Таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Download 0.57 Mb.
bet34/45
Sana25.04.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1397446
TuriЛекция
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   45
Bog'liq
Таълим вазирлиги гулистон давлат университети

Хромосомали мутациялар
Хромосомаларда руй берадиган ўзгаришлар ҳар қандай мутацияга хосдир. Мутациялар хилма хил бўлиб, хромосомаларнинг ўзгариши организм ирсий белгиларнинг ўзгаришига олиб келади.
Табиий шароитда ва ҳар хил факторларда хромосомаларнинг структураси кескин ва ҳар томонлама ўзгариши мумкин. Хромосомалар структурасининг ўзгариши яъни қайта қурилиши хромосома ичида ва хромосомалараро бўлади.
Хромосома ичида бўладиган қайта қурилиш битта хромосома ичида ўтади ва қуйидагича бўлади:
1). Хромосома бир бўлагининг йўқолиши ( делеция).
2). Хромосоманинг бирон участкасининг иккига ортиши (дупликация).
3). Хромосома участкасининг 180 градусга бурилиши (инверсия).
4). Генларнинг ўрин алмашиниши (инсерция)

    1. Хромосомалар бир елкаси учки қисмининг узилиб қолиши дефишенси дейилади. Хромосоманинг оралиқ қисмидан бирор бўлагининг йўқолиши делеция дейилади.

    2. Хромосоманинг бир хил гени бўлган участкаларининг ортиши, такрорланиши дупликация дейилади ва у организм белгиларининг ўзгаришига олиб келади.

Дупликация хромосома бўлакчаларининг етишмаслигига тескари ходисадир. Агар нармал хромосомада генлар АВС тартибда жойлашган бўлса, дупликация натижасида генлар АВВС ёки АВВВС холатида ортади. Дупликация натижасида муайан ген билан боғлиқ бўлган белги кучаяди.
3). Агар нормал хромосомадаги генларнинг жойланиш тартиби АВСД булса, инверсия туфайли (180 градусга бурилиши) уларнинг жойланиши АСВД тартибди ўзгаради. Инверсия хромосоманинг икки жойдан узилиши асосида ва ўзилган участкаларнинг 180 градусга бурилиши натижасида вужудга келади. Инверсия турлари дивергенциясияда мухим аҳамиятга эга.
4). Битта хромосома участкаларнинг ўрин алмаштириш инсерция дейилади. Бунинг натижасида илгарги хусусияти сақланиши ёки ўзгариши мумкин. Инсерциялар бирикиш группасида генларнинг жойлашиш тартибини ва мейозда храмасомалар конъюгациясини ўзгартиради. Бу эса ўз навбатида генлар рекомбинациясини камайтиради.
а) АВСДЕ – АВСД ёки АВЕ
б) хромосомаларнинг бирон участкасининг иккига ортиш – дупликация
Хромосомалараро қайта тузилиш транслокация яъни гомологик бўлмаган хромосомалар ўртасида участкалар алмашинишидир. Бу ходиса хромосомалар ўзилиши натижасида вужудга келади.
Транслокация гетерозиготали организмларда рўй беради, лекин гомозиготали авлодларга берилиши ва улар хаётчан бўлиши мумкин.
Транслокациялар ўсимлик ва ҳайвонлар жинсий ҳужайрасининг ҳар хил даражада пуч (стерил) бўлишига олиб келади. Транслокацияни ўрганиш назарий ва амалий жихатдан катта ахамиятга эга, масалан Струнников ва Ғуломова рентген нури таъсирида ипак қуртида транслокация натижасида тухумнинг жинсини унинг рангига қараб ажратишини кўрсатади.

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling