Таълим вазирлиги гулистон давлат университети
Download 0.57 Mb.
|
Таълим вазирлиги гулистон давлат университети
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биринчи асосий масала баёни.
- Homo sapiens
Мавзу: Одам генетикаси
Ажратилган соат 2-соат Асосий саволлар: Антропогенетика ва унинг усуллари. Ирсий касалликлар. Иммуногенетика. Медицина генетика. Биринчи асосий масала баёни. Одам генетикаси генетикани хусусий бўлимидан бўлиб, одамнинг ирсиятини, наслдан-наслга ўтувчи белги хусусиятларини ўрганади. Ундан ташқари соғлом, ижобий генетик ахборотни авлодларда тўла-тўкис қайта тикланишига эришиш ҳамда наслдан-наслга ўтадиган касалликларни вужудга келтирувчи омил- ирсий генларнинг қайталанишига йўл қўймаслик каби қатор илмий масалалар билан шуғулланади. Антропогенетиканинг яна бир масаласи боланинг ўсиш ва ривожланишида, одамнинг онтогенезига ирсий ва ташқи омилларининг таъсирини ўрганишдир. Лекин, одам генетикаси фақат назарий фан бўлмасдан, балки амалий фандир. Чунки назарий билимлар албатта амалиётда қўлланилади, масалан, ирсий касалликларни наслдан наслга ўтиши ва ҳ.к. Ҳозирги даврда одам генетикаси муҳим табиий тадқиқот объекти бўлибгина қолмасдан балки социал-фалсафий объект ҳам бўлиб қолади. Одам генетикасининг қуйидаги бўлимлари маълум: биокимёвий антропогенетика соғлом ва касал одамларнинг НК, оқсил ва фермент биохимиясини ўрганади, одам цитогенетикаси одамларнинг кариотип ва хромосомаларни ўрганади, одам иммуногенетикаси –қон гуруҳларини ирсийланишини, статистик метод ёрдамида белгилари ирсийланишини Мендел қонунига мос келишини, клиник антропогенетика- ирсий касалликларни ўтиши ва қисман даволанишини, популяцион антропогенетика- одам популяцияларда генларнинг учрашиши, ўтиши ёки мутация, танлаш, миграция ва дрейф таъсирларини ўрганади. Антропогенетиканинг объекти одамдир. Ер шарида яшовчи одамларнинг ҳаммаси бир турга-Homo sapiens киради. Ўсимлик, ҳайвон ва микроорганизмларга хос бўлган ирсият қонуниятлар одамга ҳам хосдир. Лекин одам устида экспериментал генетик текширишларини ўтказиш мумкин эмас, масалан керакли назорат чатиштиришларни ёки мутаген чатиштиришларни ёки мутаген факторлар таъсирида одамда ҳар хил мутацияларни олиш. Ундан ташқари, одамда ирсият ва ўзгарувчанликни ўрганиш айрим қийинчиликлар билан боғлиқ: Одомнинг кеч вояга етиши; авлодининг камлиги; авлодларда ҳаёт шароитларнинг тенг бўлмаслиги; гомозиготали индивидларда ҳисоб қилиш қийинлиги; одамларнинг социал нотенглиги; хромосомалар сонининг кўплиги; айрим белгиларнинг фақат одамларда учраши ва х.к. Лекин антропогенетиканинг ўзига хос усуллари яратилган ва улар кенг қўлланилмоқда. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling