Таълим вазирлиги автоматиканинг техник воситалари


-боб. Автоматиканинг техник воситалари ва функционал


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/68
Sana31.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1819521
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68
Bog'liq
датчиклар111

1-боб. Автоматиканинг техник воситалари ва функционал 
элементлари хаќида умумий тушунчалар 
 
1.1. Автоматик назорат ќилинадиган катталиклар хаќида тушунча 
 
Хозирги даврда Халќ хўжалиги соћаларини автоматлаштириш 
жараёнларида 3000 дан ортиќ физик катталиклар ва технологик кўрсаткичларни 
назорат ќилиш керак бўлади. Ќишлоќ хўжалигини автоматлаштиришда барча 
назорат ќилинадиган катталиклар ва кўрсаткичлар асосан беш гурухга 
бўлинади: теплоэнергетик кўрсаткичлар; электроэнергетик кўрсаткичлар; 
механик кўрсаткичлар; кимёвий таркиби ва физикавий тузилиши. 
Теплоэнергетик кўрсаткичларга: харорат, босим, сатх ва сарф каби 
катталиклар киради.
Электроэнергетик кўрсаткичларга: ўзгармас ва ўзгарувчан ток ва 
кучланиш, актив реактив ва тўла ќувват, ќувват коэффициенти, частота, 
изоляция ќаршилиги. 
Механик кўрсаткичлар: бурчак тезланиш, деформация, куч, айланиш 
моментлари, деталлар сони, материаллар ќаттиќлиги, тебраниш, масса. 
Кимёвий кўрсаткичлар: концентрация, кимёвий тузилиши ва таркиби. 
Физикавий катталиклар: намлик, электр ўтказувчанлик, зичлик, 
юмшоќлик, ёритилганлик ва кабилар. 
Назорат 
ќилинадиган 
катталиклар 
билан 
ўзгартиргичлар 
ва 
сигналларнинг структуравий боѓланиш схемаси 1.1- расмда келтирилган. 
Бажариладиган вазифаларига ќараб автоматлаштиришни ќуйидагиларга 
ажратиш мумкин: автоматик назорат, автоматик химоя, автоматик 
бошќариш, автоматик ростлаш. 
Автоматик назорат ўз навбатида автоматик сигнализация, автоматик 
ўлчаш, автоматик саралаш ва автоматик ахборотни йиѓишга ажратилади. 
Автоматик 
сигнализация 
хизматчиларни, 
технологик 
жараён 
кўрсаткичлари чегаравий кўрсаткичларга яќинлашганлик ћаќида ахборот 
беради. Автоматик ўлчаш технологик жараённи асосий кўрсаткичларини 
махсус асбобларга узатиб беришга хизмат ќилади. Автоматик саралаш 
махсулотни оѓирлик ўлчамлари, ранги ва бошќа физико-механикавий 
хусусиятларига ќараб ажратишга хизмат ќилади. Автоматик ахборотни йиѓиш 
технологик жараён ўтиши, махсулотни сифати, сони ва бошќа кўрсаткичлари 
хаќида маълумот йиѓишда хизмат ќилади. 
Автоматик химоя нонормал ва халокат холатларида ќўлланилади. Бу 
ћолда ћимоя воситалари жараённи тўхтатиб ёки автоматик равишда ушбу 
холатларни четлаштиришга хизмат ќилади. 


Теплоэнергетик 
курсаткичлар 
Табиий чиќиш 
сигнали 
Ўлчаш ўзгартиркичлар 
1.1- расм. Ўлчаш ўзгартиргичларининг структуравий
боѓланиш схемаси. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling