Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Японияда Токугава хукмронлигининг ўрнатилиши
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
Японияда Токугава хукмронлигининг ўрнатилиши. Хидэёси ўлгандан кейин диктатура 1598 йилда Ода Набунаганинг бошқа бир сафдоши ва Хидэёсининг рақиби бўлмиш Иеясу Токугава қўлига ўтди. Токугава шарқий (Канто) вилоятларнинг тепасида турган энг йирик феодал князлардан бўлиб, жуда мустахкамланган Эдо (Иедо) қасри унинг қароргоҳи эди. Иеясу бир оз вақтгача Хидэёси тахт ворисининг васийси бўлиб турди. Аммо 1603 йилда етарли даражада мустахкамланиб олиб, ўзини сёгун деб эълон қилди. Унинг сёгунлар сулоласи икки юз эллик йил давомида, яъни Микадо хокимиятини тиклаган 1868 йилги «революция»гача Японияни идора қилиб келди.
Токугавалар режими бу сулоланинг учинчи сёгуни И е м и цу Токугава даврида (1623—1651) узил-кесил ўрнатилган эди. Немицу 1637 йилда Кюсю оролидаги Самабери округида дехқонларнинг жуда катта қўзғолонини шафқатсиз равишда бос-тирди. Янги сёгун ана шу халқ ҳаракатига қарши курашнинг бевосита таассуроти остида 1639 йилда Япония давлатида таркиб топган феодал конституциясини юридик жиҳатдан расмий-лаштириб берган қонунлар тўпламини нашр қилди. Бу қонунлар тўпламида меҳнаткашлар учун жуда хам оғир турмуш шароитлари кўзда тутилгани ҳолда полициячилик-крепостнойлик режими нихоятда яққол ифодаланган эди. 1639 йилги кодексга кўра ижтимоий муносабатлар: ҳарбийлар, дехқонлар, хунармандлар ва савдогарлардан иборат тўрт тоифа муносабатлари шаклида ифодаланган эди. Шу ахоли гурухларининг муносабатлари қаттиқ тартиб ва қоидалар билан белгиланган эди. Оксуяклар ва самурайларга мансуб турли гурухларнипг ҳуқуқ ва имтиёзлари қонунда икир-чикирларигача муфассал кўрсатиб берилган эди. Давлат саноат ва савдо-сотиқ ишларни ўчакишиб назорат қилар ва унга бачканалик билан васийлик қиларди. Савдогарларнинг гильдиялари ва айниқса ҳунармандларнинг цехлари бутунлай хукуматга боғлиқ эди, хукумат савдо-сотиқдан ва саноатдан катта давлат даромадлари олиш учун ҳам улардан кенг фойдаланар эди. Дехқонларга нисбатан белгиланган тартиб-қоидалар айниқса қаттиқ эди. Уларнинг турмушдаги хар бир қадамини хукумат қаттиқ кузатиб турарди. Дехқонларга гуруч ейиш ман этилган эди, чунки улар учун бу «ортиқча неъмат» деб қаралар эди. Уларга шойи ва мовут кийим кийиш ҳам ман қилинган эди, фақат арзон баҳодаги ип-газламадан кийим кийиш мумкин деб кўрсатилган эди. Дехқонларга хамма нарсада «камтар» бўлиш буюрилган эди. Хатто тўй, азаларга ва хоказоларга сарф бўладиган харажатлар ҳам маълум миқдордан ошмаслиги шарт эди. Ўзи ва Киотодаги саройи учун аниқ тайинланган маошга яшовчи микадо номигагина хокимият эгаси эди. Қонунлар аслида уни ташқи дунё билан алоқа қилиш имкониятидан тамомила махрум қилиб қўйган эди. Сёгунларнинг пойтахти Эдо шахри бўлиб, у жуда тез ўсиб, катта марказга айланиб борди. Сёгунлар бу ерда дабдабали хаёт кечирардилар. Катта феодаллар, мулкдор князлар — даймьо ва бошқаларнинг кўп вақт пойтахтда яшаб, сёгунлар саройига қатнаб туришлари шарт эди. Улар ўз вилоятларига қайтиб кетганларида хотин ва бола-чақаларини гаров қилиб Эдода қолдиришлари лозим эди. Токугавалар ўрнатган бутун режим кенг тармоқли полиция аппаратига асосланган эди. Хукумат ўзининг ошкора ва махфий агентлари воситаси билан дехқонларни, шахар плебсларини, катта савдогарларнинг хонадонларини, самурайларни ва феодал князларни кузатиб турарди. Шундай қилиб, Японияда феодализм давридаёқ искович полициянинг мудҳиш аппарати вужудга келтирилган эди ва бу аппарат ахолининг хуқуқсиз меҳнаткашлар оммаси бошига оғир кулфатлар солар эди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling