Таълим вазирлиги қaрши мухaндислик иқтисодиёт институти


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/68
Sana01.03.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1238721
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   68
Bog'liq
Kitob 7516 uzsmart.uz

Сифат менежменти маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ҳар бир босқичида 
сифат ҳақида қайғуришни англатади. Шу нуқтаи назардан сифатни бошқариш 
жараёни қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: 
• 
ишлаб чиқаришгача - конструкциялаш, самарали технологияни, 
стандартларни ишлаб чиқиш ва хокоза; 
• 
ишлаб чиқариш жараёнида - бу ерда яроқсиз маҳсулотни ишлаб 
чиқаришга йўл қўймаслик; 
• 
ишлаб чиқаришдан кейинги босқич - сақлаш, сотиш, ташиш, хизмат 
кўрсатиш ва бошқа жиҳатлар устидан қаттиқ назоратни ўрнатиш. 
Сифатни назорат қилиш ҳам уч босқичдан иборат: 
• 
келаётган хом ашё, материаллар, ярим фабрикатлар ва бутловчи 
қисмларни текширишдан иборат бўлган. 
 
Кириш назорати: 
• 
ишлаб чиқариш жараёнида маҳсулотлар параметрларни текширишдан 
иборат 
эҳтиёж ёки жорий назорат: 
• 
тайёр маҳсулотни текширишга қаратилган қабул қилиш назоратларига 
бўлинади. 
Сифатни назорат қилиш - маҳсулот сифати кўрсаткич-ларининг 
белгиланган талабларга мувофиқлигини текширишдир. 
Янги бошқарув фалсафасига ва «жимжит бошқарув революция»га 
асосланган бундай назарий модел замонавий фирмаларни режалаштиришнинг 
асосига бўлиши мумкин. Бозорда яна бир компонент орқали харакат қилиш 
мумкин - бу ишлаб чиқаришнинг ижтимоий резервларини техник-иқтисодий 
аспектлар билан органик алоқага жалб қилиш фирма, концептуал-стратегик 
бошқарувининг асосий талаби бўлиб қолди. Бунинг натижасида бозорда фирма 
ишловчанлик қобилиятини, ўзининг рақобатбардошлигини аниқлаши мумкин.
Қисқа хулосалар 
ХХI асрда фирмани бошқаришда янги фалсафасининг моҳияти. Фирмани 
концептуал - стратегик бошқаришнинг моҳияти ва мазмуни. Ишлаб чиқариш 
фирмасининг мақсади, тамойиллари ва миссиясини амалга ошириш. Фирмани 
ривожлантиришнинг замонавий стратегиясини ишлаб чиқиш тамойиллари ва 
инновацион бошқариш моделининг назарий аҳамияти. Замонавий фирмани 
бошқариш тизимида ташкилий ва инсон ресурсларининг ўрни. 

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling