Таълим вазирлиги гулистон давлат университети
Мавзу: Селекция фани ва унинг тарихи
Download 0.57 Mb.
|
Таълим вазирлиги гулистон давлат университети
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-асосий савол баёни
- - савол баёни
Мавзу: Селекция фани ва унинг тарихи
Асосий саволлар Селекция фанининг аҳамияти 2.Селекция фанининг ривожланиш тарихи 1-асосий савол баёни Маълумки, қишлоқ хўжалик экинларидан сифатли ва юқори ҳосил олиш, аҳолини қишлоқ хўжалик экинларидан олинадиган маҳсулотига бўлган талабини тўлиқ қондириш шу соҳа мутахассисларининг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Бунинг асосан икки усули мавжуд. Биринч, ҳар бир экин нави учун талаб қилинадиган агротехника тадбирларини ишлаб чиқиш; иккинчидан, селекция усуллари ёрдамида янги серҳосил, мосланувчан навларни яратиш. Бундай мураккаб вазифани селекция фани бажаради. Селекциянинг асосий вазифаси экинларнинг янги навларини (дурагайларини) яратишдир. Чунки нав ёрдамида қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлиги 10-40% гача ошириш мумкин. Пахтачиликда бу кўрсаткич 2-5 центнерни, картошкада эса 30-40 ц ни ташкил этиши мумкин. Селекция ёрдамида нафақат маҳсулот миқдори балки унинг сифатини ошириш имконияти пайдо бўлади. Бунга академик В.С. Пустовойт томонидан олиб борилган илмий тадқиқот ишларини мисол қилиб келтириш мумкин. В.С. Пустовойт ва унинг шогирдлари кунгабоқар ўсимлиги таркибидаги мой миқдорини 26,2% дан 53-60 % гача оширишга муяссар бўлишди. Ёки бўлмаса, ғўза селекциясида С.М. Мираҳмедов томонидан қўлга киритилган ютуқларни олайлик. С.М. Мирахмедов 1971 йилларда ғўзанинг вилтга чидамли турини маҳаллий С-4727 нави билан чатиштириб вилтга чидамли Тошкент –1,3 навларини яратди. Бу эса уша даврларда вилт касаллигини олдини олишда оламшумул аҳамиятга эга бўлган янгилик бўлди. Вилтга чидамли навларнинг яратилиши маълум миқдорда пахта ҳосилини кўпайтиришга ёрдам берди. Селекция фанининг муҳим имкониятларидан бири ўсимликларнинг муҳим биологик хусусиятларини ўзгартириш жумладан эртапишарлиги, қирғоқчиликка, иссиққа, совуққа, зараркунанда ва касалликларга чидамлигини ортириш мумкин. Бу саҳада қишлоқ хўжалик экинларининг янги навлари яратилмоқда. Маълумки, Республикамиз мустақилликни қўлга киритгач ғаллачилик соҳасини ривожлантиришга катта аҳамият берилди. Мамлакатимизда ғаллачилик соҳасини ривожлантириш учун илмий тадқиқот институтлари ташкил этилди. Натижада ғалланинг янги серҳосил маҳаллий навлари яратилди. Шу сабабдан мамлакатимизда селекция фанини ривожлантиришга катта аҳамият бериб келинмоқда. 1996 йили «Селекция ютуқлари» тўғрисидаги қонуннинг қабул қилиниши ушбу соҳанинг ҳуқуқий асосини яратди. Ушбу қонунда қайд этилишича, нав- ўсимликлапр гуруҳи бўлиб, у наслдан –наслга барқарор ўтувчи, муайян генотип ёки генотиплпр комбинациясини бошқалардан ажратиб турувчи белгиларга қараб аниқланади ва айни бир ботаник таксондаги бошқа ўсимликлар гуруҳидан бир ёки бир неча белгилари билан фарқланади». Демак, нав, селекция йўли билан яратилган ўсимликлар гуруҳидир. Албатта, янги яратилган навлар ўзининг муҳим белгилари бўйича олдинги экилиб келинаётган навлардан фарқ қилиши, аниқроғи устунлик қилиши шарт. Шундагини янги нав истиқболли деб топилади ҳамда уни кенг майдонларда экиш тавсия этилади. Нав яратиш мураккаб ва узоқ давом этадиган меҳнат маҳсулидир. Ўртача, битта навнинг яратилиши учун 14-16 йил керак бўлади. Янги яратилган навлар ҳамма тупроқ иқлим шароитда ҳам ижобий натижа бермаслиги мумкин. Шу сабадан навлар турли шароитларда экологик синаш тажрибасига жалб қилинади. Навларни экологик синашдан асосий мақсад муайян бир иқлим шароит учун мослашган нав ёки навларни аниқлашдан иборатдир. Селекция фани генетика фани билан чамбарчас боғланган. Чунки генетика селекция фанининг назарий асосидир. Организмда содир бўладиган ўзгарувчанлик ва унинг сабаблари, белгиларнинг наслдан наслга ўтиши ирсият қонунлари асосида амалга ошади. Маълумки, белгиларнинг ўзгарувчанлигини ва ирсийлашганлигини генетика ўргатади. Шу билан бир қаторда селекция агрокимё, агрономия, биокимё, физиология, деҳқончилик каби фанлари билан ижобий боғланган. Масалан, янги яратилган навлар учун минерал ўғит меъёрини, сув режимини ва парвариш қилиш агротехникасини ишлаб чиқиш юқорида қайд этиб ўтилган агрокимё, дехқончилик фанларига боғлиқ. 2- савол баёни: Селекция фанининг тарихи. +ишлоқ хўжалик фанларидан бўлмиш селекциянинг ўзига хос ривожланиш тарихига эга. Одамларни деҳқончилик ишларини билан шуғулланиши селекция фанини ривожлантиришга маълум бир туртки бўлган. Чунки деҳқон ўзига маъқул бўлган ўсимлик турини танлайди. Танланган ўсимликни авайлаб парвариш қилади. Бунда у ўсимликнинг ҳосилдорлигига, касалликка чидамлилигига сифатли маҳсулот беришига аҳамият беради ва шу кўрсаткичлар бўйича маъқул бўлганини танлаб олади. Демак ушбу жараён селекция ишларини олиб борилганлигидан далолат беради. Кўп йиллар давом этган услуксиз танлаш ишлари инсон ақл-идрокининг ривожланиши билан оста секин такомиллашиб борган. Бу давр селекциянинг биринчи босқичи бўлиб қадимий (содда) селекция деб номланган. +адимий селекция билан асосан ғалла, сабзавот, полиз экинлари, мевали ўсимликлар билан шуғулланишган. +адимий селекциянинг негизида халқ селекцияси шаклланган. Деҳқончилик маданиятининг ривожланиши натижасида ортирган тажрибалар ўсимлик турлари ўртасидаги фарқларни англай олишга олиб келган. Бунда танлаш ишлари анча мураккаб даражага кўтарилган. Оста секин халқ селекцияси ривожланиб шакллана бошлади. Натижада ҳаммамизга маълум қишлоқ хўжалик экинларининг маҳаллий навлари яратила бошлади. Албатта, ҳар бир маҳаллий навлар муайян бир иқлим шароитида яратилади. Чунки ушбу нав айнан шу иқлим шароитида сунъий ва табиий танлаш таъсирида шаклланади. Масалан, мамлакатимизда етиштириладиган полиз экинларининг маҳаллий навларини олайлик. Бир –биридан ширин бўлган қовун ва тарбуз навларининг яратилиши айнан халқ селекциясининг маҳсулотидир. Маҳаллий навлар ҳозирги саноат селекциясини ривожланиши учун асос бўлади. Саноат селекцияси. Фан техниканинг ривожланиши, ўсиб бораётган аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўлиқ қондириш саноат селекциясинин асосий мақсади ҳисобланади. 1744 йилда Париж шаҳри яқинида ўсимликлар селециясининг дастлабки ривожланиши учун ҳисса қўшган машҳур «Вильморен» фирмаси ташкил этилди. Бу фирма қанд лавлаги селекцияси соҳасида катта иш олиб борди. Ўсимликлар систематикасида катта изланишлар олиб борилиши, ҳужайранинг яратилиши ва техника соҳасида ютуқлардан фойдаланилиши янги навларни яратиш усулларини такомиллаштиришга олиб келди. Бундан ташқари ўсимликларда жинсий кўпайиш сирларини топилиши, сунъий чанглантиришни ўрганиш ва оммавий дурагайлаш каби ишлар саноат селекциясининг ривожланиши учун муҳим аҳамиятга эга бўлди. Умуман олганда, саноат селекцияси XYIII-XIX асрларда сезиларли даражада ривожлана бошлади. Илмий селекция. Илмий селекциянинг ривожланиши Чарлз Дарвиннинг эвалюцион таълимоти хал қилувчи аҳамиятга эга бўлди. У тамонидан илгари сурилган органик оламнинг ривожланиши тўғрисидаги таълимот селекцияга биринчи илмий асос бўлди. Бу ҳақда Н.И. Вавилов «Дарвиннинг эвалюцион таълимоти илмий селекция учун бош негиз бўлди» деб ёзган эди. И.В. Мичурин илмий-селекциянинг назарий ва амалий ривожланишида қилган ишлари катта аҳамиятга эгадир. У ўсимликларнинг географик жиҳатдан бир-биридан узоқ хилларини турлараро, авлодлараро дурагайларга оид ишлари билан янги навлар яратишга муяссар бўлди. Ёки бўлмаса Америка селекционери Лютер Бербанк дурагайлаш ва танлаш усуллари устида илмий-тадқиқотлар ўтказди. Натижада ўша давр учун жуда катта янгилик бўлган янги навларни яратишга муяссар бўлди. 1886 йилда Швецияда машҳур Свалёф селекция станциясини ташкил этди. Бунда биринчи бўлиб якка танлаш усулидан фойдаланди. 1903 йилда эса В. Иоганнеснинг «Популяциялар ва соф линиялар» тўғрисидаги таълимотида назарий жиҳатдан асослаб берилди. Рус олими, академик Н.И.Вавилов томонидан маданий ўсимликларнинг генофонди ташкил этилди. Бу билан у селекция учун бошланғич материал хақида таьлимотни яратди, селекцияда экологик – географик принципга асос солди. Бундан ташқари маданий ўсимликларни касаллик ва зараркунандаларга қарши чидамлилиги ҳақидаги таьлимот, ўсимликлар селекциясини назарий қисми, ирсий ўзгарувчанликда гамологик қаторлар қонуни ва маданий ўсимликларнинг келиб чиқиш марказларини белгилашда Н. И. Вавиловнинг хизматлари каттадир. 1900 йилларда минтақамизда ташкил этилган тажриба станциялари ғўза селекцияси ва уруғчилик сохаларини ривожлантиришга доир илмий- тадқиқот ишларини олиб боришга ёрдам берди. А Д А Б И Ё Т : М.Е.Лобашев, К.В. Ватти, М.М.Тихомирова "Генетика с основами селекции" М, Просвеҳение: 1979 278-299 б С.Г. Инге- Вечтомов Генетика с основами селекции М. Вўсшая школа. 1989 544-561б Д.Абдукаримов, Т.Сафаров, Т.Остонақулов Дала экинлари селекцияси уруғчилиги ва генетика асослари Тошкент «Меҳнат» 1989 9-60 б Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling