Асосий саволлар
1. Маданий ўсимликларнинг келиб чиқиш маркази.
2. Дурагайлаш усуллари ва дурагайлаш тартиби.
3. Танлаш усуллари.
1-савол баёни
Маданий ўсимликларнинг келиб чиқиш марказининг ишлаб чиққан олим Н.И. Вавилов ҳисобланади. У ер юзида ўсимликлар келиб чиқишининг асосан 8 та марказга бўлишни тавсия этди. Академик П.М.Жуковский Н.И. Вавиловнинг ғояларини ривожлантириб, маданий ўсимликлар келиб чиқиши ва шаклланишининг яна 4та марказини аниқлади. Ушбу марказлар қуйидагилардан иборат:
Хитой-Япон маркази. Бу марказ маданий ўсимликлар келиб чиқишининг энг каттасидир. Мазкур марказ бошқа марказлардан ўсимликлар оламининг хилма-хиллиги жиҳатдан устун туради. Бу ерда тариқ, гречиха, соя, наша, сабзавот, эфир-мойли, бўёқ ва доривор ўсимликларнинг кўп тур ва хиллари тарқалган. Меваларнинг турлари кўплиги жиҳатдан Хитой дунёда биринчи ўринни эгаллайди.
Индонезия-Ҳиндистон маркази. Бу ер шоли ва нон дарахтининг марказидир. Саг ва какос палъмасининг бирламчи ватани ҳисобланади. Ушбу марказда шолининг ёввойи ва оралиқ хиллари кўп учрайди.
Австралия маркази. Ғўзанинг ўрта, акация, цитруслар ва тамакининг кўп турлари бу марказда тарқалган.
Ҳиндистон маркази. Бу марказда шоли, шакарқамиш, нўхот, кунжут, каноп, ҳинд нашаси, сабзавот, эфир-мойли, бўёқ ва доривор экинларнинг ватанидир. Жўхори ва махсарнинг иккиламчи келиб чиқиш маркази ҳам ҳисобланади.
Ўрта Осиё маркази. Бу ерда юмшоқ буғдойнинг жуда кўп хиллари келиб чиққан. Пакана бўйли ва юмшоқ донли буғдой, горох, ясмиқ, нўхот зиғир, сабзи, пиёз, саримсоқ ва шолғомлар ҳам келиб чиққан.
Олд Осиё маркази. Кичик Осиё, Саудия Арабистони, Эрон, Кавказ бўйи, Туркманистоннинг тоғли туманлари ушбу марказни ташкил этади. Бу ерда буғдойнинг турлари, экотиплари жуда кўп. Буғдойнинг 18та тури шу ерда топилган. Айниқса, ёввойи якка донли ва қўш донли буғдойлар шу ерда учрайди. Кичик Осиё жавдар, узум, нок, олча, гилос, ёнғоқ, анор, беҳи, анжир, жийда, хурмо каби ўсимликларнинг ватанидир. +овуннинг кўп хиллари шу марказда тарқалган.
Do'stlaringiz bilan baham: |