Таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Download 0.57 Mb.
bet19/45
Sana25.04.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1397446
TuriЛекция
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   45
Bog'liq
Таълим вазирлиги гулистон давлат университети

Мавзу: Жинс генетикаси
Ажратилган вақт – 2 соат.
Асосий саволлар:

  1. Жинс биологияси ва жинсни аниқлаш хромосома назарияси.

  2. Жинсга бириккан белгиларнинг наслдан-наслга ўтиши.

Биринчи асосий саволнинг баёни:
Табиатда кўпайишнинг жинсиз ва жинсий шакллари маълум. Эволюция жараёнида жинсий кўпайиш юксак сифатли ўзгариш – ароморфоз бўлиб, ҳозирги кунда кўпчилик ҳайвон ва ўсимликлар жинсий йўл билан кўпаяди. Прокариот ва эукариотларда жинсий жараённинг бўлиниши энг камида 2 жинсли организмлар борлигини кўрсатади. Табиатда кўпинча урғочи ва эркак жинслар алоҳида учрайди, лекин айрим ўсимлик ва ҳайвонлар иккита жинс битта организмда кузатилади. Буни гермафродитизм деб номлашади (юнон худолар Гермес ва Афродита ва уларнинг уғли-Гермафродит). Гермофродитизм кўпроқ ўсимликларда учрайди, масалан юксак ўсимликларнинг 5000 дан ортиғи икки уйли. Ҳайвонларда гермафродитизм ҳодисаси кўпинча умуртқасиз ҳайвонларда бор. Юксак ҳайвонларда гермофродитлар қоидадан ташқари бўлган ҳодиса. Лекин эволюциянинг паст даражаларида бир ҳужайрали содда ҳайвонларда жинсий белгилар фенотипда кўринмайди, улар фақат физиологик белгилар билан богланган булади, шунинг учун уларнинг жинсларини «+» ва «-»деб белгилашади.
Эволюция жараёнида организмларнинг жинс дифференциацияси ва жинсий кўпайишда муҳим роль ўйнайди, чунки эволюцион ўзгаришлар генларнинг ажралиши ва рекомбинацияси билан боғлиқ Ч.Дарвин фикри бўйича генетик жиҳатдан ҳар хил бўлган урғочи ва эркак организмлар жинсий ҳужайраларнинг кўпайиши натижасида қандайдир ирсий ўзгаришлар битта организмда ҳосил бўлиб, тезда ҳамма популяцияга берилади.
Жинс-организмдаги белги ва хусусиятларнинг йиғиндиси бўлиб, янги белгиларни вужудга келишини ва гаметалар орқали ирсий белгиларнинг наслдан-наслга ўтишини таъминлайди. Жинсни белгилашда бирламчи ва иккиламчи белгиларга эътибор қилинади.
Бирламчи белгилар бевосита жинсий процесс билан боғлиқ бўладиган белгилар: масалан, тухумдон, эркаклик ва урғочилик жинсий аъзолари, андрацей ва гинецей (ўсимликларда).
Иккиламчи белгилар жинсий процесс билан боғлиқ эмас, аммо жинсий кўпайиш ёрдамида маълум роль ўйнайди: қушларнинг патлари, сут эмизувчи ҳайвонларнинг сут безлари, гулларнинг гуллаш вақти ва ҳ.к.
Иккиламчи белгилар ёрдамида кўпинча жинсларни ташқи кўринишдан ажратиш мумкин. Жинсий диморфизм – бу ҳар хил жинсли индивидларни морфологик, физиологик ва биохимиявий белгиларнинг фарқлари (масалан шерларда, ўрдакларда жинсий диморфизм) Прокариотларда жинсий диморфизм аниқ кўринмайди, фақат эркак бактериал хужайраларда жинсий фактор борлиги аниқланган, инфузорияда 8 та ҳар хил жинсий шакллар мувжуд, сув ўтларда – (+) ва (-) шакллар. Юксак организмларда жинсий диморфизм яхши кўринади.
Маълумки, жинс нисбати 1:1. Бунда Г.Мендель эътибор бериб, уни таҳлилий чатиштириш нисбати билан (1:1) солиштирган. – Аа х аа. Демак жинсларнинг биттаси гомозиготали, иккинчиси гетерозиготали бўлиши керак. Биринчи бўлиб буни тажрибада исбот этган К.Корренс -Bryonia ўсимлигининг урғочилари гомозиготали, эркаклари – гетерозиготали бўлган. Бир хил гамета ҳосил қилувчи гомогаметали, ҳар хил гаметаларни эса гетерогаметали жинс бўлади. Кейинчалик цитологлар Lygaeus кана кариотипларни ўрганиб, буни тасдиқлашди. Олимлар жинсий хромосомалар бўлиши эҳтимоллигини айтишди. Т. Морган ва унинг шогирдлари Х.ва У хромосома бўлишини экспериментал йўл билан исботлашди. Натижада жинсни аниқловчи хромосомалар топилди. Жинсий хромосомалар аутосомалардан генетик ҳамда цитологик жиҳатдан фарқ қиладилар. Жинсий хромосомалар гетерохроматинга бой. Х – хромосома У хромосомага қараганда йирик. Мейозда икки ҳар хил гаметалар ҳосил бўлади. Х ва У хромосомалар билан (1:1) жинс аниқлаш хромосомали механизми жинсларни нисбатини 1:1 да таъминлайди. Табиатда бу нисбат тенг 50%: 50% бўлмайди.
Бу нисбатда ҳар хил турларда қуйдагича:
Одамда – 52% эркаклар, қорамол – 52%, қўй –50%, чучқа – 52%, от –52%, пашша – 50%.
Агар дрозофила пашшасида диплоид тўпламни таҳлил қилсак, унда ургочи пашша ва эркак пашшада қуйдаги хромосомаларни кўрамиз: Урғочида 6А+ХХ, эркак пашшада –6А+ХУ;одамларда : аёлда 44 аутосома ва ХХ, эркакда 44 аутосома ва ХХ.
Х ва У хромосомаларни жинсий хромосомалар.
Юқоридаги мисоллардан кўриниб турибдики, табиатда урғочи ва эркак жинслар мувозанат ҳолатда бўлиб, индивид жинсий хромосомалар билан белгиланади. Бу мувозанат назарияси деб аталади, айрим жинсли организмларнинг ҳаммасига хос.
Айрим организмларда фақат Х хромосома топилган. Ҳозирги вақтда жинсий хромосомаларнинг тақсимланишининг қуйидаги асосий типлари маълум:
I. ХУ тип 2 га бўлинади:

  1. ♀ХХ, ♂ХУ. Барча сут эмизувчилар (одамда ҳам), чувалчанг, қисқичбақа, кўп хашаротларда (дрозофилада ҳам).

  2. ♀ ХУ, ♂ХХ барча қуш, айрим амфибия ва бошқа айрим ҳашаротларда (капалакларда ҳам)

II.ХО тип 2 га бўлинади:
1) ♀ XX, ♂ XO (чигирткада)
2) ♀ ХО, ♂ ХХ ( канада )

  1. Геном сони билан белгиланадиган жинслар.

♀ 2n ♂n – диплодия, масалан асаларида трутен(эркак)-n (16 хромосома), она ва ишчи асал арилар 2n (32 хромосома), чунки трутенлар уругланмаган тухумдан ривожланади.
Кейинчалик К. Брижес ўз тажрибаларда аутосома ва жинс хромосомалар нисбати жинсни аниқлашда катта таъсир кўрсатишини аниқлади. Рентген нурланиш таъсирида дрозофила гаметогенезида хромосома нормал тарқалиши бузилиб, К. Брижес авлоднинг кариотипда Х:А нисбатини ҳар хилларини олди.

Х-хром.сони

Аутосома йиғиндисининг сони

Х : А

Индивид жинси

3
2
2
1
1

2
2
3
2
3

1,5
1
0,67
0,5
0,33

Кучланган урғочи
Нормал урғочи
Интерсекс
Нормал эркак
Кучланган эркак.

Х хромосома сонининг кўпайиши урғочи белгиларнинг кучайишига, аутосомаларнинг эса эркак белгиларнинг кўпайишига олиб келади. Лекин одамда, сичқонда ва бошқа сут эмизувчиларда жинсий генларнинг тақсимланиши бошқача. Ундан ташқари жинснинг аниқланишига цитоплазма фактори ҳам таъсир қилади..

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling