Таълим вазирлиги автоматиканинг техник воситалари


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet61/68
Sana31.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1819521
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   68
Bog'liq
датчиклар111

 
8.6. Гидравлик ростлагичлар 
 
Гидравлик ростлагичларда сувдан олинадиган энергия хисобига сувни 
тарќатиш жараёнини автоматик ростлаш ва оќимни меъёрлашни амалга 
ошириш мумкин. 
Суѓориш тизимларида сув тарќатишни автоматлаштиришда ќўлланувчи 
затвор автоматларнинг бир неча тури мавжуд, сарфни затвор автоматик, 
Нейрник» типидаги затвор автоматлар, ќилинарли, тўѓри харакатланувчи 
автоматик затворлар ва бошќалар. 
«Нейрпик» типидаги автоматик затворларга бир хил холатга ўрнатилган 
гидравлик затвор-ростлагичлар бўлиб, бу ћолда затворни холати ростланувчи 
сатћга мос келувчи нуќта атрофида бўлади.
Бу затворлар ёрдамида 3 хил усулда сатћни ростлаш мумкин. Юќорида
бъеф бўйича ростлашни амалга оширувчи автомат-затвор пастки беъф бўйича
ростлашни амалга оширувчи ћамда аралаш ростлашни амалга оширувчи затвор
автоматларни схемаси 8.4 - расмда берилган. 
Юќорида бъеф бўйича ростлашда битта датчик ўрнатилган бўлиб, 
ўрнатилган сатћда затвор бир тарафдан ќарама-ќарши лекин бир бирига танг 
моментлар таъмирида, яъни затворни оѓирлигидан ћосил бўлувчи момент ва 
ќарши юк моменти хисобига иккинчи тарафдан сатћ датчикига кўрсатилувчи 
гидростатик босим таъсирида ўз ћолатида яъни баланс ћолатида бўлади. 
Агар затвор олдидаги сатћ кўтарилса ёки пасайса тенглик йўќолади ва 
затвор берилган сатх ўз ћолига ќайтиши учун зарур бўлган катталикка очилади. 
Ростлаш жараёнида турли тебранишларни йўќотиш маќсадида затворлар 
таркибига мойли амортизаторлар киритилади.
Пастки бъеф бўйича сатћни стабеллаш затвори хам шу тартибда 
харакатланади, лекин сатћ датчиги пастки бъеф тарафидан ўрнатилади. 


8.4-расм. Сув сарфини автоматик 
тўсќичи схемаси: а) битта тусќичли; б) 
ќушалоќ тусќичли; 1- сув чиќарувчи
ќисим; 2- сув тагидаги деворлар; 3- 
ќўшалоќ эгилган казироклар; 4- 
кўтарувчи механизим; 5- сурилувчи 
тўсќич;
8.5-расм. 
Сувни 
сатћини 
меъёрловчи «Нейрпик» типидаги 
гидравлик тўсќичларнинг схемаси: 
а) юќори бьеф бўйича; б) пастки 
бьеф бўйича; в) аралаш ростловчи; 
1-ќалќович; 2- тўсќич; 3- айланиш 
ўќи; 4- ќарши юк;
Аралаш ростловчи автомат затвор нормал иш жараёнида пастки сатћ 
бўйича ростлашни амалга оширади, агар сув сатћи юќори бъеф бўйича 
кўтарилиб кетса, ёки сув етишмаслиги натижасида келса сув кўриб ќолиши 
кузатилса автоматик равишда юќори бъеф бўйича ростлаш амалга оширилади. 
Бундай затворлар маћсус камерага жойлаштирилган иккита сатћ датчигига 
(мембранали пукак) эга: уларнинг бири юќори, иккинчиси пастки бъеф билан 
боѓланган. Юќори бъеф датчиги белгиланган сатћ юќорига кўтарилганда 
затворни очади, шунингдек сатћ минимал ќийматга эришганда уни ёпади. Бир 
ваќтни ўзида пастки бъеф камерасидаги датчик унинг белгиланган сатћини 
ушлаб туради. 
ГТИларни автоматлаштиришда сувни сатћини текис затворлар ёрдамида 
пастки бъеф бўйича стабиловчи регуляторнинг таркибий схемасини кўриб 
чиќамиз (8.6.-расм). Сувни берилган сатћи 1-топшириќ бергач (задатчик) 
ёрдамида белгилади ва 2-элементда амалда мавжуд сатћ билан солиштирилади. 
Агар белгиланган сатћдан четга чиќиш мавжуд бўлса 2-солиштириш 
элементи 3-кучайтириш блоки (ноль-орган) ёрдамида 5-ишга туширгич орќали 
6-электр юритилгани харакатга келтиради. Буни натижасида сатћ ўзгариши 
ќиймати ишорасига кўра 7-затвор тенгсизлик йўќотилгунча ва белгиланган сатћ 
ўрнатилгунча очилади ёки ёпилади. 


8.6. – расм. Сувни сатхи пастки бьеф бўйича стабилловчи регуляторнинг 
тартибий схемаси. 
Схемадан кўринадики, ёпиќ занжирли ростлаш тизими таркибига 
каналнинг ўлчаш ва ростлаш элементлари 8-сатћ датчиги ва 7-затвор орасидаги 
масофага эга бўлган ќисми киради. Бу масофа бир неча ун ёки юзлаб метр 
масофани ўз ичига олиши мумкин. Шунинг учун бу ћолда 8-датчик оралиги 
билан ўлчанган масофа билан 7-затвор оралиѓидаги бошланѓич масофа 
оралиѓида кечикиш ваќти пайдо бўлади. Шунинг учун ростлаш схемасига 
пропорционал-импульсли ростловчи орган – 4 киритилиши маќсадга 
мувофиќдир. Бу ростлагич ростлаш ваќтида кечикиш ваќтини йўќотишга 
хизмат ќилади. Бундай оралиќда ростлаш жараёни тўхтатилади ва затворнинг 
электр юритмаси ўчирилади. Бундай ростлагич пропорционал - интеграл 
ростлагич деб юритилади, чунки бу холда берилган импульслар ваќти 
келишмаслик ваќтига пропорционал равишда ўзгаради. 
Шундай 
ќилиб, бундай сув тарќатишни автоматик бошќарув 
тизимларида бошќарув объекти соф кечикиш ваќтига эга бўлгани учун 
импульсли АРСларини ќўллаш маќсадга мувофиќдир. 
8.7-расм. Каналдаги суѓориш тизими ростланувчи параметрининг ўзгариш 
тавсифномаси. 


Суѓориш канали бошќарув объекти сифатида соф кечикишдан ташќари 
инерцион кечикишга эга. Шунинг учун у кечикиш ваќтига эга бўлган даврий 
инерцион бўѓин кўринишида берилиши мумкин (Т - ваќт доимиси). Бу ћолда 
ваќти тавсифномалари канални сатћини ростлаш тизими учун 8.7 - расмда 
келтирилган кўринишда берилиши мумкин. Агар n-кириш катталиги нолдан 
биргача сакрашсимон равишда ўзгарса 2-чиќиш сигнали ћам тоза кечикиш 
ваќти билан сакрашсимон тарзда ўзгаради ( t - ваќти билан) (8.7-расм, а, б). 
Умумий ростлаш ваќти t у кириш сигналининг ўрнатилган ваќтигача бўлаган
катталикни ўз ичига олади (в) t+(3….5) Т, бу ерда иккинчи ќўшилувчи 
инерцион кечикиш ваќти хисобланади.



Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling