Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
3 -масала:
Миллий зулм, мазлум миллатларни доимо бостириб туриш режими жуда катта Туркия империясининг аслида заиф эканини ва бекарорлигини курсатарди. Туркия империясининг сиёсий тузуми, идора килиш системасининг узи хам унинг зиддиятлар ва ичидан заифлигини XVI асрдаёк намоён этган эди. Фукароларнинг бутун хаёт-момотини уз кулида тутиб турган султон мустабид хокимияти Сулаймон 1 нинг тахт ворислари вактида саройдаги хар хил феодал партия ва гурухларнинг фитначилик куролига айланди. Янги султон тахтга утирар экан, тожи-тахтга даво килувчи ракиблари колмасин учун узининг барча ака-укаларини кириб ташларди. Сарой хаётида фитна устига фитна авжига чикиб кетар ва одатда бу финаларда яничарлар хам иштирок киларди. Тинмай давом этган урушлар жуда катта харажатларни талаб этарди. Жуда куп харамхоналари, махрамлари, бехисоб хизматкорлари, жуда катта сокчи отрядлари ва бошкалари булган султон саройига хам озмунча маблаг соликлар хамиша ошиб борар, аммо ахолининг ишлаб чикарувчи кучлари эса жуда секин тараккий этар эди. Шу нарса характерлидирки, Туркиядаги савдо ва саноат ишлари билан туркларнинг узлари эмас, балки султондан имтиёзли ёрликлар олган гарбий ажнабийлар (асосан француз савдогарлари, XVI аср охирларидан бошлаб инглиз савдогарлари хам) машгул булар, ёки турклар истилосигача саноат тараккий этган ва халкаро савдо-сотик ишларида катнашаган, савдо ишларига мохир булган Якин Осиё халклари-греклар, арманлар ва Сурияликлар машгул буларди. Купрок урушлар билан, ахолини сикиб, ундан солик тулатиш билан банд булган турк хукумати савдо ва саноатнинг ривожланишига хамда кишлок хужалигининг юксалишига мутлако ёрдам бермас эди.. Туркларнинг хукмрон синфи урушни юз берган мушкул ахволдан кутилишнинг бирдан-бир йули деб биларди. Бу синф фикрича, янги урушлар янги хирож ва янги соликлар олинадиган янги территорияларни купайтириб бериши лозим эди. аммо Туркиянинг иктисодий колоклиги, унинг социал ва сиёсий тузумидаги зиддиятлар замон утиши билан урушларни унинг узи учун хавфли ва натижасиз бир нарса килиб куйди. Турклар XV асрда ва XVI асрнинг биринчи ярмида бир канча галабаларга эришгандан кейин, XVI асрнинг охирида бошлаб, айникса XVII асрда узлари катта-катта маглубиятларга учрай бошладилар ва бу маглубиятлар XVII аср охири – XVIII аср бошларида Туркия империяси территориясининг анчагина торайиб колишига сабаб булди. Европаликлар билан булган урушларда турклар биринчи марта 1571 йилда Лепанто ёнида катта маглубиятга учрадилар. Бу ерга туркларнинг жуда катта флотини Испания, Венеция ва Рим папасининг бирлашган флоти тор-мор килган эди (бирлашган флотнинг бошлиги Филипп II нинг укаси шахзода Дон-Хуан Австрийский эди). Дуруст, бундан кейин Туркия Венецияликлардан Кипр оролини тортиб олган эди. Аммо шундай булса хам, бу маглубият малакатнинг ички ахволига каттик таъсир килди. XVI асрнинг 70, 80 ва 90 йилларида Туркия кескин ижтимоий-сиёсий инкирозни бошидан кечирди. Мамлакатда давлат соликларининг ортиши ва феодал туловларининг купайтирилиши муносабати билан дехконларнинг бир неча кузголони булиб утди. 1591 йил айникса «олаговур» йил булди, бу йили купчилик вилоятлар султон Мурод III га (1574-1595) карши бош кутардилар. Мухаммад III подшолик килган даврда (1595-1603) доим халк кузголонлари, сипохийлар ва яничарларнинг галёнлари булиб турди. Пировард натижада саройда булиб утган тунтариш окибатида султоннинг узи хам улдирилди. Туркия Эронга карши курашда бир катор талофатлар курди. Эрон шохи Аббос I Озарбойжонни, Арманистонни, Шаркий Грузияни, Курдистонни, шунингдек, Мосул ва Богдон шахарлари билан Месопатамияни босиб олди. 1619 йилда Истамбул сулхига биноан, турк султони Закавказъе ва Месопатамиядаги деярли хамма ерларининг бир кисми 1639 йилда кайтариб олинди. Аммо бунга Туркиянинг узи кучайганлиги билан эмас, балки купрок Эронннинг заифлашганлиги сабаб булди. Россия билан Туркия уртасида биринчи марта тукнашув XVI асрнинг иккинчи ярмидаёк булган эди. Султон хукумати Тану (Азов)ни босиб олганидан кейин Астраханни хам босиб олмокчи эди. Султон хукмати бу ердан Каспий денгизи буйлаб Эронга карши кушин тортиб боришни мулжаллаган эди. Аммо хужум килиб келган туркларнинг камалига Астрахань бардош берди (1568). Турклар катта талофатлар бериб чекинишга мажбур булди. Турклар билан руслар уртасида иккинчи марта жиддий тукнашув XVII асрнинг 30-йилларида охири ва 40 йиллари бошида булган эди. Бу вактда Запорожъе казаклари Азовни (1637 йил) олиб, уни бир неча йилгача ўз қўлларида тутиб турдилар. XVII асрнинг иккинчи ярмида Туркиянинг Австрияга, Венецияга ва Россияга карши олиб борган урушларида маглубиятга учраши Усмон империясининг ичидан заифлиги ва харбий жихатдан колоклигини бутун Европага номоён килди. Европа давлатлари орсидаги ракобат, уларнинг султон билан сепарат битим тузишга интилишлари туфайлигина Туркия узининг хакикий сиёсий кудратига мутлако мос келмайдиган кенг территорияда узок вактларгача яшаб туриш имкониятига эга булди. Европанинг «буюк давлатлари» (биринчи навбатда Англия билан Франция) Туркия империясининг чириб кетган режимини тугатиш ва турклар зулми остида эзилиб ётган славян халкларини озод килиш урнига, Туркияни асоратга солишни, узларининг ярим мустамлакаларига ва сиёсатларининг куролига айлантиришни назарда тутиб, иктисодий жихатдан колок, сиёсий жихатдан заиф Туркия империясини саклаб колишни афзал курдилар. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling