Таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги
Альфа хилма хиллик ва бета хилма хиллик
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
c76d305b8f9d7be17b875dbe2f02c239 БОТАНИКА ВА ГЕОБОТАНИКА АСОСЛАРИ ФАНИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўсимликларнинг ҳаётий стратегиялари
Альфа хилма хиллик ва бета хилма хиллик
Муайян бир ҳудудда учрайдиган барча ўсимлик турларининг хилма хиллик даражаси альфа хилма хиллик деб юритилади. Ҳар бир ҳудуд ўзининг шарт шароитлари билан бир биридан фарқ қилади ва ҳар хил ўсимлик турларининг ўсишига сабаб бўлади. Турлар сони (туплар сони эмас) қанчалик кўп бўлса, альфа хилма хиллик шунчалик юқори ҳисобланади ва аксинча. Бета хилма хиллик бу, муайян ҳудуддаги ўсимлик жамоаларининг (турларининг эмас) хилма хиллиги. Бунда ҳар хил экологик шароитлар ёки уларнинг тез тез ўзгариб туриши янги ва ҳар хил ўсимлик жамоаларининг шаклланишига олиб келади. Қанчалик таъсир кучли ва хилма хил бўлса, бета хилма хиллик шунчалик юқори бўлади. Айниқса, шаҳар ва қишлоқларга яқинлашган ва ичкарига кирган сари бета хилма хиллик ортиб, альфа хилма хиллик пасаяди ва бунинг акси, таъсир кам жойларда альфа хилма хиллик ортади. Ўсимликларнинг ҳаётий стратегиялари Ҳар бир тур ўзининг яшаш муҳити ва унга мосланишлари билан ўзининг бутун ҳаёти (онтогенези) давомида муайян онтогенетик тактика ва стратегиялардан фойдаланади. Энг асосий стратегиялар қаторида кўпинча қуйидагилар ажратилади: 1. Патиентлар 2. Виолентлар 3. Эксплерентлар ТУБАН ЎСИМЛИКЛАР Ўсимликлар дунёси тубан (150 минг тур) ва юксак (300 - 350минг тур) ўсимликларга бўлинади. Юксак ўсимликларнинг танаси вегетатив органлардан: новда ва илдизлардан иборат бўлиб, фан тилида Cormophyta дейилади. Тубан ўсимликларнинг танасида егетатив органлар бўлмайди ва уларни қаттана (таллом) дейилади. Қаттанада ўтказувчи найлар ҳам бўлмайди. Юксак ўсимликларнинг жинсий органлари кўп ҳужайрали, тубан ўсимликларники эса бир ҳужайралидир. Прокариотларга оид организмларнинг цитоплазмасида алоҳида ядро (мағиз) бўлмайди. Цитоплазмасида фақат бир ёки бир неча ДНК 22 (дезоксирибонуклеин кислота) йиғиндиси бўлади, бунга нуклеид ёки нулеоплазма дейилади. Ҳақиқий хромосомалар бўлмайди. Прокариотларнинг ҳужайра деворида хитин ва целлюлоза бўлмай, гликопептид (мукопептид) муреин деган модда бўлади. Прокариотларга кирувчи ўсимликларда ҳужайранинг митоз ва мейозга бўлиниши аниқланмаган. Уларда жинсий жараён учрамайди. Айрим вақтдагина конъюгация жараёни кузатилади. Эукариотлар иккита мустақил - ҳайвонлар ва ўсимликлар дунёсига бўлинади. Баъзи систематиклар замбуруғларни мустақил дунёга ажратадилар. Бунга асосий сабаб, замбуруғлар озиқланиш хусусияти жиҳатдан ҳайвонларга яқин туради. Замбуруғларнинг ассимиляция маҳсулоти гликоген бўлиб, крахмал бўлмайди. Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling