Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
Ажнабийларга муносабат. XVIасрда Япония Корея, Хитой, Хинди-Хитой, Филиппин билан кенг турда савдо муносабатлари ўрнатган эди. Европаликлардан португаллар, испанлар, кейин-чалик эса, XVIасрнинг охирларидан бошлаб голландлар Япония билан савдо қилар эдилар. Аввалига европаликларга Японияда миссионерлик фаолияти билан шуғулланиш учун анча кенг имконият бериб қўйилди. Европаликлар Хидэёси армиясини Япония-Корея уруши даврида ўқ отувчи қуроллар билан таъминлаб турдилар. Аммо Хидэёсининг ўзиёқ испан ва португал миссионерларининг фаолиятини чеклай бошлади. Иеясу Токугава даврида ажнабийларга нисбатан яна бир қанча чеклашлар ўрнатилди. Токугава испанлар билан португалларнинг таъсирини заифлаштириш мақсадида голландларга кўпроқ хомийлик қила бошлади. Иемицу Токугава европаликларни мамлакатга қўймаслик мақсадида қатъийроқ сиёсат ўтказди. XVII асрнинг 30- йилларида бир қанча фармойишлари билан японларнинг ўз мамлакатини тарк этишни қатъиян таъқиқлади, испанлар билан португалларга эса Япония оролларини мутлақо ташлаб чиқиб кетишни таклиф қилди. Бундан голландларгина истисно бўлиб, уларга Нагасаки портига кириш учун рухсат этилди. Хитой савдогарлари хам ана шундай имтиёз олдилар.
Япония хукумати томонидан ажнабийларга бундай муносабатда бўлишнинг сабабларидан бири қисман пул-иқтисодий мулохазалар: мамлакатдан олтин ташиб олиб чиқиб кетилиши хавфи, чет эллик савдогарларнинг маҳаллий савдогарлар билан рақобати ва шу сингарилардан иборат эди. Аммо Токугавани ажнабийлардан халос бўлишга даъват этган ҳал қилувчи омил — ички сиёсий характерга эга бўлган мулохазалар эди. Хукумат христиан миссионерларининг «бузғунчилик» таъсиридан қўрқар эди, чунки айрим районларда япон дехқонлари ва бошқа меҳнаткашлар, баъзи христианлик тенгчилик ғояларидан хамда Японияга европаликлар келтирган ўқ сочувчи қуроллардан фойдаланиб, япон феодалларига қарши чиқдилар. Юқорида эслатиб ўтилган 1637 йилда Кюсю оролида бўлган ва 30 мингга яқин киши қатнашган дехқонлар қўзғолони худди ана шундай диний шиорлар остида хамда испанлар билан португалларнинг бевосита мадади билан рўй берган эди. Голландлар аксинча бу даврда Япония хукуматига ёрдам бердилар: Голландия кемалари қўзғолон кўтарилган сохил бўйи худудларини тўплардан ўкқа тутди. Хукумат Кюсю оролида қўзғолонни бостириб, диний жихатдан хам ахоли устидан назоратни кучайтирди. Будда рухонийлари будда ибодатхоналарига келувчилар устидан назорат қилиш юзасидан кенг кўламда полициячиларнинг ваколатларини олдилар. Хар бир киши махаллий будда жамоасига мажбурий тартибда аъзо булиши керак эди. Бошқа динга ўтиш жиноят ҳисобланиб, бунинг учун ўлим жазоси берилар эди. Япония хукумати «ғарб кишилари» хақида бирор гап ёзилган Европадан ва қисман Хитойдан келтирилган китобларнинг хаммасини куйдириб ташлаш ҳақида буйруқ чиқарди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling