Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet356/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   351   352   353   354   355   356   357   358   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Таянч тушунчалар:


1-масала:Туркия империяси 1453 йилда Константинополь шахрини босиб олгандан кейин бошлади. Мухаммад II 50 ва 60-йилларда Болкон ярим оролида Дунай буйидаги Сербияни, Боснияни, Герцеговинани ва Албанияни истило килди. Болкон ярим ороли билан кушни булган Валахия вассал карам килиб куйилди. 70-йилларнинг урталарида турклар Кримни ва тану (азов) шахрини босиб олдилар. Тахминан шу вактларда турклар Кичик Осиёда Трапезунд шахрини, деярли бутун Анатолияни то Фрот дарёсигача истило килди. Аммо Мухаммад II икки марта катта муваффакиятсизиликка хам учради: у Белградни ишгол кила олмади, турклар уни 1456 йилда камал килган булсалар-да, максадларига эриша олмадилар; шунингдек, Родос оролини хам ололмадилар (1480 йилги муваффакиятсиз булди).
Мухаммад II нинг набираси Салим 1 замонида (1512-1520) туркларнинг истилолари яна бошланди. Салим Эронга карши килган голибона урушида Закавказъе мамлакатларидан Озарбайжонни, Арманистоннинг ва Грузиянинг бир кисмини, Догистон ва Курдистонни истило килди. Сунгра Салим Сурия билан Мисрни (1517йил) босиб олиб, бутун ислом дунёсининг бошлиги сифатида узига халифа унвонини олди. Крит, Кипр ва Урта денгиздаги бошка ерларини уз кулида саклаб колиш учун Венеция Туркия султонига хар йили катта хирож тулаб туришга мажбур эди.
Сулаймон даврида Туркия Европа сиёсатида жуда катта роль уйнади. Француз кироли Франциск 1 Габсбургларга карши Сулаймон билан расмий суратда иттифок тузди. 1529 йилда Сулаймоннинг Австрияга килган юриши Габсбургларнинг Валуага карши олиб борган «катта уруш»нинг бир халкаси эди. Сулаймон чет эл савдогарларига имтиёзли савдо ёрликлари бера бошлаган биринчи султон эди. Сулаймон узининг конунлар тупламини («Конунномаи Сулаймоний»сини) колдириб кетди. Бу конунномага 1566 йил санаси куйилган. XVI асрда Туркиянинг ички тузилиши кандай булгани хакида шу тупламга караб хам фикр юритиш мумкин. Турк султонлари истило килган купдан-куп террирторядларнинг маъмурий тузилиши Сулаймон вактида бир хил формага солинди. Бутун империя 21 вилоятга булиниб, улар уз навбатида 250 санжак (район)га таксим килинди.
Янги ташкил топилган харбий феодал-империя ишларга катта эътибор берди. Сулаймон турк кушинларининг я н и ч а р л а р деб аталган имтиёзли кисмини тартибга солган махсус регламент тузди. Сулаймон дехконларнинг феодал мажбуриятларини узи чикарган конунларда белгилаб беришга уринди. Турк дехконлари давлатга солик тулаш билан бирга уз помешчикларига хам ер ва сув хаки, иморат, чорва, тегирмон хаки ва бошка шу сингари соликлар тулашлари лозим эди. Феодал уз еридан кочиб кетган дехконни маълум муддат ичида кидиришга хакли эди. Мехнаткаш ахолидан жуда куп хар хил соликларни талаб килган феодаллашиш жараёни ва Туркияни марказлаштиришнинг куайиши муносабати билан XVI асрда турк дехконларининг ахволи анча ёмонлашди.
Турк дехконларининг ахволи канчалик огир булса, диний эътикод жихатидан христианларга мансуб булиб, истило килинган махаллий ахолининг ахволи ундан огир эди. Серблар, греклар, болгарлар, валахлар (руминлар) ва бошка риёлар (мусулмон булмаганларнинг хаммаси турк давлат тилида шундай деб аталарди) мусулмонларга караганда давлатга икки баравар купрок солик тулашга мажбур эдилар.
Улар мол-мулкининг дахлсизлиги бутунлай таъмин этилмаган эди, узлари хам доим турк маъмурлари ва харбийларининг узбошимчалигидан ва тахкирлашидан азоб чекар эдилар. Диний рас-одатларнинг ижро килинишига ижозат берилар экан, бунинг учун христиан ахолисидан яна кушимча равишда огир соликлар олинарди. Риёлилар озгина норозилик билдирганлари такдирда, улар устига жазо экспедициялари тинч ахолини талар, улдирар эди.
Болкон ярим оролидаги халклар турклар истилоси натижасида кандайдир сунъий бир тусик билан бутун Европадан ажратилганидан турклар зулми шароитида жуда секин ривожланиб бордилар.Савдо-сотик ишлари тор доирада олиб борилди ва факат махаллий характердагина эди. Саноат жуда секин ривожланди. Болкон ярим ороли халклари (жуда купчилиги славян халклари) бошига гоят зур офат булиб тушган турклар истилоси шу булдики, кишлок хужалиги техникаси пастлигича колаверди, бир катор вилоятларда натурал хужалик хукмрон булиб келди, крепостнойлик муносабатлари сакланиб колди, маданият тургунликка учради.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   351   352   353   354   355   356   357   358   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling