Таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/48
Sana18.02.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1212135
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   48
Bog'liq
c76d305b8f9d7be17b875dbe2f02c239 БОТАНИКА ВА ГЕОБОТАНИКА АСОСЛАРИ ФАНИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАРИ

Мураккаб тўпгуллар. Мураккаб тўпгулларнинг марказий ўқида бир неча 
оддий тўпгуллар жойлашган, бундай тўпгуллар тирс деб аталади. Уларнинг 
марказий ўўқи кўп бўлиб, полителик (юнон поли - кўп, стела марказий ўқ) 
тўпгул ҳам дейилади (лабгулдошлар, капалакгулдошлар, сигирқуйруқдошлар 
ва бошқалар). 
Гулқўрғон 
Гулқўрғон гулнинг наслсиз қисми бўлиб, унинг нозик аъзоларини (чангчи ва 
уруғчиларни) ҳимоя қилиш ва қўшимча фотосинтез органи вазифасини 
бажаради. Улар оддий ва мураккаб шаклда бўлади. Оддий гулқўрғонда 
гулбарглар косача ва тожга дифференциялашмаган бўлиб, кўримсиздир. 
Косачага ўхшаб кетган яшил рангли оддий гулқўрғон косачасимон гулқўрғон 
деб аталади (лавлаги, шўра, қичитқи тикан, наша, отқулоқ ва бошқа гуллар). 
Гултожга ўхшаб ранги очиқ гулқўрғон тожсимон гулқўрғон деб аталади 
(лола, пиёзгул, гиацинт, марваридгул ва бошқалар). Гулқўрғони мутлақо 
бўлмаган ва фақат чангчилар (андроцей) ва уруғчилар (гинецей) дан ҳосил 
бўлган гуллар очиқ ёки қоплағичсиз гуллар деб аталади, шумтол, тол, қоқиўт 
ва бошқалар. 
Андроцей 
Андроцейнинг умумий таърифи. Битта гулдаги чангчилар сони 
(йиғиндиси) андроцейни (юнон. андрос - эркак, ойкос - уй) ташкил этади. 
Гулда чангчиларнинг миқдори ҳар хил бўлиб, улар содда ўсимликларда 
спирал, ривожланган ўсимликларда ҳалқа (доира) шаклида жойлашади. 
Ҳар бир чангчи, чангчи ипи ва чангдондан иборат. Чангчи ипи баъзан жуда 
ҳам узун бўлиб, гулқўрғондан чиқиб туради, айрим ҳолларда ингичка, қисқа 


18 
(картошкада) ёки мутлақо тараққий этмайди. Улар юмалоқ, ипсимон, ясси 
ёки кенг (пиёздошларда) тукчалар билан қопланган (сигирқуйруқ, чиннигул). 
Микроспорогенез 
Чангдон ва микроспорангийнинг ривожланиши. Микроспораларнинг она 
ҳужайралардан ҳосил бўлиш жараёнига микроспорогенез (микроспора - чанг; 
юнон. генезис - ҳосил бўлиш) деб аталади. 
Ёпиқуруғли ўсимликларда чангчилар микроспорофилл ҳисобланади. 
Чангчилар микроспорангий чангдон ва унинг уяларида ривожланади. 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling