Таълим вазирлиги қaрши мухaндислик иқтисодиёт институти


Кризисдан чиқишнинг асосий механизми


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/68
Sana01.03.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1238721
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   68
Bog'liq
Kitob 7516 uzsmart.uz

16.4.Кризисдан чиқишнинг асосий механизми 
Кризис вазият юзага чиққанда микродаражадаги бошқарувда ташкилот 
учун қуйидагилар мақсадга мувофиқ ҳисобланади: 
 
истиқболли режалаштиришни ташкиллаштириш; 
 
доимий равишда ички ва ташқи муҳитни назорат қилиб бориш, 
кризисдан олиб чиқарадиган қатъий чораларни ишлаб чиқиш; 
 
резервларни ташкил этиш - молиявий, моддий; 


97 
 
ишлаб чиқаришга сарф харажатларни камайтириш;
 
диверсификация;
Кризисдан чиқишнинг асосий механизми бўлиб, инновациялашган 
сиёсатни олиб бориш ҳисобланади. 
Замонавий менежерлар фикрича (иқтисодиёт ва бошқарув соҳасидаги) 
фақатгина актив инновацион сиёсат товарларга, маҳсулотларга янги 
технологияларни инвестициялар орқали жалб қилиш кризис холатдан чиқиш 
муаммосини ижобий хал қилишга имкон беради. 
Шуни айтиш лозимки корхонанинг ҳар томонлама ривожланиши ва яхши 
фаолият кўрсатишида менежерларнинг қобилиятлари катта роль ўйнайди. 
Мисол учун, иқтисодиётнинг умумий ахволи, бозор коньюктураси, бозор 
жараёнлардаги ўзаро алоқа масалалари ва бошқалар. 
Информацион фаолият тахлили шуни кўрсатадики бозор иқтисодиёти 
шароитида хўжалик юритишнинг махсуслигидан келиб чиққан холда, 
ижтимоий-иқтисодий информация, асосан бозор томонидан туғилади. Бозор 
иштирокчилари ўртасида ахборот алмашуви юз беради: ишлаб чиқарувчи ва 
истеъмолчи ўртасида, банклар ўртасида, информацион марказлар ўртасида. 
Бозор ахборот воситалари орқали ишлаб чиқаришни тартибга солади ва 
корхона раҳбарларининг кейинги фаолиятларини аниқлаб беради. Информация 
юқори талабга эга бўлган товарга айланиши юз беради, мулкчилик шаклидан 
қатъий назар хўжалик юритувчи субъектларга иқтисодий ўсиш факторларидан 
бирига ва камдан кам ресурсга айланади. 
Мутахассислар бу фактни бизнинг цивилизациямизга янги ривожланиш
базаси сифатида кириб келиши билан боғлайдилар. Бундай информация фақат 
восита эмас балки кучли мустақил факторга айланади. Шунга боғлиқ равишда 
ташкилотга информацион фаолиятга аҳамият кучайтирилди, автоматлаш-
тирилган информацион системалар ва информацион базалар яратиш 
кучайтирилди. 
Шуни айтиш керакки, корхона ривожланишини информацион таъминоти 
ишлаб чиқиш жараёнида ички ва ташқи информациянинг тахлилсиз
системалаштиришсиз амалга ошириб бўмайди: 
1. ташқи информация: 
а) корхона фаолияти доирасидаги илмий-техникавий ютуқ-лари хақида 
маълумотлар; 
б) сиёсатдаги ўзгаришлар, қонунлар, ва бошқа ўзгаришлар тўғрисидаги 
маълумотлар;
в) бозор коньюктураси ҳолати хақида информация.
2. ички информация 
• 
корхона жорий фаолияти ҳолати бўйича иқтисодий- статистик 
кўрсаткичлар; 
• 
корхона ишлаб чиқариш потенциали кўрсаткичлари; 
• 
янги махсулот яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари ҳолат 
маълумотлари. 
• 
корхона 
ривожланишидаги 
башоратчилар 
маълумотлари 

истеъмолчилар кутилиши, бозор коньюктураси ва бошқалар. 


98 
• 
лицензия, фаолият, интеллектуал ва ҳамда саноат мулк химояси ҳолати 
тўғрисидаги маълумотлар; 
• 
меҳнат ресурслари ва кадрлар таъминоти тўғрисида маълумотлар; 
• 
корхона ишлаб чиқариш потенциали бўйича иқтисодий-статистик 
маълумотлар; 
Махсус йўналтирилган тадқиқотлардан олинган натижаларга кўра 
хўжалик субъектларига корхонанинг ижобий ривожланишини таъминлаб 
берувчи махсус бўлинма ташкил этиш тавсия этилади. Бу бўлинма мустақил 
бўлим сифатида ёки маркетинг реклама хизматлари бўйича бўлимнинг бир 
қисми сифатида ташкил этилиши мумкин. 
Корхонанинг умумий тахлили, масаласи ва функциясини тахлил қилишда 
уларнинг фаолиятини асосий йўналишларини аниқлаш имконини беради.

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling