Таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Download 0.57 Mb.
bet22/45
Sana25.04.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1397446
TuriЛекция
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   45
Bog'liq
Таълим вазирлиги гулистон давлат университети

2-саволнинг баёни:
Маълум бир ген қайси гуруҳда бириккан ҳолда жойлашини аниқлаш учун генни шу гуруҳга кирувчи генларга нисбатан ирсийланишини билиш керак. Бириккан гуруҳ аниқлангандан кейин геннинг локусини аниқлаш керак. Буни кроссинговер ва цитологик тажрибалар натижаси асосида аниқлаш мумкин. Генларнинг бириккан гуруҳда локусни аниқлаб, уларнинг кетма-кетлигини кўрсатиш ва хромосоманинг генетик харитасини тузиш мумкин.
Генлар хромосомада маълум бир тартиб билан бир чизиқда жойлашган бўлади. Бир хромосомада жойлашган генларнинг ва уларнинг жойлашиш ўрнини (локуснинг) белгиланиши хромосомаларнинг генетик харитасини ташкил қилади. Генлар хромосомаларнинг маълум участкаларида (локусларда) бир-биридан маълум масофада жойлашган бўлади.
Дрозофила пашшасида, маккажўхорида, помидор ўсимлигида, сичқонда, арпа, ичак бактерияларида ва бошқаларда айрим хромосомаларнинг генетик харитаси тузилган. Ҳар бир хромосома айрим боғланишлар гуруҳларини ташкил қилади ва хромосомалар номерлар билан белгиланади. Масалан, дрозофила пашшасининг Х-хромосомасида жойлашган генлар биринчи гуруҳни метацентрик хромосомалардаги генлар, иккинчи ва учинчи гуруҳларни ҳамда энг кичик хромосомаларда жойлашган генлар эса тўртинчи боғланишлар гуруҳлари дейилади.
Генетик харитани тузиш учун мутант генларни ўрганиш лозим. Дрозофилада 500 мутант ген топилган бўлиб, у тўртта боғланишлар группасини ташкил қилади.
Маккажўхорида салкам 400 ген, 10 та гуруҳга боғланган, уй сичқонида 200 ген 15та гуруҳга бирикканлиги аниқланган. Умуман, боғланишлар гуруҳининг сони организмлар хромосомасининг умумий сонининг ярмига тенг бўлади. Товуқларда 39 жуфт хромосомаларнинг саккизтасида, одамда 23 жуфт хромосомаларнинг айрим генлар учун 10 та боғланишлар гуруҳи аниқланган. Бу организмларда ўрганилган генларнинг асосий қисми Х ва У хромосомаларга тўғри келади. Генетик харитани тузишда кроссинговернинг % миқдорини ҳисоблашдан фойдаланилади.
А Д А Б И Ё Т :

  1. М.Е.Лобашев, К.В. Ватти, М.М.Тихомирова "Генетика с основами селекции" М, Просвеҳение: 1979 91-98 б

  2. Г.В.Гуляев "Генетика М, "Колос" 1977 102-113 б.

  3. С.Г. Инге- Вечтомов Генетика с основами селекции М. Вўсшая школа. 1989 86-90 б

Мавзу: Популяциялар генетикаси



Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling