Таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Download 0.57 Mb.
bet40/45
Sana25.04.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1397446
TuriЛекция
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45
Bog'liq
Таълим вазирлиги гулистон давлат университети

Популлацион навлар. Ушбу навлар ўзидан ва четдан чангланувчи ўсимликларнинг оммавий танлаш йўли билан яратилади. Популяция навлар ўзидан чангланувчи ўсимликлардан яратилган бўлсада, уларнинг муҳим белгиси ва хусусиятлари ҳар хил бўлади.
Линия навлар. Ўзидан чангланувчи экинлардан якка танлаш билан яратилган навларга линия навлари дейилади. Линия навлар белги ва хусусиятлари билан бир хил бўлади. Аммо четдан чангланиш, мутация, биологик ифлосланиш туфайли улар аста-секин ўз кўрсаткичларини йўқотиб боради.
Дурагай навлар. Дурагайлаш нави билан яратилган навларга дурагай навлар дейилади. Дурагай навлар морфолигик белги ва хусусиятлари билан бир хил бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун дурагай популяциядан бир неча йиллар давомида якка танлаш ишлари олиб борилади.
Клон навлар. Вегетатив қисмлари билан кўпаядиган экинлардан якка танлаш тусули билан яратилган навлар клон навлар дейилади. Клон нав вегетатив йўл билан кўпаядиган битта ўсимлик авлоди ҳисобланади.
Мутант навлар. Сунъий мутация йўли билан ўситмликлардан якка танлаш йўли билан яратилган навларга мутант навлар дейилади
Янги яратилган навларга қуйиладаган асосий талаблар қуйидагича:

  1. Хосилдор

  2. Ўсиш ва ривожлантириш шароитларига чидамлилиги;

  3. Касаллик ва зараркунандаларга чидамлилиги;

  4. Экинни механизмлар воситасида етиштириш ва ҳосилни йиғиб-териб олишни механизациялашган;

  5. Навнинг мосланувчанлиги;

6. Маҳсулот сифати бўйича талабга жавоб бериши.
3-савол баёни
Янги навга қўйиладиган талабларга тўлиқ жавоб бериш учун бошланғич материал тўғри танланиши керак. Бошланғич материал қанчалик тўғри танланса талабларга тўлиқ жавоб берадиган навни яратиш шунчалик осон ва тез бўлади.
Бошланғич материалларни учта гуруҳга бўлиниши мумкин. Биринчиси табиатда мавжуд бўлган ўсимликлар. Иккинчиси дурагайлаш йўли билан етиштирилган ўсимликлар. Учинчиси сунъий мутация, полиплоидия ва бошқа усуллар билан олинган ўсимликлар.
Селекцияда қўлланиладиган бошланғич материаллар тўртта гуруҳга бўлинади.

  1. 1. Табиий популяция

2. Дурагай популяциялар
3. Ўзидан чанганган (инцухт) линиялар

  1. 4. Суньий мутациялар ва полиплоид формалар.

Табиий популяцияларга ўсимликларнинг ёввойи ҳолда ўсадиган хиллари, экинларнинг маҳаллий навлар ҳамда ўсимликларнинг коллекцион намуналари мисол бўлади.
Дурагай популяция – бу дурагайлаш натижасида синтез қилинган селекцион материаллари хисобланади. Улар бир-биридан ирсий белгилари билан фарқ қилади. Улар икки хил бўлади: бир ботаник турга мансуб бўлган нав ва формаларни чатиштириш усулида олинган популяциялари бошқа-бошқа ботаник турлар ёки туркумларга мансуб экинларни танлаш чатиштириб олинган популяциялар.
Четдан чангланувчи ўсимликларни кўп марта мажбуран ўзидан чанглантириб олинган бир ўсимликнинг наслига инцухт линиялар деб аталади. Бу усул асосан гетерозисли дурагайлар яратиш учун қўлланилади.
Ўсимликларга радиация нурлари махсус кимёвий моддалар ҳарорат ва бошқа омиллар билан таьсир этиб яратилган формаларга суньий мутациялар ва полиплоид формалар деб аталади.
Мавзу: Маданий ўсимликларнинг келиб чи+иш марказлари, дурагайлаш ва танлаш усуллари

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling