаш учун зарур маблағлар, асосан феодал ер эгаларига ҳамда энг бадавлат шахарлилар — савдогарлар ва судхўрларга кўплаб солиқ солиш орқали ундириболинди. Бироқ, Ли Цзи-чэн Пекинда фақат 42 кун турди. Шундан кейин у пойтахтни тарк этишга мажбур бўлди. Хитой феодаллари, Мин сулоласига мухолифат(оппозиция)да бўлган феодаллар дехқонлар харакатининг авж олишидан ҳамда хукумат тадбирларидан қўрқиб кетиб, ташқи душманлар - маньчжурлар билан тил бириктирдилар ва улардан қўзғолон кўтарган халққа қарши ёрдам сўрадилар. Маньчжурлар билан музокараларда хоин-Мин генералларидан бири У Сань-гуй айниқса фаол рол ўйнади. Шаҳзода Дурган (Маньчжуриянинг ёши етмаган император хузурида шахзодалик вазифасини бажариб турган) бошчилигидаги маньчжурларнинг жуда катта армияси Хитой ерларига бостириб кирди. Ли Цзи-чэн ҳам 200 мингга яқин кишидан иборат катта армияси билан Маньчжур­ларнинг ҳамда уларга қўшилган У Сань-гуйнинг қўшинларига қарши отланди.
Бироқ, Ли Цзи-чэн қўшинлари Пекин яқинида мағлубиятга учради. Ли Цзи-чэн жанубга қочишга мажбур бўлди. Бу ерда у Шэньси вилоятида бир оз вақт курашни давом эттирди, аммо у 1645 йилда маҳаллий феодаллар томонидан деҳқонлар харакатини бостириш учун тузилган отрядларнинг бири томонидан ўлдирилди.
1644 йил 6 июнда маньчжур қўшинлари У Сань-гуй қўшин­лари билан биргаликда Пекинга кириб борди. Шу тарзда Хитойда янги ажнабий сулола хукмронлик қила бошлади. Цин деб аталган бу сулола Хитойда 1911 йилгача хукмронлик қилди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   346   347   348   349   350   351   352   353   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling