Таълим вазирлиги гулистон давлат университети
Download 0.57 Mb.
|
Таълим вазирлиги гулистон давлат университети
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биринчи асосий саволнинг баёни
Ажратилган соат – 2 соат.
Асосий саволлар. Популяция ва унинг генетик структураси. Популяциялар генетик динамикаси омиллари.. Биринчи асосий саволнинг баёни: Тур - келиб чиқиши бир бўлган, умумий морфологик белгиларга эга ва ўзаро чатиша оладиган, умумий ареалга эга бўлган индивидлар тўплами бўлиб, популяциялар системасини ташкил қилади. Агар тур- бу генотипларнинг ёпиқ системаси бўлса, популяция очиқ системасидир. Шунинг учун эволюцион жараёнда тур ҳосил бўлишининг умумийлаштирсак, бу жараён генетик очиқ системада генетик ёпиқ системага ўтиши ҳам мумкиндир. Ирсият дискретли тузилишга эга. Лекин организмларнинг ўзгарувчанлиги узлуксиз характерга эга, эволюцион жараён эса чегарасиз бўлади. Популяцияларни структурасини биринчи бўлиб 1903 й В.Иогансен ўргана бошлади. Кейинчалик олимлар популяцияларда генетик процессларни ўрганишга киришдилар. 20 асрнинг бошида бутун дунё эволюционистлари Мендел қонунларига қарши чиқишди. Уларнинг фикри бўйича, эволюцион жараёнда ҳар бир индивиднинг ўзгаришлари асосий ролни ўйнайди. Ундан ташқари, ирсият ва ўзгарувчанлик ҳақида аниқ билимга эга бўлмаган эдилар. С.С.Четвериков популяциялар генетик структура таълимотини асосчиси бўлади. У популяция ирсиятини генетик анализ қилиш методларини ишлаб чиқди ва ҳамма эволюцион процесслар популяцияда ўтишини кўрсатади 20 асрнинг 40-60 йиллари Н.П.Дубинин, С.Райт, Р.Фишер ва бошқа олимлар популяция генетикасини кенг ва чуқур ўрганишди ва унинг структурасини математик методлар ёрдамида ўрганишни таклиф этишди. Шу ишлар асосида популяция генетикаси шаклланиб, популяцион генетика пайдо бўлди. Популяциялар генетикаси ҳайвон, ўсимлик ва микроорганизмлар популяцияларида содир бўлган генетик ўзгаришлар динамикаси қонунларини ўрганади. Биринчи марта популяция структурасини ўрганишни генетик ва систематик методлар ёрдамида 1903 йилларда Иогансен бошлаб берди. У ўз ўзидан чангланувчи ўсимликлардан ловия (Phaseolus vulgaris) уруғининг катталикларини ўрганди. Маълумки, ловия уруғи катталиги кўп генлар таъсири остида юзага келади, унга ташқи муҳит омиллари кучли таъсир қилади. Иогансен ловиянинг бир навини олиб, уларни гуруҳларга ажратди: 150 мг – 750 мг. Ўртача 250-350 мг ва 550 – 650 мг ажратиб олди ва алоҳида экди. Олинган уруғлардан чиққан ўсимлик уруғлари тортиб кўрилади: енгил уруғдан чиққан ўсимлик ўртача оғирлиги 443,4 мг, оғир уруғдан олинган ўсимлик уруғлари ўртача оғирлиги 518,7 мг ни ташкил этди. Бу нав (популяция) генетик жиҳатдан турлича бўлган ўсимликлардан ташкил топган ва уларнинг ҳар биридан тоза қаторлар олиши мумкинлигини кўрсатади. Иогансен 6-7 авлод давомида енгил ва оғир уруғли фракцияларни ажратиб олиб, экиб боради ва уруғ массасини текшириб кўради ва уруғ оғирлиги ирсий бўлмаган ўзгарувчанлик белгиси эканлигини кўрсатди. Демак, ўз-ўзидан чангланувчи ўсимликлар популяциялари генотип жиҳатидан турлича бўлган тоза қаторлардан иборатдир чунки, популяциядаги бошқа қатор ўсимликлар билан чатиша олмайди. Бу популяциядаги ҳар бир ўсимлик уруғи янги нав чиқаришга асос бўлиши мумкинлиги билдиради. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling