Таълим вазирлиги қaрши мухaндислик иқтисодиёт институти
Концептуал – стратегик бошқарув аҳамияти
Download 0.82 Mb. Pdf ko'rish
|
Kitob 7516 uzsmart.uz
16.1.Концептуал – стратегик бошқарув аҳамияти Иқтисодиётнинг асосий тармоғидан бири корхона (фирма) ҳисобланади. Кейинги иккинчи ва учинчи ўн йилликлар ичида фирма ичидаги қайта қуриш, иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда барча хўжалик механизмини қайта ташкиллаш-тиришга сабаб бўлди. Жумладан Жанубий Америка, Япония, Fарбий Европа. Бошқарув постулатларни мамлакатларда қайта кўриб чиқиш 70 йиллар оҳирида турли хил қарама-қаршиликларни енгиб ўтиш йўлини қидириш шароитида бошланди. Уларга: экстенсив ўсиш имкониятларини тугаланганлиги, энергетик кризис, меҳнат унумдорлигини ўсиш суръати тушишини киритишимиз мумкин. Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида бизнинг мамлакатимизда шу нарса аён бўладики буйруқбозлик бошқарув тизими шароитида «ишловчи» барча бошқарув постулатлари ва амалий тажрибалар нафақат яхши ишламаяпти балки умуман бозор шароитига тўғри келмайди. Шунинг учун, ҳозирги пайтда янги бошқарув фалсафасига асосланган холда, ғарб фирмаларининг тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ички бошқарувни қайта қуриш корхонани банкротликдан асраш асосий вазифа бўлиб қолди. Бугунги кунда ғарб тажрибасини ўрганган ҳолда шуни айтиш керакки, замонавий лидер фирмалари рақобатчиларининг тажрибаларини ўзларига олдилар, лекин уларнинг фаолиятларини чуқур мантиқий таҳлил қилмадилар. Бугунги кунда менежментнинг асосий машҳур тушунча-ларидан бири «ноаниқлик» тушунчаси «билмаслик» эмас, балки харакат шароитларининг доимий ўзгаришидир. Шу нарса аниқ бўлмоқдаки, фақат маъмурий воситалар билан паст самарадор-ликка эришилмоқда - янги, бошқача бир инновацион бошқарув талаб этилмоқда. Шуни такидлаш керакки, фирмани инновацион бошқарув концептуал - стратегик бўлиши мумкин эмас. Янги бошқарув фалсафасини ривожланиши билан қуйидаги хатоликлар юзага чиқмоқда: Масалан: қийин бошқарув муаммолари хал қилишда оддий усуллар орқали амалга оширилмоқда (мисол, корхона бошқа-рувини алмаштириш ва кадрларини қайта жойлаштириш) шунинг учун замонавий менежмент 93 муаммони концептуал стратегик фикрлаш орқали хал этишни талаб қилади, жумладан: системали ёндашув принциплардан кенг амалий фойдаланиш; бошқарув самарадорлигининг асосий критерияларини хамда тушунчаларини кўриб чиқиш; ташкилий тузулмани шакллантиришнинг янги тамойил-ларини қулаш. 70 йилларда ривожланган Европа мамлакатларида одатий ташкилий тузулмадаги камчиликлар аниқ намоён бўла бошлаган эди ва бу холатни илмий-техникавий соҳадаги фаолиятларда ваколатларни ва масъулиятларни тақсимлаш муаммоларини юзага чиққанлиги билан боғлаш мумкин. Бу ва бошқа холатлар ташкилотчилик структурасини энг самаралисини қидиришга олиб келди. 80 йилларга келиб янги «жимжит» бошқарув революция» номини олган янги парадигма юзага чиқди. Ушбу янги бошқарув парадигмасига асосан ғарб менеж-ментида экстирмал қарорлар қабул қилиш асосида бошқарув системасини қўллайдилар. Менежерлар стратегик бошқарувга кўп мурожат қилишади чунки янги ёндашувни талаб қиладиган замонавий иқтисодий ҳаётни реаллиги асосида ташқи муҳитдаги бирданига юз берадиган ўзгаришларни кўриш имконият беради. Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling