Таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Чанглар аралашмаси билан чанглатиш


Download 0.57 Mb.
bet44/45
Sana25.04.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1397446
TuriЛекция
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45
Bog'liq
Таълим вазирлиги гулистон давлат университети

Чанглар аралашмаси билан чанглатиш. Бунинг учун ота ўсимликнинг чанги бошқа бир нечта турларнинг (шу жумладан она ўсимликнинг) чанглари билан аралаштирилади. Бу усул ёрдамида И. В. Мичурин олма ва нокнинг ва бошқа экинлардан дурагайлар олган.

2. Воситали усул. Бу усул ёрдамида иккита чатишмайдиган тур ёки туркумлар аввал бошқа тур билан чатиштирилади. Масалан, Узоқ Шарқ ўрмонида ўсадиган ёввойи бодом бобовник маданий шафтоли билан чатишмайди. Уларни чатиштириш учун И. В. Мичурин ёввойи бодомни аввало А+Шда ёввойи ҳолда ўсувчи Давид шафтолиси билан чатиштириб, олинган дурагай маданий шафтоли билан осон чатишади. Бунда Давид шафтолиси воситачи бўлиб хизмат қилади.
3. Бошланғич вегетатив яқинлаштириш. Бу усул муаллифи И.В. Мичурин вояга етган, мева берадиган ўсимлик турининг шохига бошқа тур она ўсимликнинг бир ёшли новдасини пайванд қилди. Пайвондуст пайвандтагнинг илдиз системаси ва барги ҳисобига яшаш таъсиридан 5-6 йил ичида биологик жиҳатдан яқинлашди.
4. Тарбиялаш усули. Наслсиз дурагай қаламчаси ота ёки она ўсимлик шохига пайванд қилинса, дурагай пайвандтаг таьсирида мева тугади.
5. Бекросс чатиштириш. Дурагайнинг гулини ота ёки она ўсимликнинг чанги билан чанглатишга бекросс чатиштириш деб аталади.
6. Реципрок чатиштириш усули. Бунда ота ва она сифатида иштирок этадиган ўсимликлар бир-бири билан ўрин алмашади.
7. Амфидиплоидия усули. ҳар хил организм геномлари диплоид хромасома йиғиндисининг қўшилиши натижасида вужудга келадиган полиплоидия ҳолати аллополиплоидия дейилади. Аллополиплоид организмнинг геномлари икки марта орттирилса амфидиплоидия ҳосил бўлади. Бу сохани ривожлантиришда Г.Д. Карпеченко самарали мехнат қилган. У турп билан карамни чатиштириш учун амфидиплоидия усулидан фойдаланди.
Ботаник жиҳатида бир-бирига яқин ва хромосомалар сони тенг бўлган ўсимликлар тур ёки туркумларни чатиштириш конгруент чатиштириш дейилади.
Суньий мутация учун махсус мутагенлар ишлаб чиқилган. Буларга физикавий ва кимёвий мутагенлар мисол бўлади. Физикавий мутагенлар альфа, бетта, гамма рентген, лазер нурлари, нейтронлар, ультра бинафша нурлар ва бошқалар мисол бўлади. Кимёвий мутагенлар этиленилин, нитрозометилмочeвина, нитрозоэтилмочевина, диметилсульфат, диэтилсульфат, метилметансульфонат. Уларнинг сувдаги 0,0001-3% ли эритмасига ўсимликларнинг уруғи, илдизи, қаламчаси, новдаси 8 соатдан 24 соатгача ивитилади. Физикавий ва кимёвий мутагенлар таьсирида олинган ўсимликларга
Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling