Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet357/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   351   352   353   354   355   356   357   358   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

2 – масала:
Турклар замонидан буйсундирилган Болкон халклари зулмига индамасдан буйсунавермадилар. XV аср- XVI асрнинг бошларида Болкон ярим оролидаги мамлакатларнинг турклар томонидан забт этилган даврдан бошлаб кейинги асрлар мобайнида Болкон ярим оролидаги мазлум миллатларнинг кураши уларнинг бутун тарихи давомида тухтамасдан давом этиб келди. Жуда катта армия, купдан-куп чиновниклар, турк феодал-оккупантларининг бутун бир синфидан иборат гоят катта мажбур килиш воситасига таянувчи туркларнинг зулмини агдариб ташлаш имкониятига эга булмаган тобе ахоли партизанлар урушини олиб бордики, бу уруш аслида XV – XVII асрлар даврида хам, шундан кейинги даврда хам мустакил давом этди.
Партизанлар тоглик жойлар шароитидан фойдаланиб ва дехкон жамоалари мададига таяниб ярим оролда турк хукмронлигининг асосларига путур етказдилар, забтчи турклар обрусини туширдилар, хамда турк маъмурияти ва турк махаллий феодалларининг энг ёзув вакилларига карши халк касосчилари булиб чикдилар. Партизанлар турли номларга эга эдилар; богарлар ва сербларда - гайдуклар, Грецияда - клефтлар, Далмацияда-ускоклар ва хоказо деб аталардилар. Партизанларнинг кахрамонона кураши Болкондаги барча халкларнинг турклар хукмронлиги давридаги халк кушикларида яккол акс эттирилди. Аммо партизанлик хар холда Туркия хукмронлигига карши курашнинг етарли методи эмас эди, у таркок, ва пароканда эди. Туркия маъмурлари партизанларнинг чикишларига карши курашнинг узларига хос террористик методларини кидириб топдилар. Хар холда партизанлар Болкон ярим оролидаги турклар хокимиятини уз кучлари билан тугата олмадилар.
Турклар зулмига карши музлум халклар томонидан олиб борилган курашнинг яна бир формаси – айрим жойларда, купинча энг йирик шахар пунктларида тез-тез фитналар ва кузголон кутаришга булган уринишлардан иборат булди. Одатда бу фитналар ва кузголонлар четдан буладиган мададга, яэни Европадаги бирор давлатнинг мададига умид боглар эди. Австрия кушинларининг мададидан умидвор булган 1598 йилда Иккинчи болкон салтанатининг пойтахти Тирновода митрополити Дионисий кузголон кушни Трансилвания ва Валахия феодаллари томонидан мадад олишни мулжаллаб кутарилган эди. Аммо 1594 йилги Баната кузголони хам, 1598 йилги Тирново кузголони хам етарли тайёрланмаган булиб, муваффакиятсиз тугади.
XVII асрнинг бошларида айрим турк кушинларига талофат етказган серблар ва черногорияликлар (1603 йилдан Крис шахри районидаги серблар кузголони, 1604 йилги черногорияликлар харакати) баъзи муваффакиятларни кулга киритди.
Туркларга карши кураш жараёнида славян мамлакатларининг ватанпарварлари бир диндаги ва кариндош булган халк-руслар мададига тобора купрок умид боглай бошладилар. XVI ва XVII асрларда рус давлати кудратининг усиши бу умидни айникса рагбатлантрирарди. Болгарларда ва Болкондаги бошка халкларда руслар эртами-кечми жафо чекаётган Болкон халкларига мадад курсатадилар ва уларни турк зулмидан озод киладилар, деган катъий ишонч ошиб борди. Болкондаги мазлум халклар орасида «дядо Иван» (яъни Иван бобо) хакида афсона вужудга келди. Бу образда улар узларини туркларнинг огир зулмидан озод киладиган улуг рус халки ва кучли Рус давлатини мужассамлаштирган эдилар.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   351   352   353   354   355   356   357   358   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling