Таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети қошидаги


Download 229.5 Kb.
bet7/7
Sana18.03.2023
Hajmi229.5 Kb.
#1282844
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
услубий кулланма

9-10 - Семинар машғулотЛАРи учун


ҚАДАМЛАР ВА ФЕЪЛ – АТВОР

Одамнинг юришига қараб унинг феъл-атвори қанақалигини билиш мумкин экан. Одамнинг қадам олиши, унинг фақат ёшига боғлиқ эмас. Балки жисмоний ҳолатига, темпераментига ҳам боғлиқ экан.


Секин ва ишончсиз қадам ташлайдиган одамлар - ўзига эътибор қаратишни хоҳламайдиган, ўз фикру ҳаёллари билан банд бўлган одамлар.
Товонини ичкарига қараб ташлайдиган одамлар - жуда қувноқ, ҳамма нарсадан хабардор бўлиб туришни хоҳлайдиган, киришимли кишилар.
Пошнасини қарсиллатиб уриб, шовқинли юрадиганлар - ўзини тута олмайдиганлар, баъзан беандишалик қиладиган кишилардир. Бу юриш ўз-ўзига ишончсизликдан далолатдир.
Бир маромда, вазмин қадам ташлайдиганлар - хотиржам, енгил-елпи ҳаёлларга берилмайдиган кишилар.
Агар одам юрганда қўлларини силтаб юрса - бу унинг серҳаракатлигидан, интилувчанлигидан ва собитқадамлигидан далолатдир. Бундан ташқари енгил қадам ташласа билаверингки бундай кишилар бекаму-кўст, баркамол одамлар.
Оғир қадамлар ташлаб, юрганда қўлларини қимирлатмасдан, осилтириб юрадиганлар - иродасиз ва ҳаётдан зериккан, қийналган кишилардир.
Рақс тушаётгандек қадам ташлайдиганлар - жиддий бўлмаган ва ҳамма вақт ваъда бериб сўзининг устидан чиқмайдиган кишилар.
Майда қадамлар билан юрадиган кишилар ўта расмиятчи кишилардир ва улар киришимли эмас.
Хуллас, ҳамроҳингизнинг қадам олишига эътибор берсангиз, унинг феъл-атвори ҳақида кўпроқ маълумот олишингиз мумкин экан.



  • ПСИХОГЕОМЕТРИК ШАКЛЛАР ВА ШАХС ХАРАКТЕРИ

Қуйидаги 4 гуруҳга бўлинган 16 та шаклга эътибор беринг. Ҳар бир гуруҳдан ўзингизни руҳий ҳолатингизга мос келган битта шаклни танланг...






НАТИЖАЛАР:


8-13. Сизнинг феъл атворингиз қанақа бўлиши, биринчи навбатда, атрофдагиларга боғлиқ. Тез тушкунликка тушасиз, тез илҳомланасиз ҳам. Кўнглингизга хуш келмаган юмушни бажаришингиз қийин. Атрофдаги вазият сизга жуда кучли таъсир қилади. Сизни ўз қарор ва ечимингизнинг ягона соҳиби дейиш мушкул. Сизда ҳис-туйғуга берилувчанлик кучли. Хуллас, сизни бошқарувчи нарса – кайфият.
14-20. Гарчи сиз «кўпчилик тарафида», «ҳамма қатори» бўлсангиз ҳам, ҳар ҳолда ўз ўрнингиз ва йўналишингизни топмоққа интилиш бор. Ўзингизга муносабатингиз танқидий. Шунинг учун атрофдагиларда аниқ кучли далил бўлмаса, сизга таъсир ўтказиш қийин. Ўз нуқтаи назарингиз ўзингизнинг зиёнингизга эканлигини фаҳмлаб турган бўлсангиз, ундан воз кеча олишга қодирсиз.
21-27. Ўзингизни бенуқсон ва маъсум ҳисоблайсиз. Шундай бўлса-да, ташқи таъсирдан бутунлай ҳимояланган эмассиз. Ҳаёт олдингизга қўяётган вазиятлар билан ўз эътиқод ва дунёқарашларингиз орасида ўртача, маъқул йўлни топишга интиласиз. Айнан ана шу омил сизга тўғри ечим ва қарор қабул қилишга ёрдам беради.
28-34. Сиз учун фикр ва шиорларингиздан воз кечиш осон эмас. Атроф таъсири қанчалик кучайса, сизнинг қаршилигингиз ҳам ўз навбатида ошади. Бироқ аслини олганда, сизнинг собит ва маҳкам туришингиз ортида нафақат ўз кучига ишонч, балки фавқулодда нохуш вазиятга тушиб қолишдан ҳавфсираш бор.
35-40. Агар бирор ечимга келган бўлсангиз бас, ҳеч ким сизни бу фикрдан қайтара олмайди. Ўз мақсадингизга ҳеч бир сусткашликсиз эришасиз. Бироқ сизни яхши таниган шахс феъл-атворингиз ва ҳатти-ҳаракатларингизни моҳирона ва сездирмай йўналтира олиши мумкин. Шунинг учун мумкин қадар қайсарликни камайтириб, зийракликни оширинг.

ТЕМПЕРАМЕНТ ЎРГАНИШ МЕТОДИКАСИ


ТЕМПЕРАМЕНТ ФОРМУЛАСИ
Темпераментни ўрганишнинг жуда кўп хилма-хил методлари мавжуд. А.Белов темперамент “паспортини” тўлдиришни, кейин эса анча оддий математик ишлов бериш йўли билан темперамент формуласини чиқаришни таклиф этади. “Паспорт” ни тўлдиришида нима деб жавоб беришни, сиз одатда ҳар куни (қандайдир алоҳида, фавқулотда холларда эмас) ўзингизни қандай тутишингизни ҳисобга олиш керак.
Темперамент “паспорти” да сиз ижобий жавоб берадиган сифатларни (+) белгиси билан қайд қилинг. Агар у ёки бу типдаги темперамент “паспорти”даги ижобий жавобларнинг миқдори 16-20 тани ташкил қилса, сизда темпераментнинг мазкур типига хос белгилар яққол ифодаланганлиги маълум бўлади. Борди-ю, ижобий жавоблар 11-15 та бўлса, демак сизга мазкур темпераментнинг сифатлари муайян даражада хос хисобланади. Агар ижобий жавоблар 6-10 тадан ошмаса, сизда мазкур типдаги темперамент сифатлари жуда оз даражада мавжуд бўлади.
Энди темпераментнинг формуласини аниқланг:

бунда Фт-темперамент формуласи;

  • Х-холерик темперамент;

  • С-сангвиник темперамент;

  • Ф-флегматик темперамент;

  • М-мелонхолик темперамент;

  • А-барча типлар бўйича плюсларнинг умумий сони;

  • Ах-холерик “паспорти”даги плюслар сони;

  • Ас-сангвиник “паспорти”даги плюслар сони;

  • Аф-флегматик “паспорти”даги плюслар сони;

  • МА-мелонхолик “паспорти”даги плюслар сони;

Пировардида темперамент формуласи, жумладан, қуйидаги кўринишга эга бўлади: Фтқ35%Х+30%С+14%Ф+21%М.
Бу - мазкур темпераментнинг 35 фоизи холерик, 30 фоизи сангвиник, 14 фоизи флегматик ва 21 фоизи мелонхолик эканлигини билдиради.
Агар темпераментнинг қандайдир бир типли бўйича ижобий жавобларнинг сонига оид нисбий натижа 40 фоиз ва ундан юқори бўлса, сизда темпераментнинг мазкур типи устун даражада эканлигини билдиради. Агар бу натижа 30-39 фоизни ташкил этса, у ҳолда мазкур типнинг сифатлари анча яққол ифодаланган бўлади. Агар натижа 20-29 фоизни ташкил этса, мазкур типнинг сифатлари ўртача ифодаланган бўлади Натижа 10-19 фоизни кўрсатса, темпераментнинг бу типига хос хусусиятлар оз даражада ифодаланган, деб айтиш мумкин.
... Шундай қилиб агар сиз:
1) сабрсиз, ҳовлиқма; 2) енгилтабиат, сержаҳл; 3) бетоқат; 4) одамлар билан муносабатда кескин ва ростгўй; 5) қатъиятли ва ташаббускор; 6) қайсар; 7) тортишувда топқир бўлсангиз; 8) тиришқоқлик билан ишласангиз; 9) таваккал қилишга мойил бўлсангиз; 10) кексиз ва аразламайдиган; 11) тез, эҳтиросли, пойма-пой нутққа эга бўлсангиз; 12) бетайин ва қизиққонликка мойил бўлсангиз; 13) тажавузкор, уришқоқ; 14) камчиликларга тоқатсиз; 15) ифодали имо-ишораларга эга бўлсангиз; 16) тез ҳаракат қилишга ва ҳал этишга қобилиятли бўлсангиз; 17) янгиликларги тинимсиз интилсангиз; 18) кескин, шиддатли ҳаракат қилсангиз; 19) қўйилган мақсадга эришишда қатъиятли; 20) кайфиятингиз тез-тез ўзгариб туришга мойил бўлсангиз - у ҳолда сиз соф холерик экансиз.
Агар сиз: 1) қувноқ ва хушчақчақ; 2) ғайратли ва ишчан бўлсангиз; 3) кўпинча бошлаган ишингизни охирига етказмасангиз; 4) ўзингизга ортиқча баҳо беришга мойил бўлсангиз; 5) янгиликларни тезда илғаб, қабул қилишга қодир бўлсангиз; 6) қизиқишлар ва майлларда тутуруқсиз бўлсангиз; 7) муваффақиятсизликлар ва ноқулайликларни осон кечирсангиз; 8) турли шароитларга осон мувофиқлашсангиз; 9) ҳар қандай ишга зўр қизиқиш билан киришсангиз; 10) агар иш сизни қизиқтирмай қўйса, дарҳол ҳафсалангиз пир бўлади; 11) янги ишга тез киришиб кетсангиз ва биринчисидан иккинчисига тезда қўшилиб кетсангиз; 12) бир хил, кундалик, сермеҳнат иш билан банд бўлсангиз; 13) дилкаш ва меҳрибон бўлсангиз, ўзингиз учун янги бўлган кишилар билан муомала қилишдан тортинмасангиз; 14) бардошли ва ишчан бўлсангиз; 15) жонли имо-ишоралар, ифодали мимика билан ажралиб турадиган аниқ, тез ва баланд овозли нутққа эга бўлсангиз; 16) кутилмаган, мураккаб вазиятда ўзингизни йўқотмасангиз; 17) ҳамиша қувноқ кайфият билан ажралиб турсангиз; 18) тезда ухлаб ва тезда уйғонсангиз; 19) кўпинча фикрингизни бир жойга тўплаб ололмай, бир тўхтамга келишда шошма-шошарлик қилсангиз; 20) баъзан юзада юришга, турли нарсаларга чалғишга мойил бўлсангиз, албатта, сангвиник бўлиб ҳисобланасиз.
Агар сиз: 1) босиқ ва совуққон; 2) ишларда собитқадам ва мулоҳазали; 3) эҳтиёткор ва андишали; 4) кутишга қодир бўлсангиз; 5) камгап ва бекорга гапираверишни истамасангиз; 6) осойишта, бир маромдаги, ҳис-хаяжони яққол ифодаланмаган, ҳаракат ва мимикага бой бўлмаган нутққа эга бўлсангиз; 7) вазмин ва сабр-тоқатли бўлсангиз; 8) бошланган ишни охиригача етказсангиз; 9) кучингизни бекорга сарфламасангиз; 10) вужудга келган ҳаёт тартибига, ишдаги системага қатъий риоя қилсангиз; 11) тутоқиб кетишдан осонгина ўзингизни тийсангиз; 12) маъқуллаш ва танбеҳлардан кам таъсирлансангиз; 13) мулойим бўлсангиз, ўз шаънингизга айтилган қалтис ҳазилларга кечирувчан муносабатда бўлсангиз; 14) ўз муносабат ва қизиқишларингизда барқарор; 15) ишга бафуржа киришсангиз ва бир ишга иккинчисига секинлик билан ўтсангиз; 16) ҳаммага бир хилда муносабатда бўлсангиз; 17) барча соҳада пухталик ва тарбияни ёқтирсангиз; 18) янги шароитга, қийинчиликка мослашсангиз; 19) ўзингизни тута билсангиз; 20) сабрли ва жиддий бўлсангиз – у ҳолда сиз, шак-шубҳасиз, флегматик бўлиб ҳисобланасиз.
Агар сиз: 1) уятчан ва тортинчоқ бўлсангиз; 2) янги вазиятда ўзингизни йўқотиб қўйсангиз; 3) нотаниш кишилар билан алоқа ўрнатишда қийналсангиз; 4) ўз кучингизга ишонмасангиз; 5) ёлғизликка осон кўниксангиз; 6) муваффақиятсизликда ўзингизни эзилган ва бетоқат сезсангиз; 7) ўзингиз билан ўзингиз овора бўлишга мойил бўлсангиз; 8) тезда чарчаб қолсангиз; 9) нутқингиз секин, заиф, баъзан пичирлаш даражасига тушиб қолса; 10) суҳбатдошингиз характерига мослашсангиз; 11) ҳиссиётга берилувчан; 12) маъқуллаш ва танбеҳга ниҳоятда таъсирчан бўлсангиз; 13) ўзингизга ва атрофдагиларга юксак талаблар қўйсангиз; 14) шубҳа билан қарашга, бадгумонликка мойил бўлсангиз; 15) ҳаддан ташқари таъсирланувчан ва азобланувчан; 16) ҳаддан ташқари аразгўй (салга ҳафа бўладиган); 17) ичингиздагини ҳеч кимга айтмайдиган ва одамови бўлсангиз, ўз фикрингизни ҳеч ким билан баҳам кўрмасангиз; 18) камҳаракат ва журъатсиз; 19) гап қайтармай бўйсунувчан бўлсангиз; 20) атрофдагиларни хайрихоҳлиги ва ёрдамини қўзғатишга интилсангиз - у ҳолда сиз бориб турган мелонхоликсиз. Булар сизнинг ўз-ўзингизга берган субъектив баҳоингиз эканлигини унутманг!

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

1.«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. – Т., 1997. 29 август. – 7 б.


2.Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури. – Т., 1997. 29 август. 9-10 б.
3.Толипов Ў., Усмонбоева М. Педагогик технология: назария ва амалиёт. – Т.: Фан, 2005.– 213 б.
4. Давлетшин М.Г, Тўйчиева М. Умумий психология Т.2002.
5.Шоумаров Ғ.Б. Оила психологияси. – Т., 2001.– 121 б.
6.Гозиев Э.Ғ. Тафаккур психологияси. – Т., 2001.– 241 б.
7.Гозиев Э.Ғ. Хотира психологияси. – Т., 2000.– 254 б.





Download 229.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling