Таълим вазирлиги қaрши мухaндислик иқтисодиёт институти
Ижтимоий ресурсларнинг хусусиятлари
Download 0.82 Mb. Pdf ko'rish
|
Kitob 7516 uzsmart.uz
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иккинчидан
- Тўртинчидан
11.2.
Ижтимоий ресурсларнинг хусусиятлари Ижтимоий ресурслар барча ресурсларнинг ядроси ҳисоб-ланади, ундан фойдаланмай туриб бошқа ресурслардан унумли фойдаланиб бўлмайди. Ижтимоий ресурслар бир қатор ўзига хос томонларга эга. Бу табиий ресурслар билан таққосланганда яққол кўринади. Биринчидан, табиий ресурслар емирилади, ижтимоий ресурслар эса сезиларли даражада ўзгармайди. Иккинчидан, бу ресурслар ишлатилган сари камайиш эмас, балки кўпайиш хусусиятга эга. Учинчидан, табиий ресурсларни узоқ сақлаш имконияти бўлса, ижтимоий ресурслар узоқ вақт фойдаланилмагандан сўнг қадрсизланади. Тўртинчидан, ижтимоий ресурсларнинг «етарлилик- етар-сизлик» мезонни анча мураккаб ҳисобланади ва хозирча етарлича ишлаб чиқилмаган. Бешинчидан, улар нафақат хилма-хиллик, балки ўзаро ўринбосарлик ҳусусиятига ҳам эга. Ижтимоий ресурсларнинг ўзига хос ҳусусиятларидан бири - бу улардан тўғри фойдаланиш ва оптималлаштириш имконини беради. Бугунги кунда бошқаришнинг барча табақаларида ижти-моий ресурслардан фойдаланиш даражаси жуда паст. Айниқса, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари томонидан мотивацион ресурслардан фойдаланиш жуда суст амалга оширилмоқда. Тадқиқотларга кўра, маҳаллий аҳолининг ўз атрофида содир бўлаётган воқеалардан хабардорлик даражаси жуда паст. Бошқа ресурслар аҳволи бундан яхши эмас. Юкоридагилардан кўриниб турибдики, ижтимоий ресурс-лардан фойдаланишни оптималлаштириш энг долзарб муаммо-лардан бири бўлиб қолмоқда. Бу муаммоларни хал этишда қуйидаги принципларга асосланиш мақсадга мувофиқ: а) комплекслилик принципи; б) мақсадни амалга ошириш принципи; в) манфаатларни мослаштириш принципи; 65 г) кўп даражали таҳлил принципи; д) меъёрлилик принципи; Кўп даражали таҳлил принципи корхона кўламини аниқлаш орқали унга қайси ижтимоий ресурсдан фойдаланиш кўпроқ наф келтиришини аниқлайди. Мақсадни амалга ошириш принципи, мақсадни аниқ белги-лаш, муқобил вариантларни белгилаш ва ижтимоий ресурслардан оптимал фойдаланишни ўз ичига олади. Комплекслилик принципи - барча ижтимоий ресурслардан кўп томонлама фойдаланишни таъминлайди. Манфаатларни мослаштириш принципининг асосий шарти бир бирини рад этувчи тенденцияларни нейтраллаштириш. Меъёрлилик принципининг асосий мақсади ижтимоий ресурслардан фойдаланишни бошқа мақсад, вазифалар ва қадриятлар билан уйғунликда амалга оширишни таъминлаш. Ижтимоий ресурсларнинг ҳар бирини қўллаш учун аниқ ижтимоий технология ишлаб чиқиш керак. Масалан, мотивацион ресурслардан фойдаланиш 3 босқичда амалга оширилади: қадрият-лар, қоидалар ва мотивлар. Одамлар соғлиги, моддий фаровонлик, оила ва оилавий муносабатлар, эртанги кунга ишонч кабилар маҳаллий жамият-нинг асосий қадриятлари ҳисобланади. Маҳаллий халқ бу қадрият-ларга эришиш учун актив фаолият юритишлари мумкин. Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling