Таълим вазирлиги қaрши мухaндислик иқтисодиёт институти
ахборотни тайёрлашнинг таҳлилий-синтетик сектори
Download 0.82 Mb. Pdf ko'rish
|
Kitob 7516 uzsmart.uz
ахборотни тайёрлашнинг таҳлилий-синтетик сектори - ахборот
таҳлили ва хужжатли ахборотлар синтези: хужжатларни ўрганиш, улардан энг муҳимларини ажратиш, ташқи муҳитга тарқатиш у ёки бу шаклда умумлаштирилган натижаларни тайёрлаш. • ахборот ресурслари сектори - ахборот ресурсларини йиғиш, тизимга келтириш ва туркумлаш; раҳбар ходимлар учун турли хил мавзулардаги ахборотларни тайёрлаш. Кўрсатилган вазифалар белгиланган тузилмаларни ажратиш орқали деталлаштирилиши мумкин. Баён этилган модел юқори технологиялар бозорида фаолият кўрсатадиган кенг хизмат кўрсатиш доирасига эга бўлган йирик корхоналарга мўлжалланган. Шундай қилиб, фирма инновация бошқарувининг назарий модели ўзига қуйидаги компонентларни ўз ичига олади: • рационалистик • инновацион • стратегик • ташкилотчилик маданияти • гуманитар • аналитик информациялашган • антикризис • ходимларни бошқариш Сифатни бошқаришга замонавий ёндашишнинг моҳияти «истеъмолчилар талабини қондириш» сўзи орқали ифодаланиши мумкин. Бу лозунг одатий бўлмаган таркибга эга: бунга кўра мижоз бу нафақат охирги истеъмолчи балки ишлаб чиқариш жараёнининг ҳар бир иштирокчиси ҳисобланади. Бошқа сўз билан айтганда, ҳар бир ишчининг асосий вазифаси бўлиб, технологик жараённинг кейинги иштирокчиси талабларига тўғри келадиган меҳнат сифатига эришиш ҳисобланади. Сифатни бошқаришнинг бундай фалсафасига риоя қилиш охирги истеъмолчининг талабини тўла қондириш имконини беради. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда шуни айтишимиз мумкинки, маҳсулотнинг рақобатбардошлигини таъминлаш тизимли ёндашув усулининг асоси бўлиб ҳисобланади. Маркетинг тадқиқотлари асосида тизимли ёндашишни қўлландан олдин товар ва хизматларнинг чиқиш параметрлари тузилади, яъни нима ишлаб чиқариш, қандай сифатда, қандай харажатлар билан, кимга ва қандай нархларда сотиш кабилар. Меёрлар бўйича товар чиқиши рақобатбардош бўлиши лозим. Кейин эса кириш параметрлари яъни жараён учун қандай ресурс ва ахборотлар кераклиги аниқланади. Ресурс ва ахборотларга талаб ташкилий - техник ва ишлаб чиқаришнинг ижтимоий даражаси: техник даражаси, технология, ишлаб чиқаришни 100 ташкиллаштириш, персонални бошқариш ва ташқи муҳит параметрларини ўрганишдан кейин башоратланади. Бундай ҳолатда товарнинг рақобатбардошлигини таъминлаш учун: • маркетинг тадқиқотларининг натижалари товар етказиб бериш вақтига энг сўнги янгиликларни таъминлаб бериши керак; • «кириш» тизимининг аъло сифатда бўлиши; • ташкилий-техник ва ижтимоий тизимлар сифатли «чиқиш»да сифатли «кириш» тизимларини ишлаб чиқиш имконига эга бўлиши керак. «Чиқиш» тизимининг юқори сифатини таъминлаш учун биринчи навбатда «кириш» тизимини юқори сифатини таъминлаш керак. Кейин эса ташқи муҳит ва жараёнларнинг юқори сифатини таъминлаш керак. Агар «кириш» сифати корхонада қониқарли бўлса (корхона технологияси, кадрлари, жиҳозлари), у холда «чиқиш» сифати ҳам қониқарли бўлади. Агар «кириш» сифати аъло бўлиб, жараён сифати қониқарли бўлса, у холда «чиқиш» сифати ҳам қониқарли бўлади, яъни «чиқиш» сифатининг баҳоси ундан олдинги элементларнинг энг паст баҳосига тенг бўлади. Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling