Таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Download 0.57 Mb.
bet36/45
Sana25.04.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1397446
TuriЛекция
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   45
Bog'liq
Таълим вазирлиги гулистон давлат университети

Г.Д.Карпеченко ишлари. Г. Д. Карпеченко ХХ асрнинг 20-йиллар бошларида турп (Raphanus sativus) ва карам (Brassica oleraceae) ўзаро чатиштириб, насл берадиган дурагай олди. Бу икки ўсимлик тури ҳар хил авлодларга киради. Уларнинг диплоид йиғиндисида 18 тадан хромосома бор, гаплоид йиғиндиси эса –9. Турп-карам дурагайда 9 хромосома турупдан –R, 9 эса карамдан В. Бу дурагай яхши гуллайди, лекин насл бермайди. Г.Д. Карпеченко баъзи эркак ва урғочи жинсий ҳужайраларда иккала турнинг хромосомалар йиғиндиси (редукциялардан гамета) 9R+9B борлигини аниқлади. Бундай диплоид йиғиндили гаметаларнинг қўшилишидан: (9R+9B) + (9R+9B) насл берадиган авлодлар аллотетраплоид келиб чиқади. Дурагайда 36 хромосома бўлиб қолади. Бу сон турп ва карамнинг диплоид йиғиндисининг тўпламига тенг. Шу сабабли мейоз нормал ўтади. «Карам» хромосомалари «карам» хромосомалари билан, «турп» хромосомалари эса «турп» хромосомалари билан коньюгацияланади. Ҳар бир гаметада 18 хромосома (9R+9B), зиготада эса 36 хромосома (18R+18B) бўлади. Шундай қилиб узоқ шаклларни чатиштириш ва хромосомалар сонини икки хисса ошириб дурагайнинг насл бериши тикланади. Карам – турп дурагайи оралиқ шакл бўлиб, турпнинг насл бериши тикланади. Карам –турп дурагайи оралиқ шакл бўлиб, турпнинг юқори қисми турпга, пастки қисми карамга ўхшайди. Унинг номи рафанобрассика (Raphanobrassica).
И.В.Мичурин ўз ишларида турлараро ва авлодлараро дурагайлашдан фойдаланди. У ҳар хил олма, нок, олча, гилос, бодом, ўрикни чатиштириб турлараро, нок ва бехини, нок ва дуланани чатиштириб авлодлараро дурагайлар олди. Яна тритикале (буғдой ва жавдар дурагайи) яратилди, Н. В. Цицин буғдой ва буғдойиқни чатиштириб, буғдой-буғдойиқ дурагайини яратди.
Анеуплоидия. Анеуплоидия биринчи бўлиб К.Брижес томонидан дрозофила пашшасида кўрилган. Бу ходиса ҳужайранинг бўлинишида хромосомаларнинг йўқолиши, нотўғри тақсимланиши ёки қутбларга тарқалмаслиги натижасида вужудга келади. Анеуплодия соматик ва жинсий ҳужайраларда рўй беради.
2n –2 нуллисомик; 2n –1 моносомик, 2n +1 –трисомик, 2n +2 – тетрасомик, 2n +3 – пентасомик ва х.к. Анеуплодия дрозофила, буғдой, маккажўхори, тамаки, гўза, сичқон, мушук, қора мол, бангидевона, одамда (Даун синдроми) ўрганилган.

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling